Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти саммитида Исроил-Фаластин можароси ҳақида гапирди. «Биз томонларни зудлик билан ҳарбий ҳаракатлар ва ўт очишни тўхтатишга ҳамда сулҳ тузишга чақирамиз», — деди у. Президент «икки халқ учун икки давлат» тамойилини қўллаш тарафдори эканини билдирди.
Франциянинг Orano компанияси Ўзбекистондаги уран конларида геологик қидирув ишларини кенгайтиришни режалаштирмоқда. Шавкат Мирзиёев француз компанияларига ислоҳотлар ва очиқ иқтисодиёт сиёсати давом этишига кафолат берди. Республикалар муносабатларни стратегик шериклик даражасига олиб чиқмоқчи.
Шавкат Мирзиёевнинг Эммануэль Макрон билан ўтган тор доирадаги учрашувида Тошкентда Ўзбекистон-Франция олийгоҳини очишни тезлаштириш ва француз тили ўқитувчиларини тайёрлашда ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди. Шунингдек, Франция альянсининг Самарқанддаги филиали очилиши эълон қилинди.
Самарқанддаги Конгресс марказида Франция президенти Эммануэль Макронни тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Давлат раҳбарлари у ерда кўп қиррали муносабатларни ривожлантириш масалаларини кўриб чиқади.
Шавкат Мирзиёев Франция раҳбари Эммануэль Макрон билан учрашди. Улар тунда Самарқанд бўйлаб сайр қилди, Регистон майдони ва «Боқий шаҳар» тарихий-этнографик мажмуасига ташриф буюрди (фото, видео).
Президент Шавкат Мирзиёев Франция раҳбари Эммануэль Макрон билан икки томонлама саммит ўтказиладиган Самарқанд шаҳрига борди.
Ўзбекистонда кўп хотинликни тарғиб қилиш БҲМнинг 30 бараваригача (9,9 млн сўмгача) жарима ёки 15 суткагача қамоқ билан жазоланадиган бўлди. Шунингдек, жинс бўйича камситишни тарғиб қилиш ва жамоат жойларида юзни таниб бўлмас даражада беркитиш ҳам жавобгарликка сабаб бўлади.
1−2 ноябрь кунлари Франция президенти Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Ташриф тадбирлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади, унда Эммануэль Макрон ва Шавкат Мирзиёев ўртасидаги музокаралар ҳамда икки давлат бизнес-форуми ўтказилади.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Ғазо сектори аҳолисига ёрдам кўрсатиш учун БМТнинг Яқин Шарқ агентлигига 1,5 миллион доллар ажратганини маълум қилди.
Президент Ўзбекистон Фаластин халқи билан бирдамлиги ва унинг қабул қилинган резолюцияларга мувофиқ ўз мустақил давлатини барпо этишга бўлган ҳуқуқини қўллаб-қувватлашини таъкидлади. У, шунингдек, ёшларни ёлғон ташвиқотларга берилмасликка чақирди.
Президент Қарши туманидаги таъмирдан чиққан 12-мактабга ташрифидан сўнг амалга оширилган ишлардан норози бўлиб, бош вазир ўринбосалари Ачилбай Раматов ва Жамшид Қўчқоровга мактабларни қуриш ва таъмирлаш жараёнлари ҳамда маблағларнинг мақсадли сарфланиши устидан назорат ўрнатиш бўйича топшириб берди.
Ўзбекистон президенти Қашқадарёга ташрифи давомида Қарши туманидаги 12-мактабнинг камчиликларига эътибор қаратди ва мактаб қурилиши стандартларини қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқ берди.
Шавкат Мирзиёев Туркиянинг миллий байрами — Республика эълон қилинган куннинг 100 йиллиги муносабати билан Режеп Таййип Эрдоғанга табрик йўллади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот давомида Қарағанда вилоятидаги конда рўй берган авариянинг фожиали оқибатлари муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Ўзбекистон зарур кўмакни кўрсатишга тайёрлиги маълум қилинди.
Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан соҳанинг бир қанча ходимлари «Мардлик», «Дўстлик» орденлари ва «Жасорат», «Содиқ хизматлари учун» ва «Шуҳрат» медаллари билан мукофотланди.
Ўзбекистонда фермерларга ўз фаолиятида қисман эркинлик берилиши мумкин. Президент фермерларга кластерларни ихтиёрий танлаш ва ортиқча ҳосилни сотиш ҳуқуқини бериш масаласи муҳокама қилинаётганини билдирди. Шунингдек, у яйловлар деградацияси муаммосига тўхталиб, уни ҳал қилиш йўлларини кўрсатди.
Президент Қаршида ўтказаётган йиғилишида Тахтақорача довонидан ўтиш талабларини енгиллаштиришни топширди. Келгуси йилда мазкур довонда узунлиги 7 км бўлган туннель қурилиши бошланади. Қолаверса, Самарқанд билан Шаҳрисабзни боғловчи 30 км йўл хитойлик инвесторлар билан бирга таъмирланади.
Қарши туманига ташриф буюрган президент нафақат шифохона, балки мактабга ҳам режадан ташқари бориб кўрди. У ўқитувчи ва ўқувчилар билан суҳбатлашди, мактаб шароитлари, дарсликлар сифати билан қизиқди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга сафари давомида режадан ташқари Қарши тумани тиббиёт бирлашмасига ҳам ташриф буюрди. Ҳозир муассаса аҳолини бутунлай қамраб ололмайди. «Кўрганларимдан хулоса қилиб, бу ерда янги шифохона қурамиз», — деди президент.
Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга ташрифи чоғида уч йил аввал туман ҳокими, собиқ бош вазир ўринбосари ва собиқ қишлоқ хўжалиги вазири билан қарама-қаршиликларда банкрот ёқасига келиб қолган Sulton Tex Group корхонаси фаолияти билан танишди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг