Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида «ВАЗ-2107» ёниб кетди, дея хабар қилди пойтахт ИИББ.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2024 йил 10 январь куни соат 09:46 ларда, Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани «Ўқчи» МФЙ Б.Зокиров кўчаси 2-уй олдида тўхтаб турган, фуқаро Д.С.га тегишли «ВАЗ-2107» русумли автомобилда электр симларида қисқа туташув оқибатида ёнғин юзага келган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Тан жароҳат олганлар йўқ.

Ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари бошлангани қайд этилди.