Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани Фурқат кўчасида 8 апрель куни бир неча автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Соат 9:00 атрофида Lacetti, Nexia-3, Nexia-2 ва Captiva автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

йтҳ, тошкент

Оқибатда Nexia-2 йўловчиси тан жароҳати олган. Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 3 апрелдаги қарори билан Йўл ҳаракати қоидаларига шаҳарларда транспорт воситаларининг рухсат этилган максимал тезлигига оид ўзгартиришлар киритилган.

Бу ўзгариш билан Нукус ва Тошкент шаҳарларида, вилоятлар ва туманларнинг марказларида, шунингдек, шаҳарлар ҳудудларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 60 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.