Жамият

Самарқандда погонини ўзи юлиб, аёл кишини қасддан айблашга уринган ИИБ ходими жазосиз қолди
7 декабр 2022, 12:13

Самарқандда погонини ўзи юлиб, аёл кишини қасддан айблашга уринган ИИБ ходими жазосиз қолди

Самарқандда ИИБ ходими погонини ўзи юлиб, аёл кишини қасддан айблашга уринганди, суд ҳам бунинг учун аёлга чора кўрганди. ИИВ ўз ходимига нисбатан ҳужжатларни прокуратурага юборганди. «Газета.uz»га Бош прокуратура маълум қилишича, ИИБ ходимларининг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланмаган.

Қаршида болани уриб кетган Cobalt қидирилмоқда
7 декабр 2022, 11:37

Қаршида болани уриб кетган Cobalt қидирилмоқда

Қарши шаҳрида Cobalt пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган вояга етмаган фуқарони уриб юборди. Ҳайдовчи йўловчига ёрдам кўрсатмай воқеа жойидан қочиб кетгани айтилмоқда. Жабрланувчи жонлантириш бўлимига ётқизилди. Ҳозирда вилоят миқёсида автомашинани қидириб топиш ишлари олиб борилмоқда.

Бензин нархини сунъий оширган АЁҚШларга чора кўрилади — Антимонополия қўмитаси
7 декабр 2022, 11:15

Бензин нархини сунъий оширган АЁҚШларга чора кўрилади — Антимонополия қўмитаси

Биржа савдоларидаги бензин нархи ўсиши 10 кундан кейин АЁҚШлардаги нархларга таъсир қилиши мумкин. Бироқ айрим ҳудудларда аллақачон Аи-80 бензини нархи ошмоқда. Антимонополия қўмитаси бензинга талаб ошган вақтда нархни асоссиз ошираётган АЁҚШларга тегишли чора кўрилишини маълум қилди.

Тошкент шаҳрининг ўзида 100 нафардан ортиқ бемор коронавирусга чалинди
7 декабр 2022, 10:18

Тошкент шаҳрининг ўзида 100 нафардан ортиқ бемор коронавирусга чалинди

6 декабрь, сешанба куни Ўзбекистонда 157 (бир кун аввал 120) кишида коронавирус аниқланиб, уларнинг 106 нафари Тошкент шаҳрида қайд этилди.

«Режали чекловлар киритмасак, бундан-да жиддийроқ талафот кўришимиз мумкин» — энергетика вазири
7 декабр 2022, 08:04 1

«Режали чекловлар киритмасак, бундан-да жиддийроқ талафот кўришимиз мумкин» — энергетика вазири

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистонда энергия таъминотидаги узилишларга изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги об-ҳаво шароитида режали, тизимли чекловлар киритган ҳолда вазиятдан чиқиб кетилмаса, бундан-да жиддийроқ талофатлар кўрилиши мумкинлигини таъкидлади.

Тошкент ИИББ ходимлари совуқда қолган 25 нафар бошпанасизга ёрдам кўрсатди
6 декабр 2022, 23:57

Тошкент ИИББ ходимлари совуқда қолган 25 нафар бошпанасизга ёрдам кўрсатди

Тошкент ИИББ ходимлари бир суткада доимий яшаш жойига эга бўлмаган 25 нафар фуқарога ёрдам кўрсатди. Улар озиқ-овқат ва иссиқлик билан таъминланди, баъзилари тиббий ёрдамга муҳтож эди. Фуқаролардан ёрдамга муҳтож одам аниқланса, 102 рақамига қўнғироқ қилиш сўралди.

6 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
6 декабр 2022, 22:00

6 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Бир кунда 620 минг йўловчи ташиган Тошкент метрополитени, Ўзбекистон ва Қирғизистонда паспорт назоратининг осонлаштирилиши, уйдаги ёнғиндан 2 киши вафот этгани, нархи ошмаган АI-80, ўзини отиб қўйган фарғоналик профилактика инспектори, ковид статистикаси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Саида Мирзиёева: Оиладаги зўравонликни жиноят деб баҳолаш вақти келди
6 декабр 2022, 20:13

Саида Мирзиёева: Оиладаги зўравонликни жиноят деб баҳолаш вақти келди

Саида Мирзиёева оиладаги зўравонликни жиноят деб баҳолашни таклиф қилди. «Оиладаги зўравонлик — оиланинг ички иши эмас, бу муаммо бутун жамиятга тегишли. Аёл ўз дарди билан ёлғиз қолиб кетмаслиги керак», — деди у. У вояга етмаганлар билан жинсий алоқа қилганлик учун жазо кучайиши зарурлигини айтди.

Нодир китоблар йўқолиши сабабли судланган ЎзМУ кутубхонаси директори озодликка чиқарилди
6 декабр 2022, 17:49

Нодир китоблар йўқолиши сабабли судланган ЎзМУ кутубхонаси директори озодликка чиқарилди

Суднинг апелляция инстанцияси нодир қўлёзмалар йўқолишида айбланиб, 5 йилга қамалган ЎзМУ кутубхонаси директори Ирина Кислицинанинг жазосини енгиллаштирди. Унга қўлланилган қамоқ жазоси озодликни чеклаш чорасига алмаштирилди.

Тошкент вилоятида темир йўл симларини ўғирлаган 3 киши беш йилга озодликдан маҳрум этилди
6 декабр 2022, 17:05

Тошкент вилоятида темир йўл симларини ўғирлаган 3 киши беш йилга озодликдан маҳрум этилди

Суд томонидан Тошкент вилоятида электровозларини юқори кучланишли электр энергияси билан таъминловчи симларнинг жами 140 метрини ўғирлаган шахсларга ҳукм ўқилди. Уларнинг ҳар бири беш йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.

5 йилда ўлим билан боғлиқ ЙТҲлар сонини энг камида 50 фоизга қисқартириш режалаштирилган — Олим Саидов
6 декабр 2022, 15:49 1

5 йилда ўлим билан боғлиқ ЙТҲлар сонини энг камида 50 фоизга қисқартириш режалаштирилган — Олим Саидов

Ўзбекистонда январь-октябрь ойлари давомида 7636 та йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) қайд этилгани, улар оқибатида 1931 киши ҳалок бўлгани айтилганди. ИИВ ЙҲХХ бошлиғи Олим Саидов ушбу кўрсаткични 5 йилда камида 2 баробарга қисқартириш режалаштирилганини маълум қилди.

Андижондан қатор ҳудудларга қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади
6 декабр 2022, 15:36

Андижондан қатор ҳудудларга қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади

11 декабрдан бошлаб Андижон вилоятидан Хива, Термиз ва Қўнғиротга қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
6 декабр 2022, 13:10

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Садир Жапаров билан телефонда суҳбатлашиб, уни таваллуд куни билан табриклади. Шунингдек, Қирғизистон нашрлари 9 декабрь куни Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатга ташрифи ҳақида хабар берди.

Ўрмон хўжалиги қўмитаси: 10 ойда 3 млрд сўмдан зиёд зарар етказилди
6 декабр 2022, 12:31

Ўрмон хўжалиги қўмитаси: 10 ойда 3 млрд сўмдан зиёд зарар етказилди

2022 йилнинг ўн ойида 694 та ҳолатда ўрмон ҳуқуқбузарликлари аниқланиб, жами 3 млрд 153,4 млн сўм зарар келтирилган. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси расмийсининг айтишича, 374 та ҳолат бўйича 330 млн сўмдан ортиқ зарар ва 85 млн сўм жарима ундирилган. Ҳозирда қолганларини ундириш чоралари кўрилмоқда.

Самарқандда погонини ўзи юлиб, аёл кишини айблашга уринган ИИБ ходими ҳануз тизимда ишлаётгани айтилди
6 декабр 2022, 12:17

Самарқандда погонини ўзи юлиб, аёл кишини айблашга уринган ИИБ ходими ҳануз тизимда ишлаётгани айтилди

2022 йилнинг ёзида тармоқларда икки аёлга куч ишлатаётган ИИБ ходимларидан бири погонини ўзи юлиб ташлаб аёлни айблагани акс этган видео тарқалганди. ИИВ вакилининг айтишича, погонини юлиб ташлаган ходим ҳамон шу тизимда ишламоқда, аёлга нисбатан бир йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари тайинланган.

Душанба куни Тошкент метрополитени 620 минг йўловчи ташиди
6 декабр 2022, 12:06

Душанба куни Тошкент метрополитени 620 минг йўловчи ташиди

Пойтахтда 5 декабрь кунининг ўзида 620 минг йўловчи метродан фойдаланди (бу одатий кундан 105 минг (21%) нафарга кўп). Метрополитен ходимлари йўловчи кўплиги сабаб, фуқаролардан қоидаларга амал қилишни ва кассаларда навбат кутиб қолмаслик учун банк ёки транспорт карталардан фойдаланишни сўради.

ИИВ фуқароларни қийин вазиятларда қолганда мурожаат қилишга чақирди
6 декабр 2022, 11:09

ИИВ фуқароларни қийин вазиятларда қолганда мурожаат қилишга чақирди

ИИО ходимлари 3 нафар — бири Навоийда кўп қаватли уйнинг даҳлизида ухлаётган, икки нафари Тошкентдаги ер ости қувури ёнида исинаётган бошпанасизга ёрдам берди. ИИВ шахсий таркибни кучайтирилган режимга ўтказди. Аҳоли қийин ва хавфли вазиятларда 102, 1102 ва 1173 рақамларига қўнғироқ қилиши сўралади.

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони бироз камайди
6 декабр 2022, 10:20

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони бироз камайди

5 декабрь куни республикада коронавирус юқтирганлар сони бироз камайиб, 120 кишини ташкил этди. (Бир кун олдин 153 кишида аниқланган.)

Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
6 декабр 2022, 09:45

Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди

Тошлоқ туманида профилактика инспектори табель қуроли билан ўзини отиб қўйди. У машинасида кома ҳолатида топилган ва тиббий муассасага жойлаштирилган. Ходим 1xbet орқали 45 млн сўм ютқазиб қўйгани учун жазоланган ва вилоят ИИБ қошидаги интизомий Кенгашнинг назоратида бўлган.

Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиришга келишиб олди
6 декабр 2022, 09:25

Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиришга келишиб олди

Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиришга келишиб олди. Эндиликда икки давлат фуқаролари ID-картани кўрсатиш орқали чегарадан ўтиши мумкин. Тегишли баённома Ўзбекистон президентининг 9 декабрь куни Қирғизистонга давлат ташрифи чоғида имзоланади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг