Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун олиб келиниши белгиланган 1000 дона автобуснинг бир қисми — 233 та автобус ва электробус 8 апрель куни келтирилди, деб хабар берди Транспорт вазирлиги ахборот хизмати.

«Янги Ўзбекистон» боғида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ҳаракат таркибини янгилаш мақсадида Хитойда ишлаб чиқарилган автобус ва электробусларнинг биринчи партиясини қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

Бу биринчи партия бўлиб, шундан 100 таси Yutong электробуси, 103 таси узунлиги 12 метр бўлган сиқилган табиий газда ҳаракатланувчи Yutong автобуслари, 30 таси эса ўта катта сиғимли (18 метрли) King Long автобусларидир.

Хитойнинг King Long компанияси Ўзбекистонга 200 та 18 метрли «гармошкали автобус»ни март-май ойларида етказиб бериши кутилаётгани ҳақида ёзган эдик.

Президентнинг 2023 йил 16 февралдаги «Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун 200 дона 18 метрли ва 500 дона 12 метрли табиий газда ишлайдиган автобус ҳамда 300 дона 12 метрли электробус харид қилиш белгиланган.

Фото

автобус, электробус, тошкент, king long

автобус, электробус, тошкент, king long

автобус, электробус, тошкент, king long

автобус, электробус, тошкент, king long

автобус, электробус, тошкент, king long

автобус, электробус, тошкент, king long

автобус, электробус, тошкент, king long