Жамият

Тошкент аэропортида меҳмонхона очилади. Фото
5 апрель 2023, 17:04

Тошкент аэропортида меҳмонхона очилади. Фото

Тошкент аэропортида шарқона кўринишдаги меҳмонхона очилади. Унга ташриф буюрувчилар учун маълумот таблоси, ҳаммом ва душ хонаси тақдим этилади, қабулхона кечаю кундуз ишлайди ва ҳар бир йўловчига самолётга чиқиш учун индивидуал таклифнома тақдим этилади.

9 та вилоятда қурилишга масъул «замҳокимлар» ва МБнинг ҳудудий раҳбарлари ҳайфсан олди
5 апрель 2023, 16:23

9 та вилоятда қурилишга масъул «замҳокимлар» ва МБнинг ҳудудий раҳбарлари ҳайфсан олди

Президент «Янги Ўзбекистон» массивлари бўйича уйларни топшириш ишлари чўзилиб кетгани учун 9 та вилоятда ҳокимларнинг қурилишга масъул ўринбосарлари ва Марказий банкнинг вилоят бўлинмалари раҳбарларига ҳайфсан эълон қилди.

«Дмитрий Рилов Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтмаган» — Бош прокуратура
5 апрель 2023, 15:03

«Дмитрий Рилов Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтмаган» — Бош прокуратура

Ўзбекистон Бош прокуратураси Санкт-Петербургдаги кафеда «ҳарбий офицер» Максим Фомин (Владлен Татарский) ҳалок бўлган портлашга алоқадорликда гумонланган Даря Трепованинг турмуш ўртоғи Дмитрий Рилов Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтмагани ва шунга кўра мамлакатда бўлиши мумкин эмаслигини маълум қилди.

Испаниялик опера хонандаси Пласидо Доминго Тошкентда концерт беради
5 апрель 2023, 15:00

Испаниялик опера хонандаси Пласидо Доминго Тошкентда концерт беради

26 апрель куни Тошкентда афсонавий Пласидо Домингонинг Алессандро Сафина ва бошқалар иштирокидаги фусункор опера кечаси бўлиб ўтади.

Муддати ўтган, контрафакт ва яроқсиз товарлар ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади
5 апрель 2023, 12:11

Муддати ўтган, контрафакт ва яроқсиз товарлар ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади

Президент қарорига кўра, сақлаш муддати ўтиб кетган, контрафакт ва истеъмолга яроқсиз товарлар ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади. Шунингдек, ўзганинг товар, хизмат кўрсатиш белгисидан ёки фирма номидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун жавобгарлик кучайтирилади.

БАА вазири ал-Гаргавийга «Дўстлик» ордени топширилди
5 апрель 2023, 10:37

БАА вазири ал-Гаргавийга «Дўстлик» ордени топширилди

Ўзбекистон президенти БАА ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад ал-Гаргавий билан технологиялар, сунъий интеллект, рақамлаштириш, шаҳар инфратузилмасини модернизация қилиш, кадрлар тайёрлаш бўйича лойиҳаларни муҳокама қилди. Вазирга «Дўстлик» ордени топширилди.

Ўзбекистонда қизлар кўпроқ шифокор, йигитлар эса IT мутахассиси бўлмоқчи — тадқиқот
5 апрель 2023, 10:14

Ўзбекистонда қизлар кўпроқ шифокор, йигитлар эса IT мутахассиси бўлмоқчи — тадқиқот

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ўрганишларига кўра, 86 фоиз ота-оналар фарзандларининг касб бўйича танловини маъқулламоқда. Қизлар кўпроқ шифокор ва ўқитувчи касбини танлаган бўлса, йигитлар IT мутахассислиги, шифокор ва иқтисодчи касбларини афзал кўрган.

Журналист Соҳибжон Алижонов 55 ёшида вафот этди
5 апрель 2023, 09:16

Журналист Соҳибжон Алижонов 55 ёшида вафот этди

Таниқли журналист, МТРКда масъул лавозимларда фаолият олиб борган Соҳибжон Алижонов 55 ёшида вафот этди. Унинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлгани айтилмоқда.

Жахонгир Хидайходжаев Миграция агентлиги бошлиғи бўлди
5 апрель 2023, 00:10

Жахонгир Хидайходжаев Миграция агентлиги бошлиғи бўлди

Жахонгир Хидайходжаев Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи этиб тайинланди. Агентликнинг собиқ раҳбари жиноят иши доирасида ҳибсга олинганди.

Тошкентда ички ишлар ходимини ўлдирган 3 шахс узоқ муддатга қамалди
4 апрель 2023, 23:24

Тошкентда ички ишлар ходимини ўлдирган 3 шахс узоқ муддатга қамалди

Тошкентда ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармасининг катта тезкор ходими ўлдирилди. Унинг жасади ёқилиб, каналга ташлаб юборилган. Уч нафар айбланувчи узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Қўқон педагогика институти ётоқхонасида қизларнинг хонасидан яширин камера топилди
4 апрель 2023, 22:49

Қўқон педагогика институти ётоқхонасида қизларнинг хонасидан яширин камера топилди

Қўқон педагогика институти талабалари ётоқхонадаги хонага яширин камера ўрнатилганини билдирди. Қизларнинг сўзларига кўра, шикоятга жавобан проректор уларга ИИБга мурожаат қилгани учун танбеҳ берган, ректор эса «институт мулкига» зарар етказганини танқид қилган. Вазирлик ҳолатни назоратга олди.

4 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
4 апрель 2023, 22:00

4 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Шавкат Мирзиёевга Туркиянинг электромобилидан юборган Эрдоған, Ўзбекистоннинг АҚШдаги янги элчиси, хориждаги референдум ўтказиладиган участкалар харитаси, ер усти метро бекатларини номлаш овозга қўйилгани, Адлия вазирлигининг ҳибсга олинган собиқ ходими ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

«Аёл буюм эмас». Ўзбекистонда зўравонликка қарши ижтимоий лойиҳа бошланди
4 апрель 2023, 20:00 1

«Аёл буюм эмас». Ўзбекистонда зўравонликка қарши ижтимоий лойиҳа бошланди

Хоразмда мансабдорлар меҳрибонлик уйи қизларини мунтазам зўрлаб келгани ортидан бир гуруҳ ёшлар «Аёл буюм эмас» шиори остидаги ижтимоий лойиҳага қўл уришди. Улар «Газета.uz» билан суҳбатлашар экан, улар «давлат ўз вазифасини эплолмаса, фаол инсонлар ўзи ҳаракатга тушиши зарур»лигини таъкидлашди.

Адлия вазирлигининг собиқ ходими ҳибсга олингани айтилмоқда
4 апрель 2023, 17:36

Адлия вазирлигининг собиқ ходими ҳибсга олингани айтилмоқда

Тармоқларда Адлия вазирлигининг бўлим бош маслаҳатчиси ҳибсга олингани айтилган хабар тарқалди. Вазирлик ходимга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини билдириб, у ҳамкасблари шаънини камситувчи маълумотларни тарқатиб келганини маълум қилди.

Ўйинлар учун яратилган ROG Strix SCAR 18 геймингни максимал даражасини таъминлаб бера олади
4 апрель 2023, 17:00

Ўйинлар учун яратилган ROG Strix SCAR 18 геймингни максимал даражасини таъминлаб бера олади

2023 йил модели ROG Strix SCAR 18 замонавий техник характеристика ва дизайнга эга ўйин ноутбукларининг ёрқин вакилидир.

Ўзбекистонда сил, гепатит Б ва қандли диабет билан касалланиш камайган − ПМТИ
4 апрель 2023, 16:58

Ўзбекистонда сил, гепатит Б ва қандли диабет билан касалланиш камайган − ПМТИ

Ўзбекистонда 2017 йилдан 2021−2022 йилгача бўлган даврда сил, гепатит Б ва 2-тоифа қандли диабет билан касалланиши камайган. Шунингдек, аҳоли ўртасида ўз жонига қасд қилиш туфайли ҳаётдан кўз юмиш кўрсаткичи (ҳар 100 000 кишига) 2017 йилдаги 7,5 нафардан 2021 йилда 6,4 нафаргача камайган.

Тошкент вилоятида хориждан фил тиши ва буғу шоҳларини олиб кирмоқчи бўлганлар аниқланди
4 апрель 2023, 15:59

Тошкент вилоятида хориждан фил тиши ва буғу шоҳларини олиб кирмоқчи бўлганлар аниқланди

«Ғишткўприк» чегара божхона пости орқали ҳаракатланган автомашинадан Африка филининг тиши ҳамда 180 дона буғу шоҳлари топилди.

Ўзбекистонда 5−7 апрель кунлари кучли ёмғир ёғиши, тоғли ҳудудларда сел келиши кутилмоқда
4 апрель 2023, 15:35

Ўзбекистонда 5−7 апрель кунлари кучли ёмғир ёғиши, тоғли ҳудудларда сел келиши кутилмоқда

Республика бўйлаб 5−7 апрель кунлари кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шу сабаб тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши мумкин. Айрим ҳудудларида дўл ёғиши кузатилади.

Тошкент метросининг ер усти бекатларини номлаш овозга қўйилди
4 апрель 2023, 14:50

Тошкент метросининг ер усти бекатларини номлаш овозга қўйилди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт аҳлини метронинг охирги йилларда очилган 19 та янги бекатига ном қўйиш учун овоз беришга таклиф қилди. Жараён geonom.tashkent.uz платформасида 4 апрелдан 18 апрелга қадар давом этади. Сўнгра ҳукуматга қарор қабул қилиш учун киритилади.

Чилонзор, Сергели ва Янгиҳаёт туманларида бир суткага газ ўчирилади
4 апрель 2023, 11:29

Чилонзор, Сергели ва Янгиҳаёт туманларида бир суткага газ ўчирилади

4 апрель соат 08:00 дан 5 апрель соат 08:00 га қадар Сергели, Янгиҳаёт ва Чилонзор туманларининг қатор маҳаллаларида газ таъминоти тўхтатилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг