6 май куни Хоразм вилояти Урганч туманида 10-синф ўқувчиси содир этган ЙТҲ оқибатида 3 киши вафот этди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Соат 15:30 ларда ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган мактаб ўқувчиси Э.Б. Lacetti`ни Урганч тумани ҳудудидан ўтган 4П-162 сонли катта айланма йўли бўйлаб бошқариб кетаётиб, йўлнинг қарама-қарши тарафига чиқиб кетган ва Damas билан тўқнашув содир этган.

Оқибатда уч киши ҳалок бўлган, яна икки фуқаро турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Урганч тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.