Яккасарой ва Сергели туманларидан кесиб ўтувчи Бобур кўчасидаги кўприкнинг таъмирланишида 10 апрель соат 9:00 дан 12 апрель соат 9:00 гача ичимлик сув тармоғини кўчириб ўтказиш жараёнида айрим манзиллар сувсиз қолади, деб хабар берди «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ матбуот хизмати.

Сув тармоғидан вақтинча узиладиган ҳудудлар рўйхати:

Сергели тумани

«Жун», «Нўғойқўрғон», «Қубайтепа», «Юқори Дархон», «Қут барака», «Суғдиёна», «Қумариқ», «Олтин водий», «Учувчилар», «Бунёдобод» маҳаллаларида.

Янгиҳаёт тумани

«Виқор», «Ал-Фарғоний», «Чорбоғ», «Йўлдош», «Янги Чоштепа», «Чоштепа», «Чортоқ», «Иқбол», «Файзли», «Тошкент» маҳаллаларида.

Яккасарой тумани

«Бошлиқ», «Қушбеги» маҳаллаларида. Бошлиқ 4-тор, Бобур, Нукус, Абдулла Қаҳҳор кўчаларида.

Миробод тумани

«Темирйўлчилар», «Заминобод», «Биродарлик» маҳаллаларида.

Ичимлик суви тўхтатилган ҳудудларга махсус техникаларда сув етказиб берилади.