Ҳар бир туман ва шаҳарда энг камида биттадан нодавлат таълим муассасаси очилади. 10 фоиз ўринлар эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли болалари учун бепул ажратилади.
Тошкентда транспорт воситалари чиқараётган заҳарли газлар миқдорини текшириш бўйича «Тоза ҳаво» операцияси ўтказилмоқда.
Миллий боғ ўрнида юқори технологияли, дельфинария, «Америка тепалиги», сёрфинг учун жой ва савдо-кўнгилочар марказ барпо этилади.
Онлайн-аукционда сотилган биринчи авторақам E070EA (Жиззах вилояти) бўлди.
Жасурбек Ибрагимов ўлими бўйича иш жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судига оширилди.
Тошкентда ахборот-коммуникация технологияларига йўналтирилган фанларни чуқурлаштириб ўқитиш бўйича махсус мактаб ташкил этилади.
Spark ўғрисини тутишда ички ишлар органлари ходимлари малака ва жанговар тайёргарлигини кўрсатишди, деди ИИББ бошлиғи.
Азиз Муҳитдинов UZINFOCOM директори в. б. этиб тайинланди.
Давлат экология қўмитаси Facebook’даги хабардан сўнг Чорвоқ сув омбори яқинидаги ноқонуний чиқиндихонани йўқ қилди.
Кам таъминланган оилаларга микрокредитлар ажратилиб, оғир шароитда яшовчи оилаларга беғараз ёрдам кўрсатилади, банд бўлмаган фуқаролар жамоат ишларига жалб қилинади.
Тошкент ҳокими Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинган 43 нафар шаҳарликка паспортларни топширди.
Юқоричирчиқ туманида икки нафар кишининг қотилига суд томонидан умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилди.
Сайхунобод туман ҳокими иштирокидаги воқеага тегишли далилларни текшириш жараёни Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.
Миллий ахборот агентлиги хориж ОАВлари таҳлилида Ўзбекистонда очилмайдиган сайтлардан иқтибослар келтирди.
Сирдарё вилоятида туман ҳокими қаторда турган мактаб директорларини навбати билан калтаклаб, ҳақоратлади.
Тошкентдаги 150 нафар профилактика инспекторига хизмат уйлари ва машиналар калитлари топширилди.
Тошкент, Нукус ва вилоятлар марказларида давлат-хусусий шериклик шартларида мактабгача таълим муассасалари ташкил этилади.
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари учун бранкаларни Telegram орқали бепул олиш мумкин.
Пойтахтда вазни қарийб 8 тонналик ош тайёрланди. Тадбир O‘zbegim фестивали доирасида бўлиб ўтди.
Актёр Стивен Сигал Asian Fight 2017 халқаро жанг санъатлари турнирида қатнашиш учун Тошкентга келди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг