«Ўзбекистон Шарқий Қуддусдаги вазиятнинг кескин тус олиши сабабли чуқур хавотирда эканини билдиради. Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги 12 май куни тегишли баёнот билан чиқди.

«Томонларни зўравонликка чек қўйиш, вазиятни беқарорлаштиришдан сақланиш ва бундан буён қон тўкилишига йўл қўймаслик ҳамда мусулмон олами учун муқаддас ҳисобланган Ийд ал-Фитр арафасида можарони ҳал этиш бўйича барча имкониятларни сафарбар этишга чақирамиз», — дейилади баёнотда.

«Ал-Ақсо масжиди ва Қуддусдаги бошқа муқаддас қадамжоларнинг дахлсизлигини — статус-квога риоя этилишини таъминлаш зарур, деб ҳисоблаймиз», — дея таъкидлади ТИВ.

Ташқи сиёсат маҳкамаси, шунингдек, Фаластин-Исроил муаммоси халқаро ҳуқуқ меъёрлари, БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан аввал қабул қилинган резолюциялар ҳамда «икки халқ учун икки давлат» тамойили асосида ҳал этилиши лозимлигини таъкидлади.

Исроил ва Фаластиннинг Ғазо сектори чегарасидаги вазият 10 май, душанба куни кескин кескинлашди. 12 май тонгида Хамас ҳаракати Исроил ҳудудига мингдан ортиқ ракета отди. Тел-Авив Ғазо секторига зарба беришда давом этмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, икки кун ичида 48 киши вафот этди, шулардан 14 нафари болалар ва уч нафари аёллар, 300 нафардан ортик киши яраланган. Исроил ҳудудида етти киши қурбон бўлгани, 200 дан ортиқ одам жароҳат олгани ҳақида хабар берилган, деб хабар берди РИА Новости.