«Газета.uz» пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда Рамазон ойида рўза тутувчиларга ифторлик учун тайёрлаш тавсия қилинадиган мазали таомлар рўйхатини тақдим этади

Қайнатма шўрва

zira.uz

Мазали қайнатма шўрванинг ичида қўй гўшти, серсув сабзавотлар ва хушбўй зираворлар бор.

Карам баргларидан голупци

Голупци — бу карам баргларига ўралган сабзавотли ёки гўштли қийма ҳисобланади. Биз сизга помидор-сметана қайласида пиширилган голупциларнинг оддий, аммо шу билан бирга жуда мазали рецептини тақдим этамиз.

Чучвара шўрва

zira.uz

Музлатгичда тайёр чучварангиз бўлса, ана ўша маҳсулотдан бу таом жуда тез тайёрланади.

Қовурма лағмон

zira.uz

Қовурма лағмон — унинг тайёрланиши узоқ вақт талаб қилмайди ва уни бутун оила учун ифторликка бемалол тайёрласа бўлади.

Фрикаделкали туркча шўрва

zira.uz

Фрикаделкали шўрва таомномангизга янгилик киритади, ва лаззатли таъми билан дастурхонингиздан жой олади.

Классик лазаня

zira.uz

Классик лазаня — бутун дунёда машҳур ва барча севадиган итальянча таом.

Гўштли қайла солинган картошкали клётскалар

zira.uz

Мазали клётскалар иссиқ таом олдига гарнир сифатида мос келади, аммо алоҳида таом сифатида ҳам жуда ўринли танлов бўлади, айниқса қуюқ гўштли қайла билан.

Мампар

zira.uz

Мампар — мазали ва жуда тўйимли суюқ таомлардан бири бўлиб, тайёрлаш жараёни ҳам умуман қийинчилик туғдирмайди.

Бедана тухуми солинган тефтеллар

zira.uz

Унга солинган маҳсулотлар оддийлигига қарамай, таом ноодатий ва мазали бўлиб чиқади.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauz
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15.