Шавкат Мирзиёев 1 февраль куни металлургия корхоналарини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Йиғилиш Навоий кон-металлургия комбинати (НКМК), Олмалиқ кон-металлургия комбинати (ОКМК), Ўзбекистон металлургия комбинати («Ўзметкомбинат») ҳамда «Навоийуран» давлат корхонаси раҳбарлари, шунингдек, бош вазир Абдулла Арипов, бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров ва бошқалар иштирокида ўтказилди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, сўнгги йилларда бу тўртта корхонага 7 миллиард 400 миллион доллар инвестиция киритилган. Бунинг натижасида олтин ишлаб чиқариш ҳажми 23 фоиз, мис 41 фоиз, кумуш 60 фоизга ошган. НКМКда янги конлар ўзлаштирилиб, 3 та завод ишга туширилган. «Ўзметкомбинат» ва «Навоийуран»да ҳам ишлаб чиқариш кўпайган.

Умуман, ўтган 6 йилда ушбу корхоналарнинг жами саноатдаги улуши 10 фоиздан 17 фоизга, бюджет тушумларида эса 11 фоиздан 25 фоизга ошган.

Қайд этилишича, Ўзбекистон 2030 йилгача иқтисодиёт ҳажмини 2 баробар оширишни мақсад қилган. Президент жаҳонда рақобат кучайиб бораётган шароитда мазкур тўртта йирик компания самарадорлигини ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев хорижий экспертларни жалб этиб, комбинатларни рақамли трансформация қилиш, бунда «яшил» технологияларга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади. Инвестицияларни ўзлаштириш ва янги лойиҳаларни жадаллаштириш бўйича аниқ кўрсатмалар берди.

У ишлаб чиқаришда операцион харажатлар ва энергия сарфини мақбуллаштириб, таннархни қисқартириш вазифасини қўйди. Шунингдек, комбинатларда меҳнат унумдорлигини ошириш, раҳбар ва мутахассислар фаолиятига самарадорлик кўрсаткичларини (KPI) жорий қилиш муҳимлигини қайд этди.

мис, навоийуран, нкмк, окмк, олтин, ўзметкомбинат, уран, шавкат мирзиёев

НКМК бошқаруви раиси Қувандиқ Санақулов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида завод олдида қўшимча 150 млн долларлик маҳсулот ишлаб чиқариш, шунингдек, рақамлаштириш ва трансформация ишларини амалга ошириш вазифаси турганини айтди.

Унга кўра, НКМК 2024 йилда давлат бюджетига солиқ ва дивидендлар шаклида 45 трлн сўм тўлайди, бу ўтган йилга нисбатан 20,6 фоизга (37,3 трлн сўм) кўпдир.

«Президентимиз заводнинг инвестицион фаолияти билан ҳам чуқур танишдилар, ерости бойликларининг захиралари қандайлиги, қанақа қидириш ишлари олиб борилаётгани билан ҳам қизиқдилар. Биринчи ҳисоб-китоблар бугунги захираларимизга яна 1000 тонна олтин захираси қўшилишини кўрсатяпти», — деди Санақулов.

мис, навоийуран, нкмк, окмк, олтин, ўзметкомбинат, уран, шавкат мирзиёев

ОКМК раҳбари Абдулло Хурсановнинг айтишича, президент инвестициявий лойиҳаларни тезлаштириш, шунингдек, 1 июлдан кечиктирмай мис эритиш заводи қурилишини бошлаш, 1 мартгача эса «инженеринг базавий лойиҳаси»ни тугатиш бўйича топшириқ берган.

Завод металларни ажратиб олиш даражасини ошириш эвазига ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 148 минг тоннадан 170 минг тоннагача (2025 йилгача 400 минг тоннага етказиш белгиланганди) оширишни режа қилмоқда. Шунингдек, бюджетга тўловларни 15 трлн сўмдан 19 трлн сўмга, ишлаб чиқариш ҳажмини эса 39 трлн сўмдан ортиқ ошириш кўзда тутилган.

мис, навоийуран, нкмк, окмк, олтин, ўзметкомбинат, уран, шавкат мирзиёев

«Ўзметкомбинат» акциядорлик жамияти бош директори Рашид Пирматовнинг айтишича, президент 2023 йилга нисбатан ишлаб чиқариш таннархини 20 фоизга камайтириш бўйича топшириқ берган. Бунга эришиш учун иш самарадорлигини ошириш, энергия самарадорлигини ошириш, ташкилий масалаларни оптималлаштириш режалаштирилган.

Унинг сўзларига кўра, давлат раҳбари томонидан қўйилган вазифаларни, жумладан, корхонани ўзгартиришни «сўзсиз бажариш» учун барча имкониятлар мавжуд.

мис, навоийуран, нкмк, окмк, олтин, ўзметкомбинат, уран, шавкат мирзиёев

Тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари, «Навоийуран» компанияси бош директори Жамол Файзуллаевнинг маълум қилишича, 2024 йилда геология-қидирув ишлари ҳажмини кескин ошириш ва 1 млн метрдан ортиқ майдонда ҳамда уран қазиб олиш учун 3,8 млн метр майдонда бурғулаш ишларини олиб бориш режалаштирилган.

Бундан ташқари, уран қазиб олишни 1,5 баробарга ошириш, шунингдек, унинг таннархини 20,1 фоизга пасайтириш белгиланган.