«шавкат мирзиёев» тегли мақолалар


Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни туғилган куни билан табриклади
29 июнь 2024, 12:07

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни туғилган куни билан табриклади

Ўзбекистон президенти туркман халқининг миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан табриклади. Улар телефон мулоқотида Марказий Осиёдаги минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатларини кўриб чиқди.

Техникум битирувчилари ўқишини ОТМнинг иккинчи ёки учинчи курсидан давом эттириши мумкин бўлади
28 июнь 2024, 21:18

Техникум битирувчилари ўқишини ОТМнинг иккинчи ёки учинчи курсидан давом эттириши мумкин бўлади

Техникумларни аъло баҳоларга битирганлар халқаро классификаторга мос келувчи диплом олади. Улар олийгоҳда иккинчи ёки учинчи курсдан бошлаб шартнома асосида ўқишни давом эттириши мумкин бўлади. Президент мактаблари агентлиги ҳузурида Олимпиадаларга тайёрлаш маркази ташкил этилади.

Ўзбекистонда SAT имтиҳонидан юқори балл олганлар ОТМга грантга қабул қилинади
28 июнь 2024, 16:07

Ўзбекистонда SAT имтиҳонидан юқори балл олганлар ОТМга грантга қабул қилинади

Ўзбекистонда SAT имтиҳонидан 75 фоиздан юқори натижа олган ёшлар ОТМга грант асосида қабул қилинади, дея маълум қилди президент. Қолаверса, 73 та академик лицейда «Халқаро бакалавриат» ва A-level дастурлари жорий қилинади, уларни битирганлар олийгоҳларга имтиҳонсиз киради.

BYD Ўзбекистонда «яшил» транспортни ривожлантириш лойиҳасида иштирок этиш ниятида
28 июнь 2024, 08:43

BYD Ўзбекистонда «яшил» транспортни ривожлантириш лойиҳасида иштирок этиш ниятида

Шавкат Мирзиёев BYD президенти Ван Чуаньфу билан компаниянинг Ўзбекистонда «яшил» транспортни ривожлантириш лойиҳасида иштирок этиш режаларини муҳокама қилди. У инновацион тадқиқот марказини яратиш, Blade батареялари ва BYD электробусларини ишлаб чиқариш кабиларни ўз ичига олади.

Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига боради
27 июнь 2024, 11:04

Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига боради

Пайшанба куни президент Жиззах вилоятига ташриф буюриб, йирик саноат объектлари билан танишади, янги лойиҳаларга старт беради. Шунингдек, Зомин туманида Халқаро мақом санъати фестивалини очиб беради.

Шавкат Мирзиёев Туркия мудофаа вазири билан хавфсизлик масалаларини муҳокама қилди
26 июнь 2024, 19:59

Шавкат Мирзиёев Туркия мудофаа вазири билан хавфсизлик масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон президенти ва Туркия миллий мудофаа вазири ҳарбий-техника, хавфсизлик, терроризм, радикализмга қарши курашиш соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, мутахассислар тайёрлаш, қўшма тадбирлар ўтказиш масалаларини муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев Россия ИИВ раҳбарини қабул қилди
25 июнь 2024, 22:12

Шавкат Мирзиёев Россия ИИВ раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон президенти ва Россия ички ишлар вазири терроризм, экстремизм, наркотрафик, уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, киберхавфсизлик ва миграция соҳаларида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

«Марказий Осиё — Корея» форматидаги биринчи саммит Сеулда 2025 йил ўтказилади
14 июнь 2024, 17:20

«Марказий Осиё — Корея» форматидаги биринчи саммит Сеулда 2025 йил ўтказилади

Ўзбекистон президенти 2025 йил Сеулда «Марказий Осиё — Корея» форматидаги биринчи саммитни ўтказиш таклифини маъқуллади. Шунингдек, давлат раҳбарлари икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида 17 та ҳужжат имзоланди
14 июнь 2024, 15:19

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида 17 та ҳужжат имзоланди

Ўзбекистон ва Жанубий Корея президентлари алоҳида стратегик шерикликни кенгайтириш тўғрисидаги баёнотни имзолади. Шунингдек, 17 та ҳужжат имзоланди: Hyundai Rotem поездлари хариди, мактабларни жиҳозлар билан таъминлаш, инновацион фармацевтика кластерини яратиш, ЖСТ доирасида ҳамкорлик ва бошқалар.

Ўзбекистон ва Корея ҳамкорликнинг янги моделини шакллантиради
14 июнь 2024, 14:03

Ўзбекистон ва Корея ҳамкорликнинг янги моделини шакллантиради

Ўзбекистон ва Жанубий Корея президентлари ҳамкорлик салоҳиятидан самарали фойдаланиш, йирик юқори технологик лойиҳаларни аниқлаш ва янги шериклик моделини шакллантириш юзасидан келишувга эришди.

Фото: Кўксаройда Корея президентини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
14 июнь 2024, 11:56

Фото: Кўксаройда Корея президентини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга давлат ташрифини амалга ошираётган Корея президенти Юн Сок Ёлни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Туркия тажрибаси асосида тоғ-адирларни ўзлаштиради
10 июнь 2024, 16:55

Ўзбекистон Туркия тажрибаси асосида тоғ-адирларни ўзлаштиради

Президент ҳузурида Туркия ва Саудия Арабистони билан иқтисодий ҳамкорлик режалари кўриб чиқилди. Биринчи давлат билан тўқимачилик, чарм ва электротехника маҳсулотларига божларни пасайтириш, иккинчиси билан транспорт, рақамлаштириш ва энергетика соҳаларидаги лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

«Ғарб давлатларининг Фаластин муаммосига муносабати қаттиқ хавотирга солмоқда» — Шавкат Мирзиёев
7 июнь 2024, 10:27 1

«Ғарб давлатларининг Фаластин муаммосига муносабати қаттиқ хавотирга солмоқда» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Ғарб давлатларининг Фаластин фожиасига муносабати қаттиқ хавотирга солаётганини таъкидлади. «Амалда иккиёқлама стандартлар кузатилмоқда. Демократия ва инсон ҳуқуқларини кенг тарғиб қилган давлатлар бу қотилликларга кўз юммоқда», — деди президент.

Шавкат Мирзиёев «Туркия Республикаси нишони» билан тақдирланди
7 июнь 2024, 08:59

Шавкат Мирзиёев «Туркия Республикаси нишони» билан тақдирланди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Шавкат Мирзиёевни мамлакатнинг олий давлат мукофоти — «Туркия Республикаси нишони» билан тақдирлади.

Анқарада Ўзбекистон ва Туркия ўртасида 20 та ҳужжат имзоланди
6 июнь 2024, 22:56

Анқарада Ўзбекистон ва Туркия ўртасида 20 та ҳужжат имзоланди

Анқара шаҳридаги Ўзбекистон-Туркия Стратегик ҳамкорлик кенгаши йиғилиши якунида президентлар Кенг қамровли стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисида қўшма декларацияни имзолади. Бундан ташқари, яна 19 та ҳужжат имзоланди.

«Бу тарихий воқеа». Шавкат Мирзиёев — Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли қурилиши бўйича битим имзолангани ҳақида
6 июнь 2024, 19:48

«Бу тарихий воқеа». Шавкат Мирзиёев — Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли қурилиши бўйича битим имзолангани ҳақида

Пекинда Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли қурилиши бўйича стратегик лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги битим имзоланди. «Бу мамлакатларимиз ўртасида қарор топган анъанавий яқин ва кўп қиррали ҳамкорлик ривожидаги чинакам тарихий воқеадир», — деди Шавкат Мирзиёев иштирокчиларни табриклаб.

Ўзбекистон ва Туркия хавфсизлик ва мудофаа соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлайди
6 июнь 2024, 19:04

Ўзбекистон ва Туркия хавфсизлик ва мудофаа соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлайди

Ўзбекистон ва Туркия президентлари ҳукуматлар олдига товар айирбошлаш ҳажмини 5 млрд долларга етказиш вазифасини қўйди, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, сув ресурсларини бошқариш ва рақамлаштириш, хавфсизлик ва мудофаа соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди.

Анқарада Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди
6 июнь 2024, 18:05

Анқарада Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди

Туркия пойтахти Анқарада Ўзбекистон раҳбарини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг тор доирадаги музокаралари бошланди. Фото.

Шавкат Мирзиёев Туркия аэрокосмик компаниясида бўлди (фото)
6 июнь 2024, 16:11

Шавкат Мирзиёев Туркия аэрокосмик компаниясида бўлди (фото)

Президент Анқара шаҳридаги Turkish Aerospace Industries компанияси фаолияти билан танишди. У 2023 йилда дунёдаги энг йирик 100 та мудофаа компанияси рўйхатига кирган. У ерда қурол-яроғ ва ҳарбий техника ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда авиация парвозлари намойиши ҳам ўтказилди. Фото.

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Туркияга жўнаб кетди
5 июнь 2024, 19:20

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Туркияга жўнаб кетди

Президент расмий ташриф билан Туркияга учиб кетди. Давлат раҳбари Анқарада Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилишида иштирок этади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг