Жамият

«Маданият ва маърифат» телеканали «Карвон»га айлантирилмоқда. Жамоатчилик норози
9 апрель 2023, 10:46

«Маданият ва маърифат» телеканали «Карвон»га айлантирилмоқда. Жамоатчилик норози

МТРКнинг «Маданият ва маърифат» телеканалини «Карвон» номи билан Маданият ва туризм вазирлигига ўтказиш ҳақидаги президент қарори лойиҳаси жамоатчилик танқидига учради. Фаоллар: «Адабиётдан қўрқишяптими?», деб савол қўймоқда. Вазир Озодбек Назарбеков муҳокама ва ҳамкорликка очиқ эканини билдирди.

Тошкент ҳокими в.б. бекатларни тартибга солишга ваъда берди
8 апрель 2023, 21:55

Тошкент ҳокими в.б. бекатларни тартибга солишга ваъда берди

Тошкент шаҳри ҳокимлиги раҳбари Шавкат Умурзоқов ва ИИВ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев пойтахтга келтирилган янги автобуслардан бирида ҳаракатланди. Ҳоким в.б. тез орада бекатлар тартибга келтирилиши, уларнинг олдида сув тўпланиб қолмаслигини билдирди. «Салгина сабр қилинг», — деди у.

Тошкентга 233 та автобус ва электробус олиб келинди. Фото
8 апрель 2023, 21:23

Тошкентга 233 та автобус ва электробус олиб келинди. Фото

Тошкентга Хитойда ишлаб чиқарилган 233 та автобус ва электробус келтирилди. Шундан 203 таси Yutong электробус ва автобуслари, 30 таси эса ўта катта сиғимли (18 метрли) King Long автобусларидир.

Аctivist лойиҳаси муаллифи Ҳожиакбар Носиров 15 суткага қамалди
8 апрель 2023, 20:46

Аctivist лойиҳаси муаллифи Ҳожиакбар Носиров 15 суткага қамалди

Таркибида кармин моддаси мавжудлиги сабабли айрим йогуртлар ҳаром эканини айтиб чиққан Аctivist лойиҳаси муаллифи Ҳожиакбар Носиров 15 суткага қамалди. У «диний адоватни тарғиб қилувчи материаллар тарқатиш» ва «ички ишлар ходимининг қонуний талабларини бажармаслик»да айбланган.

Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабов вафот этди
8 апрель 2023, 19:53

Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабов вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабов узоқ давом этган қанд касаллигидан сўнг 74 ёшида вафот этди.

Академик Ҳабибулла Акбаров вафот этди
8 апрель 2023, 17:58

Академик Ҳабибулла Акбаров вафот этди

Фанлар академияси академиги Ҳабибулла Акбаров 87 ёшида вафот этди. У фан арбоби, геология соҳасида йирик олим ҳисобланади.

Бухорода фуқаро томорқасига зарар етказган эшакнинг қулоқларини кесиб ташлади
8 апрель 2023, 13:52

Бухорода фуқаро томорқасига зарар етказган эшакнинг қулоқларини кесиб ташлади

Пешку туманида фуқаро қўшнисининг эшаги томорқага зарар етказгани учун унинг қулоқларини кесиб ташлади. Жонивор кўп қон йўқотиши оқибатида нобуд бўлди. Фуқаро 3 млн сўмгача жаримага тортилиши мумкин.

Тошкентда аёл ва унинг 8 ойлик ўғли вафот этди
8 апрель 2023, 12:44

Тошкентда аёл ва унинг 8 ойлик ўғли вафот этди

Миробод туманидаги уйларнинг бирида 25 ёшли аёл ва унинг 8 ойлик ўғли вафот этди. Уларнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланди.

Январь-март ойларида «Тез ёрдам»га 3 миллиондан ортиқ мурожаат келиб тушди
8 апрель 2023, 12:29

Январь-март ойларида «Тез ёрдам»га 3 миллиондан ортиқ мурожаат келиб тушди

Ўзбекистонда сўнгги 3 ойда «Тез ёрдам» хизматига 3 млн 90 мингта чақириқ келиб тушди. Уларнинг энг кўпи Фарғона, Андижон вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрига тўғри келди.

Тошкентда 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
8 апрель 2023, 12:15

Тошкентда 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Шайхонтоҳур туманида Lacetti, Captiva ва 2 та Nexia автомашиналари тўқнашди. Бир йўловчи жароҳат олди.

«Монедан Кандинскийгача». Тошкентда модернист рассомларнинг мультимедиа кўргазмаси давом этмоқда
8 апрель 2023, 11:01

«Монедан Кандинскийгача». Тошкентда модернист рассомларнинг мультимедиа кўргазмаси давом этмоқда

«Ўзэкспомарказ»да «Монедан Кандинскийгача. Санъатдаги инқилоб» мультимедиа кўргазмаси давом ўтмоқда. Жаҳон санъати дурдоналарининг анимацияли экспозицияси ташриф буюрувчиларни XIX аср охири ва XX аср бошидаги бадиий оқимлар ва уларнинг асосий вакиллари билан таништиради.

Тошкентнинг 4 та туманидаги айрим ҳудудларда 2 кун сув бўлмайди
8 апрель 2023, 10:55

Тошкентнинг 4 та туманидаги айрим ҳудудларда 2 кун сув бўлмайди

Яккасарой, Сергели, Янгиҳаёт ва Миробод туманларидаги айрим жойлар 10 апрелдан 12 апрелгача ичимлик сув тармоғидан узилади.

Самарқандда солиқ бошқармаси бош инспектори 15 минг доллар олганликда гумонланиб ушланди
8 апрель 2023, 10:34

Самарқандда солиқ бошқармаси бош инспектори 15 минг доллар олганликда гумонланиб ушланди

Самарқандда солиқ бошқармаси солиқ назорати бўлими бош инспектори фуқаронинг қарздорлигини камайтириб бериш эвазига ундан 15 минг доллар олгани айтилмоқда. Наманганда эса адвокат суд ишини ижобий ҳал қилиб бериш учун фуқародан 7 минг доллар олгани гумон қилинмоқда.

Нима тайёрлаймиз: Ифторлик учун таомлар
8 апрель 2023, 10:00

Нима тайёрлаймиз: Ифторлик учун таомлар

Карам баргларидан голупци, қовурма лағмон, фрикаделкали туркча шўрва, классик лазаня, мампар ва бошқалар — Zira.uz ифторлик учун тайёрлаш мумкин бўлган мазали таомлар рўйхатини тақдим этади.

Ургутда 19 ёшли аёлнинг ўз жонига қасд қилиши ҳолати қайта тергов қилинади
7 апрель 2023, 22:34

Ургутда 19 ёшли аёлнинг ўз жонига қасд қилиши ҳолати қайта тергов қилинади

Самарқанд вилояти прокуратураси Ургут тумани прокуратурасининг 19 ёшли келиннинг фотосурати «Telegram» тармоғидаги беҳаё каналга чиқариб юборилгани сабабли ўзини ўзи осиб қўйган бўйича жиноий иш қўзғатишни рад этиш ҳақидаги қарорини бекор қилди.

Вайнер Фарҳод Манноповнинг ўлими бўйича жиноят иши қайта малакаланди
7 апрель 2023, 22:18

Вайнер Фарҳод Манноповнинг ўлими бўйича жиноят иши қайта малакаланди

Прокуратура вайнер Фарҳод Манноповнинг ўлими бўйича жиноят ишини қайта малакалади. Qalampir маълумотларига кўра, Маннопов операция қилинган Тошкентдаги хусусий клиникада пластик жарроҳ, лаборант ва УЗИ-мутахассиси малака тоифасини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим эта олмаган.

7 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
7 апрель 2023, 22:00

7 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ёмғирли ўтадиган дам олиш кунлари, «Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг ғолиблари, Тошкент вилоятида бузиладиган 23 та эски «дом», Тошкентдан Зангиота шифохонасига янги автобус, Сирдарё вилоятининг янги ҳокими, Қорақалпоғистонда 8 гектар далани сув босгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Хоразм иши: меҳрибонлик уйи раҳбари қизларни фоҳишаликка мажбурлаган бўлиши мумкин
7 апрель 2023, 21:14

Хоразм иши: меҳрибонлик уйи раҳбари қизларни фоҳишаликка мажбурлаган бўлиши мумкин

Хоразмдаги оилавий меҳрибонлик уйи раҳбари ўқувчиларни тунги клубларда фоҳишалик йўли билан пул ишлашга мажбурлаган бўлиши мумкин, дея маълум қилди қизлар ўқиган мактаб директори. Мактаб ўқитувчиси жабрланувчилардан бирини асраб олмоқчи бўлган, бироқ расмийлар унга рухсат бермаган.

Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар давомида 6030 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинди — ТИВ
7 апрель 2023, 16:48

Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар давомида 6030 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинди — ТИВ

Ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳром Аълоевнинг маълум қилишича, Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан буён 6030 нафар ўзбекистонлик махсус рейслар орқали эвакуация қилинди. Йил давомида хориждаги фуқаролар учун 200 мингдан ортиқ консуллик операцияси амалга оширилди.

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида шамол кучайиб, сел келиши мумкин
7 апрель 2023, 16:15

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида шамол кучайиб, сел келиши мумкин

Ўзгидромет 8−11 апрель кунлари Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида ҳамда тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди. Жойларда шамол кучайиб, айрим ҳудудларда дўл ёғиши ҳам мумкин.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг