22 январь куни тушдан сўнг Фарғона шаҳрининг Тўқай кўчасидаги «NEFT OIL» МЧЖда ёнғин келиб чиқди. Ҳолат акс этган видеолар тармоқларда тарқалди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати ёнғин бўйича 15:18 да хабар келиб тушганини маълум қилди.

12 та ёнғин қутқарув экипажлари соат 15:26да (8 дақиқадан сўнг) воқеа жойига етиб борди. Ёнғин соат 16:08 да (40 дақиқадан сўнг) тўлиқ қуршаб олинди ва соат 16:14 да батамом ўчирилди.

Бахтсиз ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва жароҳат олганлар йўқ. Бошқарма айни вақтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарар миқдорини аниқламоқда.