5 апрель, жума куни соат 12:30 да Тошкент шаҳри Фавқулодда вазиятлар бошқармаси пойтахтнинг Сергели тумани Хонабод кўчасида жойлашган корхона ҳудудида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар олганини маълум қилди.

Уни ўчириш учун 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 12:34 да етиб борди. Орадан 7 дақиқа ўтиб ёнғин ўраб олинди ва 2 дақиқада ўчирилди.

Содир бўлган ёнғин оқибатида очиқ майдонда қурилиш чиқиндилар 20 кв метр майдонда ёнган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда.