1 январь куни тонгда Косонсой туманида хонадонлардан бири ёниб кетиши оқибатида эр-хотин ҳалок бўлди. Терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.
Андижонда хонадон ёниб кетиши оқибатида уй эгасининг 3 нафар вояга етмаган фарзанди ҳалок бўлди. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Ёнғин хавфсизлиги органларининг хулосасига кўра, Тошкентдаги «Илҳом» театрида содир бўлган ёнғинга электр симларининг эскиргани сабабли юзага келган қисқа туташув сабаб бўлган. Театр яқин вақт ичида тиклаш-таъмирлаш ишларини бошлашни режалаштирмоқда.
Олмазор туманида ҳаракатланиб кетаётган Matiz ёниб кетди. Машинадаги қисқа туташув ўт чиқишига сабаб бўлди.
Андижон туманида яшаш хонадонларининг бирида содир бўлган ёнғин оқибатида 63 ёшли фуқаро вафот этди. Фарзанди куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилди. Ёнғин иситиш печидан фойдаланишда эҳтиётсизлик оқибатида келиб чиққани айтилмоқда.
Душанба куни эрта тонгда Шайхонтоҳур туманидаги «Илҳом» театрининг 1-қаватидаги кўргазмалар залида ёнғин чиқди. Спектакллар камида икки ҳафтага қолдирилди.
Наманганда хонадонлардан бири ярим тунда ёниб кетди. Оқибатда 2-гуруҳ ногирони 95 фоизлик куйиш жароҳатини олди. Ёнғин қўлбола туника печга «газ сўрғич» ўрнатилгани сабабли келиб чиққани тахмин қилинмоқда.
Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида 12 та хонадондан иборат бўлган уйда ёнғин содир бўлди. Уйдан 9 нафар фуқаро эвакуация қилинди, бироқ 2 нафар фуқаро ҳалок бўлди. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Хоразм вилояти Урганч шаҳрида эр-хотинга тегишли бўлган Malibu ва Hongqi Т55 машиналари ёниб кетди. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳат олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Чоршанба куни пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги қурилиши тугалланмаган IT-парк биносининг 21-қаватида пенопласт қолдиқлари ёниб кетиб, 5 кв.м майдонни зарарлади. ФВБ ёнғинни 10 дақиқада ўчирди. Воқеадан ҳеч ким жароҳат олмади. Ҳозир унинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланяпти.
Андижон шаҳар 3-кичик даҳасида жойлашган кўп қаватли уйнинг том қисмида ёнғин содир бўлди. Ёнғинни бартараф этиш учун 12 та экипаж ва 3 та автонарвон жалб этилди. Воқеа жойига вилоят ҳокими борди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқлиги айтилмоқда.
Поп тумани ҳудудидан ўтган А-373 Тошкент — Ўш автомобиль йўлида Volvo юк автомобилида ёнғин юзага келди. Ҳодиса оқибатида жароҳат олган фуқаролар йўқ.
Тошкент вилоятидан ўтган М-39 автомобиль йўлида Nexia-2 «КамАЗ» билан тўқнашди. Зарб оқибатида Nexia-2 ёниб кетди.
Навоий вилояти Хатирчи туманида бир нечта дўконлар ёниб кетди. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида дўконларнинг 120 кв.м майдони зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Самарқанд вилояти Жомбой туманида Lada билан тўқнашган юк машинаси ёниб кетди. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилди. Ҳодиса оқибатида енгил автомобиль ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилди.
Тошкент шаҳри Амир Темур кўчасида жойлашган дўконлардан бири ёниб кетди. Воқеа жойига 3 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилди. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ёки ҳалок бўлганлар йўқ, деб хабар берди ФВВ.
Шароф Рашидов туманида жойлашган Пахта қабул қилиш пунктида ёнғин содир бўлди. Оқибатда 2 та ғарамнинг устки қисми ёниб кетди. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Фарғона вилояти Бувайда туманида «Москович» ва унга уланган прицеп 300 дона пресс сомони билан ёниб кетди. Ҳодиса оқибатида автомашина эгаси куйиш жароҳати олди.
Қўқон шаҳридаги ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин чиқди. Уни бартараф этиш учун 13 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинди. Жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ, тахминан 300 кв.м майдоннинг том қисми зарарланган.
Мирзо Улуғбек ва Дўрмон йўли кўчалари чорраҳасида кетаётган автобусда эрталаб ёнғин чиқди. Уни ўчиришга 2 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб келди ва 3 дақиқада вазиятни бартараф этди. Автобуснинг, асосан, мотор қисми ёниб зарарланган.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг