Косон туманидаги маҳалларнинг биридаги хонадонда ёнғин содир бўлди. Унинг оқибатида хонадон эгасининг турмуш ўртоғи куйиш тан жароҳати олиши оқибатида воқеа жойида вафот этди.
Қарши туманида «Жигули» ёниб кетди. Ҳайдовчи ўриндиғида 22 ёшли йигитнинг жасади борлиги айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди, марҳумнинг ўлими сабабларини аниқлаш бўйича экспертизалар тайинланди.
Яшнобод туманида тунда 19 ёшли ҳайдовчи бошқарувида бўлган Cobalt ағдарилиб, ёниб кетди. Воқеага ҳайдовчининг бошқарувни йўқотгани сабаб бўлган. ЙТҲ оқибатида у шифохонага ётқизилди.
Кармана туманидаги 3 қаватли қурилиш моллари дўконида ёнғин чиқди. Уни ўчиришга 14 та қутқарув экипажи жалб қилиниб, ёнғин қарийб 3 соатда бартараф этилди.
6 апрель куни Қамчиқ довонида юк машинаси ва 3 та енгил автомобиль тўқнашиб, 6 киши жароҳатланганди. ФВВ ҳайдовчилардан бири вафот этганини маълум қилди.
Шайхонтохур туманидаги пластмасса махсулотларини сақлаш омборида ёнғин содир бўлди. Уни ўчиришга 7 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилди. ФВВ воқеа оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаганини билдирди.
Сирдарё туманидаги «Қолгансир» давлат ўрмон ов хўжалигида содир бўлган ёнғин оқибатида табиатга салкам 500 млн сўм зарар етказилгани аниқланди. Ҳодисага фермерларнинг шолидан бўшаган ерда ўсимлик қолдиқларини ёққани сабаб бўлган.
Кўкдала туманида пахта ортилган юк автомобили ёниб кетди. Автомашинадаги юкнинг бир қисми ёнғиндан сақлаб қолинди. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳат олганлар йўқ.
Тўрткўл туманида «Амударё» дарёси бўйидаги Хоразм вилояти билан чегарадош ҳудудда қуриган ўт-чўпларда ёнғин пайдо бўлган. Воқеа сабаб ҳеч ким тан жароҳатини олмаган ва ҳалок бўлмаган.
Ўзбекистон ва Афғонистон чегараси нейтрал ҳудудида жойлашган Амударё ичкарисидаги кичик оролчаларда қамишзорлар ёқиб юборилди. Сурхондарё ҳокимлиги ушбу тадбир режага мувофиқ ўтказилганини маълум қилиб, ортиқча ваҳимага берилмасликни сўради. Бироқ олдиндан огоҳлантириш билан чиқмади.
ФВВ Андижон тумандаги учта хонадонда портлаш содир бўлганини инкор этиб, фақат хонадонларнинг бирида ёнғин келиб чиққанини маълум қилди. Бунинг оқибатида уйнинг 50 кв. метр майдонига зарар етган, жароҳатланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Шайхонтоҳур тумани Кичик ҳалқа автомобиль йўли кўчасида тўхтаб турган Captiva ёниб кетди. Оқибатда бир нафар фуқаро куйиш жароҳати билан шифохонага олиб кетилди. Ҳозирда ёнғин юзага келишининг сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Қарши шаҳридаги савдо растаси ҳамда банкоматда ёнғин юз берди. Ҳодиса сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.
Фарғона шаҳрида эрини рашк қилган ҳомиладор аёл машина ичида ўзига бензин сепиб, ёқиб юборди. Аёл ҳодиса жойида, чақалоғи эса шифохонада вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Андижон туманидаги чойхонада ёнғин келиб чиқди. Оқибатда 70 квадрат метр майдонда том, шифт ва жиҳозлар ёниб зарарланди.
Боёвут туманидаги уйларнинг бирида газ портлаши оқибатида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса сабаб 2 киши жароҳат олиб, касалхонага юборилди.
Тупроққалъа туманидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлида бензин ташувчи МАN юк машинаси ёниб кетди. Ёнғин деярли 3 соат давом этган. Унинг оқибатида жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ, дейилади Хоразм вилояти ФВБ хабарида.
Сешанба куни эрталаб Янгиҳаёт туманидаги ёғоч уйларнинг бирида ёнғин чиқди. Ҳеч ким жароҳат олмаган. Ёнғин ёғ қиздирилгани ортидан юз бергани тахмин қилинмоқда.
Андижон туманидаги хонадонда ёнғин содир бўлди. Оқибатда уйнинг шифт, том қисми ва уй жиҳозлари ҳамда дарвозахонада бўлган Damas ёниб зарарланди. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Ғиждувон туманидаги савдо мажмуасида ёнғин келиб чиқди. 8 та қутқарув экипажи 2,5 соат давомида ёнғинни ўчирди. Ҳодиса оқибатида мажмуанинг 250 квадрат метр майдони ёнди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг