Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Осиё кўчасида жойлашган вақтинчалик овқатланиш жойларининг бирида 15 январь куни соат 02:51 да ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Пойтахт фавқулодда вазиятлар бошқармаси 5 та ёнғин-қутқарув экипажилари воқеа жойига соат 02:55 да етиб бориб, ёнғин соат 03:04 да ўраб олинган ва соат 03:09 да ёнғин ўчирилганини маълум қилди.

Содир бўлган ёнғин натижасида овқатланиш жойи тахминан 150 кв. метр майдонда ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 13 январь куни Миробод туманида жойлашган кафеда ёнғин содир бўлганди. Унинг оқибатида 3 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилди.