Шавкат Мирзиёев 29 январь куни бўлиб ўтган йиғилишда Тошкент шаҳрида тирбандлик катта муаммога айланиб бораётгани қайд этди.

Айрим кўчаларда иш кунлари ўртача 7−9 баллик, баъзан 10 баллик тирбандликлар кузатилмоқда, баъзиларига 2 карра кўп юклама тушаётгани таъкидланди.

Оқибатда куннинг тиғиз пайтида манзилга бориш учун 2 баробар кўп вақт сарфланмоқда.

Бош вазир ўринбосари Ачилбай Раматов, Транспорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлигига тизимли ёндашган ҳолда тирбандликлар муаммоси бўйича таклифларни шакллантириш ва президентга тақдимот қилиш топширилди.

«Шаҳарсозлик ва йўл ҳаракатига масъул барча бўғиндаги раҳбарлар „Шаҳар — пиёдалар учун“ деган шиорни ўзининг асосий тамойили қилиб олиши шарт. Бунда, жамоат транспортига ҳар томонлама устунлик берилиши, автомобиллар эса ҳашаматга айланиши керак», — деди президент.

Бир неча йил аввал президент йўл ҳаракати тизимида пиёдалар ва велосипедчиларнинг устуворлигини эълон қилган эди: «Пиёдалар — велосипедчилар — жамоат транспорти — шахсий автомобиллар». Шунга қарамай, Ўзбекистон шаҳарларида бу баёнотга зид лойиҳалар қайта-қайта пайдо бўлмоқда.

«Газета.uz» шаҳарсозлик, транспорт ҳаракатини тўғри ташкил этиш ва шаҳарни ривожлантириш мавзуларига кўплаб материаллар эълон қилган. Сиз уларни қуйидаги ҳаволалар орқали ўқишингиз мумкин: