Жамият

Нукус ва Нориндаги автоҳалокатларда саккиз киши вафот этди
14 май 2021, 17:33

Нукус ва Нориндаги автоҳалокатларда саккиз киши вафот этди

Нукусда учта автомобиль тўқнуви натижасида олти киши, Норин туманида учта машина иштирокидаги ЙТҲда икки киши қурбон бўлди, ҳар икки аварияда беш киши жиддий тан жароҳатлари олди.

«Кўнгилларингиз бўлинмасин. Бир ўзларингиз эмассизлар». Президент Тошкентдаги гематология марказига ташриф буюрди
14 май 2021, 17:01

«Кўнгилларингиз бўлинмасин. Бир ўзларингиз эмассизлар». Президент Тошкентдаги гематология марказига ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказига ташриф буюриб, даволанаётган болалар ва уларнинг оналари билан суҳбатлашди. Шифохона учун янги бино барпо этиш, унда Россиянинг Д.Рогачёв номидаги тиббий тадқиқот маркази тажрибаси асосида болалар онкогемотологияси маркази ташкил қилиш бўйича кўрсатмалар берилди. «Кўнгилларингиз бўлинмасин. Бир ўзларингиз эмассизлар.Ҳаммамиз ҳамдардмиз», — деди у.

Болалар устидан пул сочган ургутликка маъмурий баённома расмийлаштирилди
14 май 2021, 16:34

Болалар устидан пул сочган ургутликка маъмурий баённома расмийлаштирилди

Ургут туманида болалар устига пул сочган фуқаро билан профилактик суҳбат ўтказилди. Унга нисбатан карантин қоидаларини бузганлик учун маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Фото, видео: Ўзбекистонда Ҳайит намозининг ўқилиши
13 май 2021, 16:03

Фото, видео: Ўзбекистонда Ҳайит намозининг ўқилиши

Рамазон ҳайити намози муносабати билан Ўзбекистон масжидларда 2,5 млндан ортиқ киши, шу жумладан Тошкент шаҳрида — қарийб 500 минг киши тўпланди. «Газета.uz» пойтахтдаги Минор масжидидан фоторепортаж тайёрлади.

Қашқадарёдаги аварияда етти киши вафот этди. Улар орасида бир ва тўрт ёшли болалар бор
13 май 2021, 13:39

Қашқадарёдаги аварияда етти киши вафот этди. Улар орасида бир ва тўрт ёшли болалар бор

Қашқадарё вилоятида «ВАЗ 21−01» ва Nexia автомашина тўқнашуви оқибатида етти киши вафот этди. Улардан икки нафари бир ва тўрт ёшли бола бўлган. ЙТҲга ҳайдовчиларнинг юқори тезликда ҳаракатланиши билан бирга йўлларнинг носозлиги сабаб бўлгани айтилмоқда. Ҳолат бўйича вилоят ҳокими Зоир Мирзаев йиғилиш ўтказди. «Барчага бу ҳолат ибрат бўлсин. Йўл эркаликни кўтармайди», — деди у.

Сурхондарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
12 май 2021, 19:49

Сурхондарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Касаба уюшмалари федерацияси тасарруфидаги корхона директори Алишер Хидиров Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди.

Ўзбекистон Исроил ва Фаластинни зўравонликка чек қўйишга чақирди
12 май 2021, 17:44

Ўзбекистон Исроил ва Фаластинни зўравонликка чек қўйишга чақирди

Ўзбекистон ТИВ Исроил-Фаластин можароси иштирокчиларини зўравонликка чек қўйиш, Ал-Ақсо масжиди ва Қуддусдаги бошқа муқаддас қадамжоларнинг дахлсизлигини — статус-квога риоя этилишини таъминлашга чақирди.

Хоразмда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган мактаб ўқувчиси содир этган ЙТҲда уч киши ҳалок бўлди
12 май 2021, 15:39

Хоразмда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган мактаб ўқувчиси содир этган ЙТҲда уч киши ҳалок бўлди

Хоразмда 10-синф ўқувчиси Lacetti автомашинасида қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, Damas русумли автомашинага бориб урилган. Натижада уч киши вафот этди. Lacetti бошқарган ўқувчининг ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган.

Focus кино-операторлари устахонасига қабул бошланди
12 май 2021, 15:00

Focus кино-операторлари устахонасига қабул бошланди

Focus санъат мактаби кинооператор Умид Маликов бадиий раҳбарлигида кино-операторлари устахонасига қабул бошланганини эълон қилди.

«Мактабдаги аҳволларни кўрса, одам тавба деб юборади» — Шавкат Мирзиёев
12 май 2021, 14:43

«Мактабдаги аҳволларни кўрса, одам тавба деб юборади» — Шавкат Мирзиёев

Президент республикадаги мактаблар шароитининг ёмон аҳволдалиги масаласи долзарблигича қолаётганини таъкидлади. «Мактабдаги аҳволларни кўрса, одам тавба деб юборади. Камчиликларни 27 йил кўриб-кўрмасликка олганмиз. Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанддаги мактабларнинг аҳволини яхши биламан», — деди у.

Жаҳон интернет компаниялари Ўзбекистонда серверларини жойлаштириши зарурлиги тўғрисида огоҳлантирилди
12 май 2021, 14:35

Жаҳон интернет компаниялари Ўзбекистонда серверларини жойлаштириши зарурлиги тўғрисида огоҳлантирилди

Telegram, Facebook, TikTok, Google ва Yandex каби ижтимоий тармоқлар ва интернет-компаниялар 16 апрелдан бошлаб Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотларини мамлакат ичида жойлашган серверларда қайта ишлашга мажбур. Тегишли хатлар аллақачон уларга юборилган, деди Давлат персоналлаштириш маркази раҳбари Улуғбек Тошхўжаев.

Ҳомиладор аёлни «прописка» сабабли пойтахт туғруқхонасига қабул қилишмади
12 май 2021, 14:23

Ҳомиладор аёлни «прописка» сабабли пойтахт туғруқхонасига қабул қилишмади

Тошкент шаҳридаги 1-сонли туғруқхонада Янгийўл туманида рўйхатда бўлган ҳомиладор аёлни қабул қилишмади. Вазият ўрганилгач, пойтахт соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари ва туғруқхона комплексининг бош шифокори ишдан бўшатилди.

Жиззах шаҳри ҳокимининг биринчи ўринбосари в.б. $2000 пора билан қўлга тушди
12 май 2021, 13:36

Жиззах шаҳри ҳокимининг биринчи ўринбосари в.б. $2000 пора билан қўлга тушди

ДХХ ва прокуратура ходимлари Жиззах шаҳар молия бўлими бошлиғи, шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи Ойбек Нурматовни қўлга олишди. У шаҳардаги ижтимой соҳа объектларини қуриш ва таъмирлаш бўйича ўтказиладиган тендер савдоларини олиб бериш эвазига тадбиркордан 2000 доллар талаб қилгани айтилмоқда.

Экология қўмитаси раисининг рухсати билан «Қизил китоб»даги қўнғир айиқ россиялик овчи томонидан ўлдирилди
12 май 2021, 13:21

Экология қўмитаси раисининг рухсати билан «Қизил китоб»даги қўнғир айиқ россиялик овчи томонидан ўлдирилди

Экология қўмитаси раисининг рухсати билан «Қизил китоб»га киритилган Тяншан қўнғир айиғи россиялик овчи томонидан ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Экология қўмитаси рухсатнома бериш жараёни қонунчиликка тўлиқ риоя қилинган ҳолда амалга оширилганлигини таъкидламоқда.

Шаҳарларда транспорт тезлигини пасайтириш тўғрисида петиция эълон қилинди
12 май 2021, 12:13 1

Шаҳарларда транспорт тезлигини пасайтириш тўғрисида петиция эълон қилинди

Mening Fikrim онлайн-петиция порталида шаҳарларда транспортнинг рухсат этилган тезлигини 50 км/соатгача ва ижтимоий аҳамиятга эга объектлар яқинида 30 км/соатгача камайтириш бўйича петиция эълон қилинди. Бундай қоидалар барча ривожланган мамлакатларда амал қилади.

«Вазир ва ҳоким ўринбосарлари ҳам масъулият ва жавобгарликни ўз бўйнига олиши керак» — президент
12 май 2021, 11:03

«Вазир ва ҳоким ўринбосарлари ҳам масъулият ва жавобгарликни ўз бўйнига олиши керак» — президент

12 май куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев вилоят ҳокимларининг ўринбосарларида маъсулият етишмаётганлигини танқид қилди.

Миразиз Бозоров туҳмат қилганликда айбланмоқда
11 май 2021, 21:33

Миразиз Бозоров туҳмат қилганликда айбланмоқда

Блогер Миразиз Бозоровга нисбатан ЖКнинг «ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда туҳмат қилиш»га оид моддаси бўйича айблов эълон қилинди. Дастлаб жиноят иши 110-сон умумтаълим ўрта мактаби ўқитувчиларининг жамоавий аризаси асосида очилганди. Энди жабрланувчилар қаторида Бозоров унга қарши обуначиларини «жазолаш»га чақирганини таъкидлаган уч нафар блогер ҳам бор.

Сурхондарёда радарга «ҳужум» қилганлар 10 суткага қамалди
11 май 2021, 19:46

Сурхондарёда радарга «ҳужум» қилганлар 10 суткага қамалди

Сурхондарё вилоятида тезликни ўлчаш мосламаларини буриб қўйиш ёки симини узиб қўйиш ҳолатлари учрамоқда. Қоидабузарлик содир этган ҳайдовчилар 10 суткага қамалди, автомашиналари эса жарима майдончасига қўйилди.

Чирчиқда ишчилар ўз иш ҳақлари тўланмагани учун намойишга чиқишди
11 май 2021, 18:31

Чирчиқда ишчилар ўз иш ҳақлари тўланмагани учун намойишга чиқишди

Чирчиқ шаҳар ҳокимияти яқинида ишчилар ўз иш ҳақлари тўланмагани учун намойишга чиқди. Ҳокимликнинг маълум қилишича, айни пайтда барча ишчиларга иш ҳақларининг маълум қисми тўлаб берилган. Қолган қисмини эса 18 майга қадар тўлиқ ҳисоб китоб қилишга ўзаро келишилган.

Тошкентда Рамазон ҳайити куни жамоат транспортлари соат 4:00 дан хизмат кўрсатишни бошлайди
11 май 2021, 17:15

Тошкентда Рамазон ҳайити куни жамоат транспортлари соат 4:00 дан хизмат кўрсатишни бошлайди

Рамазон ҳайити нишонланиши муносабати билан, Тошкент шаҳрида 13 май куни жамоат транспортлари йўналишлар бўйича соат 4:00 дан иш бошлайди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг