Тошкент шаҳри Миробод тумани Саракул кўчасида жойлашган кафеларнинг бирида 13 январь куни соат 09:39 да ёнғин содир бўлди, дея хабар қилди ФВВ.

5 та ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 09:44 да етиб бориб, ёнғин соат 10:06 да ўраб олинган ва соат 10:35 да ўчирилган. Ёнғин натижасида кафе биносининг тахминан 150−200 кв. метр майдонда том ва шифт қисми ёниб зарарланган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғиндан 3 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади хабарда.