Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида бўлган кучли шамол, Шуҳрат Абдураҳмонов атрофидаги гап-сўзлар, my.gov.uz орқали «правани» расмийлаштириш тартиби, Қорақалпоғистонда ўқувчиларга берилаётган егулик ичидан чиққан таблетка, дам олиш кунларига салқин ҳаво ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Тахтақорача довонида юк машинаси пастликка қулаб, ёниб кетди. Ҳайдовчи ва йўловчи кабинадан сакраб тушишга муваффақ бўлган.
TalentLab рекрутинг агентлиги экспатлар ва ўзбек ишбилармонлари бир-бирларининг умидларини оқламаётганини аниқлади. Хорижлик мутахассислар вазифаларнинг ноаниқ белгиланиши ва маҳаллий кадрлар интизомининг сустлигидан норози. Иш берувчилар эса чет элликлар сўраётган маош ва уларнинг иш натижаларидан.
15 суткага қамалган Аctivist лойиҳаси муаллифи, блогер Ҳожиакбар Носиров адвокатининг судга киритган апелляция шикоятини кўрмасдан қолдиришни сўраб ариза ёзди. Шу сабаб суд апелляция тартибида иш юритишни тугатиш ҳақида қарор чиқарди.
Тармоқларда Шуҳрат Абдураҳмоновга тегишли дея тахмин қилинаётган интим видео тарқалганди. Вилоят ҳокимлигига кўра, видео бўйича прокуратура органларига белгиланган тартибда шикоят аризаси юборилган. Видеони тарқатган шахсларни аниқлаш ва уларга нисбатан чора кўриш бўйича амалий ишлар бошланган.
Ўзбекистонга 6 та ҳавони мониторинг қилиш автоматик станцияси келтирилди. Энди ҳавонинг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар реал вақт режимида monitoring.meteo.uz платформасида тақдим этиб борилади.
14 апрель тонггида Хоразм вилоятида кузатилган кучли шамол ва чанг-тўзонли об-ҳаво Бухоро ҳамда Навоий вилоятларига ҳам ўта бошлади. Қизиқтепа туманида ноқулай ҳаво натижасида кўрунувчанлик 100−150 метргача қисқарди.
Каспий денгизидан Туркманистон орқали салқин ва нам ҳаво массаларининг кириб келиши муносабати билан дам олиш кунлари кундузи ҳаво ҳарорати +25 даражагача, кечаси эса +15 даражагача пасаяди. Шамолнинг тезлиги 25−28 м/с гача кучайиши мумкин.
Элликқалъа туманидаги 5-мактабда ўқувчиларга берилаётган озиқ овқат маҳсулотлари ичидан таблетка чиққанидан норози ота-оналарнинг хабари тармоқларда тарқалди. Ҳолат СЭС назоратига олинди. Аввалроқ, Хўжайли ҳамда Кегейли туманидаги мактаблардан бирида ҳам егулик ичидан турли буюмлар чиққанди.
Тижорат банклари 14 апрель куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 365 — 11 410 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 420 — 11 485 сўм.
Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ҳам ариза берувчиларнинг бевосита иштирокисиз расмийлаштириш тартиби жорий этилади.
Хоразм вилоятининг Урганч шаҳри ва туманларида эрта тонгда чанг аралаш кучли шамол кузатилди. Айрим туманларнинг электр таъминотида узилишлар юзага келди.
Янги ҳафта бошидан яна ёмғир, картадан картага пул ўтказмалари солиққа тортилмаслиги, АҚШ санкциялари остида қолган Ўзбекистон фуқаролари ва компаниялар, Аграр университетнинг 21 ёшли талабаси вафот этгани, чигирткаларга қарши трансчегаравий кураш ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида
Эркак 2019 йилнинг ёзида 13 ёшли қизни зўрлаганликда гумон қилинмоқда. Воқеадан сўнг қиз бу ҳақда ота-онасига айтишга журъат эта олмаган. Кейинроқ улар бундан хабардор бўлгач, ҳуқуқ-тартибот идораларига қайта-қайта ариза билан мурожаат қилган. Жиноят иши 2023 йилнинг 4 апрелига келибгина очилган.
Янгийўл шаҳридаги спорт клубида Аграр университетнинг 21 ёшли талабаси соғлиғи ёмонлашиб қолгани оқибатида вафот этди. Унинг ўлимига ўткир юрак етишмовчилиги сабаб бўлган. Терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ўзининг биологик хилма-хиллик бўйича миллий сиёсатини БМТнинг Тараққиёт дастури кўмагида Куньминг-Монреал глобал биохилма-хиллик лойиҳасига кўра мувофиқлаштиради.
Ўзбекистон Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Тожикистоннинг «Чигирткаларга қарши кураш экспедицияси» муассасаси FAO кўмагида 70 минг гектар майдонда трансчегаравий тадқиқот ишларини амалга оширди.
Бухоро вилояти Шофиркон туманига Алишер Файзиллоев ҳоким этиб тайинланди. У Давлат солиқ қўмитаси молия-иқтисод бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди. Собиқ ҳоким бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилган.
Табиат ресурслари вазири Азиз Абдуҳакимов Қашқадарёда ноёб айиқ отиб ўлдирилганига муносабат билдирди. Унинг сўзларига кўра, айиқ аслида аҳолига хавф туғдирмаган, ҳокимиятга эса уни ўлдирмаслик ҳақида тавсия берилган. Вазирнинг фикрича, табиатга бундай муносабат «ваҳшийлик» ва жуда катта жиноят.
Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво массалари кириб келиши сабабли 16−17 апрель кунлари республика шимолида ҳаво ҳарорати кечаси 0 даражагача тушади. Кундузи бутун республика бўйлаб ёмғир ва дўл ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, ҳаво ҳарорати +15 даражадан ошмайди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг