Душанба куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги уйда содир бўлган ёнғин видеоси тарқалди.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг «Газета.uz»га маълум қилишича, ёнғин оқибатида уч киши — 1995 йилда туғилган аёл ва унинг қизлари (2015 ва 2018 йиллар) ҳалок бўлган.

Ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.