Жамият

Миралишер Исломов Гематология марказига директор этиб тайинланди
17 май 2021, 19:03

Миралишер Исломов Гематология марказига директор этиб тайинланди

Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказига Миралишер Исломов директор этиб тайинланди.

Андижонда гуруҳ бўлиб зўрлаш ҳолати Сенат назоратига олинди
17 май 2021, 18:44

Андижонда гуруҳ бўлиб зўрлаш ҳолати Сенат назоратига олинди

Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси Андижон туманида ёш келинчакнинг олти эркак томонидан зўрлангани ҳолатини назоратга олди.

Экология қўмитаси иккинчи қўнғир айиқ ов қилинишига рухсатни бекор қилди
17 май 2021, 18:19

Экология қўмитаси иккинчи қўнғир айиқ ов қилинишига рухсатни бекор қилди

Россиялик овчига берилган иккинчи Тянь-Шань қўнғир айиғини отиш учун берилган рухсат бекор қилинди, деди Экология давлат қўмитаси вакили. Қарор жамоатчиликнинг норозилигини инобатга олган ҳолда қабул қилинди.

Руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг ягона электрон реестри юритилади
17 май 2021, 15:58

Руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг ягона электрон реестри юритилади

Диспансер кузатувида турган руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг ягона электрон реестри юритилади. Унга фақат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан аниқланган шахсларга ва унда сақланган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаган ҳолда кириш рухсат этилади.

ТАТУ талабалари ўқув йилини онлайн тарзда тугатади
17 май 2021, 15:07

ТАТУ талабалари ўқув йилини онлайн тарзда тугатади

Тошкент ахборот технологиялари университетида таҳсил ўқув йили сўнггига қадар масофавий тарзда давом эттирилади. Аввалроқ, университет 27 апрелдан 10 майга қадар 14 кунга масофавий таълим тизимига ўтган эди.

Самарқандда ИИБ бошлиғига сигнал чалган ҳайдовчининг автомобили жарима майдончасига қўйилди
17 май 2021, 14:53

Самарқандда ИИБ бошлиғига сигнал чалган ҳайдовчининг автомобили жарима майдончасига қўйилди

Самарқандда ИИБ бошлиғи Damas ҳайдовчисига сигнал чалгани учун эътироз билдиргани акс этган видео тарқалди. ЙҲХБ ходими ўзаро мулоқот вақтида муомала маданиятидан четга чиққан. Ҳайдовчининг ҳужжатлари текширилиб, тўлиқ бўлмаганлиги сабаб транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

Ҳафтанинг бошида иссиқ об-ҳаво кузатилади
17 май 2021, 13:54

Ҳафтанинг бошида иссиқ об-ҳаво кузатилади

Ҳафтанинг биринчи ярми ёзги кўрсаткичларга яқин ҳарорат билан жуда иссиқ бўлади. Қозоғистон ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келиши билан ҳафта охирида ҳарорат пасайиши кутилмоқда.

«Хорижга кетиш „ҳаммаси яхши бўлади, мўмайгина даромад топиш мумкин“, дегани эмас». Германияда фаолият юритаётган инвестицион банкир Дилшод Давронов билан суҳбат
17 май 2021, 12:59

«Хорижга кетиш „ҳаммаси яхши бўлади, мўмайгина даромад топиш мумкин“, дегани эмас». Германияда фаолият юритаётган инвестицион банкир Дилшод Давронов билан суҳбат

«Хориждаги ўзбекистонликлар» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — Германияда фаолият юритаётган инвестицион банкир Дилшод Давронов. Биз ундан нега Ўзбекистондаги магистратурани ташлаб, хорижга ўқиш учун кетгани, етакчи олийгоҳларда таҳсил олишнинг афзалликлари, хориждаги қийинчиликлар ва Ўзбекистондаги ёшларга берадиган маслаҳатлари ҳақида сўрадик.

Фарғонада Malibu уриб юборган велосипедчи вафот этди
17 май 2021, 12:13

Фарғонада Malibu уриб юборган велосипедчи вафот этди

Фарғона вилоятида Malibu автомашинаси йўлнинг қатнов қисмига чиқиб кетган велосипедчини уриб юборди. Жабрланувчи тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этди.

Термиздаги мактабда ёнғин содир бўлди
17 май 2021, 11:21

Термиздаги мактабда ёнғин содир бўлди

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги умумтаълим мактабида ёнғин юзага келди. Ҳодиса оқибатида бино 2-қаватининг тахминан 120 кв.м майдони ички ва том қисми ёниб зараланган. Тан жарохати олганлар йўқ.

Автомобиль йўллари қўмитаси раиси ўринбосарлари тайинланди
17 май 2021, 10:03

Автомобиль йўллари қўмитаси раиси ўринбосарлари тайинланди

Шухрат Назаров Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари бўлди. Бундан ташқари, кўмита раисига яна икки ўринбосар ва бош муҳандис тайинланди.

Муддатидан илгари пенсия тайинлаш тартибига ўзгартиришлар киритилди
17 май 2021, 09:51

Муддатидан илгари пенсия тайинлаш тартибига ўзгартиришлар киритилди

Пенсия тайинлаш тартибига киритилган ўзгартиришларга кўра, расман ишсиз деб эътироф этилган ва зарур меҳнат стажига эга бўлган тақдирда эркакларга 58 ёшда, аёлларга 53 ёшда муддатидан илгари пенсия тайинланиши мумкин.

Тошкентда иссиқ ва совуқ сув ўчирилади (жадвал)
17 май 2021, 02:36

Тошкентда иссиқ ва совуқ сув ўчирилади (жадвал)

17 майдан Тошкентда совуқ сувни ўчириш ва сув таъминоти тармоқларида босимни пасайтириш режалаштирилмоқда (жадвал). Мирзо Улуғбек туманининг баъзи кўчаларида бир неча кун давомида иссиқ сув бўлмайди.

ИИВ қидирувга берилган 10 кишининг исм-шариф ва фотосуратларини эълон қилди
17 май 2021, 00:43

ИИВ қидирувга берилган 10 кишининг исм-шариф ва фотосуратларини эълон қилди

Ўзбекистон ИИВ халқаро экстремистик ташкилотлар фаолиятига қўшилганликда гумон қилиниб қидирувга берилган 10 кишининг исм-шариф ва фотосуратларини эълон қилди.

Андижонда олти эркак ёш келинчакни зўрлаганликда гумон қилинмоқда
16 май 2021, 23:28 3

Андижонда олти эркак ёш келинчакни зўрлаганликда гумон қилинмоқда

Андижон туманида 20 ёшли келинчак гуруҳ томонидан зўрланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди, гумондорлар — олти эркак.

Ботаника боғи ҳудудида ёнғин содир бўлди
16 май 2021, 14:12

Ботаника боғи ҳудудида ёнғин содир бўлди

Тошкентда Ботаника боғи орқа томонидаги очиқ майдонда ёнғин содир бўлди. Боғнинг ўрмон фонди зарар кўрмади.

Юнусобод тумани солиқ инспекциясининг катта инспектори қўлга олинди
16 май 2021, 11:40 2

Юнусобод тумани солиқ инспекциясининг катта инспектори қўлга олинди

Юнусобод тумани солиқ инспекциясининг катта инспектори 3500 долларни олган вақтида қўлга олинди. У камераль текширувлар якунида ижобий ҳулоса беришни ваъда қилгани айтилмоқда. Бундан ташқари, Булақбоши туман давлат солиқ инспекцияси бош инспектори, Жиззах шаҳри ҳамда Янгиқўрғон тумани ҳокимлари ўринбосарлари ҳам ушланган.

Ўзбекистон халқ артисти, режиссёр Баҳодир Йўлдошев вафот этди
16 май 2021, 09:29

Ўзбекистон халқ артисти, режиссёр Баҳодир Йўлдошев вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти, таниқли режиссёр Баҳодир Йўлдошев 76 ёшида вафот этди. У нуфузли тадбирлар, шу жумладан, президент иштирок этган байрам шодиёналари, Мустақиллик куни ва Наврўз байрамига бағишлаб ўтказилган концертлар, «Шарқ тароналари», Мирзо Улуғбекнинг 600 йиллиги ва Амир Темурнинг 660 йиллиги муносабати билан ўтказилган тантаналарда бош режиссёр сифатида фаолият кўрсатган.

Бадбўй ҳид туфайли бешта чарм саноат корхонаси Тошкент ташқарисига кўчирилади
16 май 2021, 01:26

Бадбўй ҳид туфайли бешта чарм саноат корхонаси Тошкент ташқарисига кўчирилади

Ҳукумат қарори лойиҳаси билан Сергели туманида ёқимсиз ҳид тарқалишига сабабчи бўлган корхоналарнинг локал тозалаш иншоотларида реконструкция қилиш ҳамда бешта чарм саноат корхонасини Тошкентдан ташқарига кўчириш режалаштирилмоқда. Аввалроқ, туманнинг Бўзсув каналига турли корхона ва ташкилотлар томонидан оқова сувлар ва чиқиндилар оқизилаётгани хабар қилинган эди.

«Ҳеч кимнинг бунга аралашишига ҳаққи йўқ». ИИВ «соқол» тадбири бўйича хабарни инкор этди
15 май 2021, 21:57 1

«Ҳеч кимнинг бунга аралашишига ҳаққи йўқ». ИИВ «соқол» тадбири бўйича хабарни инкор этди

ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов ички ишлар органлари «соқол» тадбирини ўтказаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Интернетда ИИО ходимларига соқол қўйган фуқароларни аниқлаш ва уларни соқол олишдан олдин ва кейин суратга олиш бўйича кўрсатмалар айтилган аудиоёзув тарқалди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг