24 январь куни Пекин шаҳри Тяньаньмэнь майдонидаги Халқ йиғинлари уйида давлат ташрифи билан Хитойда бўлиб турган Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари шарафига фахрий қоровул саф тортди. ХХР раиси Си Цзиньпин Шавкат Мирзиёевни кутиб олди. Етакчилар икки мамлакат расмий делегациялари аъзоларини қутлади.

Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Хитой мадҳиялари янгради. Фахрий қоровул бошлиғи президентга рапорт берди. Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтди. Маросимдан сўнг олий даражадаги музокаралари бошланди.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев ХХР Давлат кенгаши бош вазири Ли Цян билан учрашгани ҳақида ёзгандик. Ташриф тафсилотлари билан қуйидаги ўхшаш хабарлар бўлимида танишиш мумкин.

Фото

шавкат мирзиёев, си цзиньпин, хитой

шавкат мирзиёев, си цзиньпин, хитой

шавкат мирзиёев, си цзиньпин, хитой

шавкат мирзиёев, си цзиньпин, хитой

шавкат мирзиёев, си цзиньпин, хитой

шавкат мирзиёев, си цзиньпин, хитой