Жамият

Бош прокуратурадан Самарқандда тўрт киши бир қизни зўрлаган воқеани назоратга олиш сўралмоқда
4 октябр 2023, 17:20

Бош прокуратурадан Самарқандда тўрт киши бир қизни зўрлаган воқеани назоратга олиш сўралмоқда

Nemolchi.uz лойиҳаси Самарқанднинг Каттақўрғон туманида бир қиз 4 нафар қўшниси томонидан зўрланганини маълум қилди. Қизнинг қариндошлари айтишича, экспертиза туман ИИБ ходимининг ҳаракатсизлиги сабабли воқеадан 3 кун ўтиб ўтказилган, жиноят иши эса фақат битта гумонланувчига нисбатан қўзғатилган.

«Фақат иш ҳақи 100 фоизга ошмайди, холос». Фаоллар — поезд чипталари нархи ошиши ҳақида
4 октябр 2023, 15:24

«Фақат иш ҳақи 100 фоизга ошмайди, холос». Фаоллар — поезд чипталари нархи ошиши ҳақида

Ўзбекистонда 20 октябрдан маҳаллий поезд чипталари нархларининг тариф қисми 50 фоизга, «Афросиёб» чиптаси нархи 100 фоизга ошади. Тармоқлар фойдаланувчилари эса «бир фақат ойлик 100 фоизга ошмаслигини» киноя қилиб, нарш ошса ҳам «чипта бемалолроқ бўлиб қолса гўрга эди», демоқда.

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
4 октябр 2023, 14:47

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

6−7 октябрь кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.

Uzbekistan Airways сенаторнинг авиакассалардаги бюрократия ҳақидаги танқидига жавоб қайтарди
4 октябр 2023, 14:28

Uzbekistan Airways сенаторнинг авиакассалардаги бюрократия ҳақидаги танқидига жавоб қайтарди

Ўтган ҳафта Сенатда Uzbekistan Airways кассаларида чипта сотиб олишда паспортнинг асл нусхаси талаб қилинишини танқид қилинди. Компаниянинг қайд этишича, бундай талаб йўқ, бироқ хорижга чипталар сотилаётганда йўловчи ва авиакомпанияга жарима санкциялари қўлланмаслиги учун визали паспорт сўралади.

Наманган вилоятининг собиқ ҳокими Тўлқин Жабборов вафот этди
4 октябр 2023, 12:25

Наманган вилоятининг собиқ ҳокими Тўлқин Жабборов вафот этди

Наманган вилоятини 1996−2004 йилларда бошқарган ҳоким Тўлқин Жабборов 73 ёшида вафот этди. Унинг ўлимига оғир хасталик сабаб бўлгани айтилмоқда.

Физикавий электроника соҳасидаги йирик олим Назар Тўраев вафот этди
4 октябр 2023, 09:31

Физикавий электроника соҳасидаги йирик олим Назар Тўраев вафот этди

Физикавий электроника соҳасидаги таниқли олим, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик Назар Тўраев 85 ёшида вафот этди. Унинг яқинларига Ўзбекистон президенти ва бошқа расмий шахслар ҳамдардлик билдирди.

3 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
3 октябр 2023, 22:00

3 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Нархи ошган поезд чипталари, болаларда ичак гельминтиозидан оммавий даволаш ўтказилиши, коллеж ва техникумдаги хотин-қизларга давлат гранти ажратилиши, Тошкент вилоятида ҳожатхонадан топилган ёш бола жасади, «электр заправкалар»да нархлар кўтарилгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказишни соддалаштиришни таклиф қилмоқда
3 октябр 2023, 21:15

Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказишни соддалаштиришни таклиф қилмоқда

Рақамли технологиялар вазирлиги Ўзбекистонда IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказишни соддалаштириш бўйича қарор лойиҳасини ҳукуматга киритди. Хусусан, хориждан келаётганлар учун IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш муддатини узайтириш режалаштирилмоқда.

Тошкент вилоятида ҳожатхонадан тўрт ёшли боланинг жасади топилди
3 октябр 2023, 20:26

Тошкент вилоятида ҳожатхонадан тўрт ёшли боланинг жасади топилди

Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги хусусий уйлардан бирининг ҳожатхонасидан тўрт ёшли боланинг жасади топилди. Қасддан одам ўлдириш моддаси бўйича жиноят иши очилди.

Ўзбекистонга 15 млрд сўмлик қарийб бир миллион қути сигаретлар ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди
3 октябр 2023, 19:23

Ўзбекистонга 15 млрд сўмлик қарийб бир миллион қути сигаретлар ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди

Туркманистондан Ўзбекистонга поезд вагонида умумий қиймати 15 млрд сўмлик қарийб бир миллион қути сигаретларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди. Бу бутун сентябрь ой давомида божхонада аниқланган ва олиб қўйилган ҳажмдан ҳам кўпроқ.

Ҳар йили аҳоли зилзила вақтида қандай ҳаракатланиш бўйича ўқитилади
3 октябр 2023, 17:31

Ҳар йили аҳоли зилзила вақтида қандай ҳаракатланиш бўйича ўқитилади

Ҳукумат қарори билан ҳар йили аҳоли зилзила вақтида ҳаракатланиш бўйича машғулотларда ўқитилади. Қолаверса, боғча болалари, мактаб, техникум ўқувчилари, олийгоҳ талабалари, шунингдек, ишчи-ходимлар ҳам махсус тайёргарликдан ўтказилади. Туристларга эса қўлланмалар тарқатилади.

1 октябрдан нималар ўзгаради?
3 октябр 2023, 17:17

1 октябрдан нималар ўзгаради?

Бизнес учун электр энергияси ва газ нархи ошади, оғир вазиятга тушиб қолган оилаларга комплекс ёрдам кўрсатилади, қамоқдан чиққанларни ишга олганларга субсидия ажратилади, эксклюзив ҳуқуққа эга субъектларнинг реестри шакллантирилади — 1 октябрдан нималар ўзгаради?

Бухорода 1500 бош ноёб тувалоқ қуши очиқ табиатга қўйиб юборилди
3 октябр 2023, 16:56

Бухорода 1500 бош ноёб тувалоқ қуши очиқ табиатга қўйиб юборилди

Бухоронинг чўл ҳудудларига ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган 1500 бош йўрға тувалоғи қўйиб юборилди. Қушлар БАА молиялаштирувчи «Амирликларнинг йўрға тувалоқни асраш маркази» томонидан етиштирилган.

Коллеж ва техникумларда таълим олаётган хотин-қизларга давлат гранти ажратилади
3 октябр 2023, 16:07

Коллеж ва техникумларда таълим олаётган хотин-қизларга давлат гранти ажратилади

Ўзбекистонда қурилиш, транспорт, коммунал, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги касб бўйича таълим олаётган хотин-қизлар учун давлат гранти ажратилади.

Ўзбекистонда 20 октябрдан поезд чипта нархлари оширилади
3 октябр 2023, 14:35

Ўзбекистонда 20 октябрдан поезд чипта нархлари оширилади

Ўзбекистонда 20 октябрдан маҳаллий поездлар чипта нархлари кўтарилади. Хусусан, йўловчи поездлари чипта нархларининг тариф қисми 50 фоизга, «Афросиёб» электропоездлари чипталари эса 100 фоизга оширилади.

Тошкент халқаро аэропорти ва Яккасарой ИИБ бекати ўртасида вақтинча бепул микроавтобуслар ҳаракатланади
3 октябр 2023, 12:05

Тошкент халқаро аэропорти ва Яккасарой ИИБ бекати ўртасида вақтинча бепул микроавтобуслар ҳаракатланади

3 октябрь кунидан бошлаб Тошкент халқаро аэропорти ва Яккасарой ИИБ бекати оралиғида ҳаракатланувчи бепул микроавтобуслар ҳаракати йўлга қўйилади. Аввалроқ Тошкент халқаро аэропорти яқинидаги кўприк орқали автобус ва юк машиналарининг ҳаракати чекланганди.

Ўзбекистонда ҳафта охирида ёмғир ёғади
3 октябр 2023, 11:31

Ўзбекистонда ҳафта охирида ёмғир ёғади

Пайшанба кунига қадар республиканинг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳафта охирида Каспий денгиздан нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига жойларда ёмғир ёғади. Ҳарорат +20 даражагача пасаяди.

АҚШ элчихонаси Green Card иштирокчиларига 10 та маслаҳат берди
3 октябр 2023, 10:49

АҚШ элчихонаси Green Card иштирокчиларига 10 та маслаҳат берди

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Green Card дастури иштирокчилари учун 10 та маслаҳат эълон қилди. Элчихона лотереяда иштирок этиш бепул эканини эслатиб, фирибгарлардан эҳтиёт бўлишга чақирди.

2−10 ёшли болаларда ичак гельминтиозидан оммавий даволаш ўтказилади
3 октябр 2023, 10:33 1

2−10 ёшли болаларда ичак гельминтиозидан оммавий даволаш ўтказилади

Октябрь-ноябрь ойларида Ўзбекистонда 2−10 ёшли болаларни ичак гельминтиозидан оммавий даволашнинг навбатдаги босқичи ўтказилади. СЭС ўтган йиллардаги тадқиқотлар ўз самарасини кўрсатгани, гельминтлар билан касалланиш 3−4 мартага камайганини айтмоқда.

Хоразмда мактаб ўқувчилари шоли ўримига жалб қилинди
3 октябр 2023, 09:48

Хоразмда мактаб ўқувчилари шоли ўримига жалб қилинди

Қўшкўпир туманида 19-мактаб ўқувчилари шоли ўримига жалб қилингани аниқланди. Болаларнинг айтишича, уларни далага мактаб директори юборган. Директор ва шоли эккан фермер эса туғишган ака-укалар бўлиши мумкин. Мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси ҳолат назоратга олинганини билдирди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг