25 апрель куни Ўзбекистондан афғон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдами етказилди, деб хабар бермоқда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Президентнинг топшириғига асосан, афғон халқига 169 тоннадан ортиқ зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган навбатдаги инсонпарварлик юклари карвони «Айритом» чегара ўтказиш пункти орқали қўшни мамлакатнинг Балх вилоятига етказилди.

Инсонпарварлик ёрдами таркибидан 48 тонна ун, 48 тонна буғдой, 15 тонна ўсимлик ёғи, 10 минг 80 дона консерваланган гўшт маҳсулотлари (тушёнка), 22 тонна макарон, 24 тонна шакар ҳамда 100 минг дона тез тайёрланадиган лапша (Hot lunch) ўрин олган.

Шу муносабат билан Ҳайратон шаҳридаги Astras компанияси ҳудудида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Эркин Ҳамраев ва Афғонистоннинг Балх вилояти губернатори Муҳаммад Юсуф Вафо ҳамда икки томон расмийлари иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Фото

афғонистон, инсонпарварлик ёрдами

афғонистон, инсонпарварлик ёрдами

афғонистон, инсонпарварлик ёрдами

афғонистон, инсонпарварлик ёрдами

афғонистон, инсонпарварлик ёрдами

афғонистон, инсонпарварлик ёрдами