Хидиров Алишер Бўриевич Сурхондарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида иш бошлади, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги.

У 1982 йил Термиз туманида туғилган. 2004 йилда Тошкент темир йўл муҳандислари институтини, 2009 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги — қурилиш муҳандиси, бухгалтерия ҳисоби ва аудит.

А.Хидиров меҳнат фаолияти давомида «Темирйўллойиҳа» ОАЖ институти техниги, муҳандиси, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ капитал қурилиш дирекцияси қурилиш бўйича муҳандис-технологи, «Ўзтемирйўлмаштаъмир» шўъба корхонаси ҳисобчиси, қурилиш бўлими муҳандис-технологи, «Ўзтемирйўлконтейнер» АЖ қурилиш бошқармаси бошлиғи лавозимларида меҳнат қилган.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар 2015 йилдан Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси тасарруфидаги «KASABA QURILISH TA`MIR» шўъба корхонаси директори вазифасида фаолият юритаётган эди.