Ўзбекистон халқаро ҳамкорлардан таълим тизими учун $580 млн жалб қилади. Бу нима беради?

2023−2026 йилларда Ўзбекистон таълим тизимини ислоҳ қилиш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилди. Халқаро ташкилотлар уч йиллик ислоҳотлар учун 580 млн доллардан кўпроқ ажратишни режалаштирган. «Газета.uz» Ўзбекистон расмийлари ва халқаро ташкилотлар вакилларидан бу қанчалик самара бериши ҳақида сўради.

Дам олиш кунлари қатор ҳудудларда ёмғир ёғади

Шанба ва якшанба кунлари Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ кузатилади. Баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Ҳарорат кечалари +7…+12 даража, кундузи +22…+27 даражани ташкил этади.

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида шамол кучайиб, сел келиши мумкин

Ўзгидромет 8−11 апрель кунлари Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида ҳамда тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди. Жойларда шамол кучайиб, айрим ҳудудларда дўл ёғиши ҳам мумкин.

Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар давомида 6030 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинди — ТИВ

Ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳром Аълоевнинг маълум қилишича, Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан буён 6030 нафар ўзбекистонлик махсус рейслар орқали эвакуация қилинди. Йил давомида хориждаги фуқаролар учун 200 мингдан ортиқ консуллик операцияси амалга оширилди.

«Ташаббусли бюджет» лойиҳасинининг ғолиблари эълон қилинди

«Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 2023 йилдаги 1-мавсумига овоз бериш 7 апрелда якунланди. Жами 1666 та лойиҳа ғолиб деб топилди ва уларни амалга ошириш учун 1,6 трлн сўмга яқин маблағлар йўналтирилади. Ҳудудларда одатдагидек одамлар байрам қилишни бошлаб юборди.

Тошкент вилоятида авария ҳолатидаги 23 та «дом» бузилиб, ўрнига янгиси қурилади

Тошкент вилоятида авария ҳолатидаги 23 та кўп квартирали уй бузилиб, ўрнига янгиси қурилиши режалаштирилмоқда. Янги уйлар битгунга қадар хонадон эгалари 11 ой туман/шаҳар ҳокимлиги ва ташаббускорлар маблағи ҳисобидан ижарада яшаб туради.

Тошкентдан Зангиота шифохонасига автобус ҳаракати йўлга қўйилди

Тошкентдан Зангиота юқумли касалликлар шифохонасигача 154-сонли Isuzu автобуси ҳаракати йўлга қўйилди. Иш тартиби соат 6:00 дан 21:30 гача этиб белгиланди.

Хитойдан Ўзбекистон орқали ўтувчи темирйўл Европага юк етказиб беришни 7 кунга тезлаштириши кутилмоқда

Қирғизистон Транспорт вазирлиги вакили Нурмат Мусабековнинг маълум қилишича, Хитойдан Қирғизистон ва Ўзбекистон орқали ўтадиган янги темирйўл Европага юк ташиш муддатини бир ҳафтага қисқартиради.

Самарқандда фуқароларни 50 минг долларга АҚШга, 24 минг долларга Канадага юбормоқчи бўлганлар ушланди

Самарқанд шаҳрида АҚШ ва Канадага фуқароларни ноқонуний равишда жўнатмоқчи бўлиб, улардан пул олган шахслар қўлга олинди.

Сенат коррупцияга оид жиноятлар учун жазо чоралари кучайтирилиши тўғрисидаги қонунни мақуллади

Сенаторлар «Жиноят кодексига коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни маъқуллади. Энди ушбу жиноятларда айбдор деб топилганлар жазо муддатидан илгари озод қилинмайди ва енгил жазога алмаштирилмайди.

Қорақалпоғистонда канал қирғоғи емирилиши сабаб 8 гектар далани сув босди

Элликқалъа туманида каналдан сув чиқиши оқибатида 8 гектар далани сув босган. Ўрганишлар давомида мазкур ҳудуддаги фермер каналга ноқонуний сув олиш трубасини ўрнатган ва ўша трубалар қўйилган қисимдан сув сизиб чиққан. Натижада, канал қирғоғи емирилиб сув чиққан. Ҳолат бўйича ўрганиш бошланган.

Сирдарё вилояти 5 та ташаббус бўйича ривожлантирилади

Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилояти аҳолиси фаровонлигини ошириш бўйича 5 та ташаббусни илгари сурди. 20 та йўналишдаги лойиҳаларга имтиёзлар жорий этилади, 11 та туман ва шаҳар саноатга ихтисослашади, вилоят йирик логистика хабига, Гулистон шаҳри эса «Инновацион медицина хаби»га айлантирилади.

Акмал Маҳмудалиев Сирдарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди

Шавкат Мирзиёев иштирокидаги сессияда Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига 2022 йил ноябрь ойидан бери ҳоким вазифасини бажариб келаётган Акмал Маҳмудалиев номзоди тасдиқланди.

Сенаторлар Маданий мерос агентилигига парламент сўрови юборди

Олий Мажлис Сенати Маданий мерос агентилигига муаммо ва камчиликлар юзасидан ёзма равишда асослантирилган тушунтириш бериш талаби қўйилган парламент сўрови юборди.

Танзила Нарбаева: Болалар ва аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилишга оид қонун халқаро стандартларга жавоб беради

Танзила Нарбаева болалар ва аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни илғор деб атади, уни қабул қилишдаги қийинчиликларни қайд этиб, фаолларга миннатдорлик билдирди. 2021−2022 йилларда аёл-қизларга нисбатан 72 мингта зўравонлик ҳолатлари бўлган, уларнинг 85 фоизи оилада содир этилган.