9 февраль куни Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги собиқ «Пойтахт» бизнес марказининг реконструкция ишлари олиб борилаётган биносида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Вазирликка кўра, соат 11:40 да Шароф Рашидов кўчасида жойлашган бинода қурилиш материаллари ёнаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 3 дақиқада воқеа жойига етиб борган, ёнғин соат 11:51 да ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ, дейилади хабарда. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.