Ўзбекистон президенти «Марказий Осиё — Германия» саммитида минтақа ва Германия ўртасида узоқ муддатли шериклик концепциясини қабул қилиш, Европа билан транспорт йўлакларини ривожлантириш, энергетика бўйича мулоқотни йўлга қўйиш кабиларни таклиф қилди.
Шавкат Мирзиёев 17 сентябрь куни амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади. Президент у ерда «Марказий Осиё — Германия» иккинчи саммитида қатнашади.
Ўзбекистон президенти ва Германия канцлери Самарқандда етакчи компания ва банклар вакиллари билан учрашди. Шавкат Мирзиёев унда асосан хусусий сектордагилар иштирок этганини айтиб, буни «янги формат» деб атади. «Яшил энергетика», кимё саноати, машинасозлик кабилар устувор йўналиш сифатида кўрилди.
Ўзбекистон Германия учун жуда муҳим ҳамкор, жумладан, яқин келажак учун ҳам, деди Германия канцлери Олаф Шольц. У мамлакатлар ўртасида имзоланган миграция битимини алоҳида қайд этди, шунингдек, Шавкат Мирзиёев билан музокаралар чоғида қандай масалалар кўтарилганини санади.
Президент ва Германия канцлери музокаралар ўтказди. Унда томонлар миграция битимини имзолади. Қолаверса, Бошқарув кадрларини тайёрлаш қўшма мактаби ишга туширилмоқда. Шавкат Мирзиёев Lufthansa авиакомпанияси билан тўғридан-тўғри парвозларни қайта йўлга қўйишни таклиф қилди.
Самарқанд шаҳрида Германия федерал канцлери Олаф Шольцни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Биргаликда суратга тушилгач, олий даражадаги музокаралар бошланди. Фото.
Германия канцлери Олаф Шольц якшанба куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Самарқанд шаҳри аэропортида уни бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев, Регистон майдонида эса президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Президент Париж паралимпиадаси совриндорлари билан учрашувда 2028 йилги ўйинларга ҳозирданоқ тайёргарлик кўриш кераклигини айтди. «Келгуси Паралимпия ўйинларида кучли ўнталикка кириш бош мақсадимиз бўлади», — деди у.
Шавкат Мирзиёев Париждаги ёзги Паралимпия ўйинларида натижаларга эришган спортчи ҳамда мураббийлардан бир гуруҳини орден ва фахрий унвонлар билан мукофотлади. Рўйхат.
Шавкат Мирзиёев Туркия ташқи ва ички ишлар вазирлари, шунингдек, Миллий разведка хизмати директорини қабул қилади. Бундай форматдаги учрашув биринчи марта ўтказилмоқда.
Президент 2025 йилда ёшлар ўртасида Осиё ва Параосиё ўйинлари ўтказиладиган Олимпия шаҳарчаси қурилишини яна бориб кўрди. Ўйинлардан сўнг мажмуа миллий спорт турлари ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш маркази сифатида хизмат қилади.
Шавкат Мирзиёев ва Россия бош вазири Михаил Мишустин Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. Мишустин, шунингдек, президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан иқтисодиёт, маданият, таълим ҳамда меҳнат миграцияси бўйича суҳбатлашди.
Президент Остона шаҳрида V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди. Мусобақада дунёнинг 90 га яқин давлатидан 2 мингдан ортиқ спортчи кураш, арқон тортиш, камондан ўқ отиш, пойга каби йўналишларда куч синашади.
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Остона шаҳрига жўнаб кетди. Президент у ерда V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари мусобақаларининг очилиш маросимида қатнашади.
Шавкат Мирзиёев Бухорога ташриф буюриб, Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашди. Улар биргаликда шаҳарнинг диққатга сазовор жойларини кезди.
Президент Париждаги Паралимпия ўйинларида олтин ва бронза медаль олган спортчилар Нурхон Қурбонова ҳамда Толиббой Йўлдошев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Шавкат Мирзиёев иккинчи бор Паралимпия ўйинлари чемпиони бўлган дзюдочи Шерзод Намозов ва уч карра «олтин» соҳиби бўлган Хусниддин Норбековни телефон орқали табриклади.
2023 йилда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маиший техникаларнинг 70 фоизи ички бозорда сотилди. Президент қўшни бозорларда бутловчи қисмларни ортиқча тўловсиз етказиб бериш учун йирик узелли йиғув корхонасини йўлга қўйиш, электротехника маҳсулотларининг қўшилган қийматини ошириш бўйича топшириқ берди.
Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ва илгари суриш, шунингдек, қонун устуворлиги принципига оғишмай риоя этиш терроризм ва экстремизмга қарши курашишнинг фундаментал асосидир. Бу ҳақда президент Тошкентдаги ШҲТ МАТ ва МДҲ АМ конференцияси иштирокчиларига мурожаатида айтиб ўтди.
Шавкат Мирзиёев Париждаги Паралимпия ўйинларида ядро улоқтириш бўйича олтин медални қўлга киритиб, икки карра чемпион бўлган Бобур Омонов билан телефонда суҳбатлашди. Президент бу натижа Ўзбекистон паралимпия ҳаракати тарихида муҳим воқеа бўлганини қайд этди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг