Жамият

Жисмоний шахсларга ЯТТ очиб, такси хизматларини кўрсатишга рухсат берилди
6 май 2021, 17:21

Жисмоний шахсларга ЯТТ очиб, такси хизматларини кўрсатишга рухсат берилди

Эксперимент тариқасида якка тартибдаги тадбиркорларга 4 та ўриндиқли енгил автотранспортда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи берилмоқда. Якка тартибдаги тадбиркорларга такси фаолияти билан шуғулланиш учун бошланғич тўлов 5 баробарга камайтирилиб 690 минг сўмни, ойлик тўлов 1,5 баробарга камайиб 425 минг сўмни ташкил қилади.

Тошкентда «Ўлмас полк» акцияси ўтказилмайди
6 май 2021, 17:19

Тошкентда «Ўлмас полк» акцияси ўтказилмайди

Ижтимоий тармоқларда 9 май куни Тошкент шаҳрида «Ўлмас полк» акциясини ўтказишга рухсат берилгани ҳақидаги хабарларга пойтахт маъмурияти муносабат билдирди. Ҳокимият бугунги пандемия шароитида «Ўлмас полк» акциясини ўтказишга рухсат берилмаганлигини таъкидлади.

«Пахтакорни твиттерда тортишишсин деб қўшишган» — Twitter фойдаланувчилари «Пахтакор» клубининг 82,7 млрд зарар кўргани ҳақида
6 май 2021, 17:05

«Пахтакорни твиттерда тортишишсин деб қўшишган» — Twitter фойдаланувчилари «Пахтакор» клубининг 82,7 млрд зарар кўргани ҳақида

Тошкентнинг «Пахтакор» футбол клуби 2020 йилда энг кўп зарар кўрган 10 та давлат корхоналари рейтингига кирди. Клуб ўтган йилда 82,7 млрд сўм зарар кўрган. Twitter тармоғида ушбу ҳолат юзасидан турли хил фикрлар билдирилди. «Пахтакор» футбол клуби охирги йилларда давлат бюджетидан маблағ олмаганлигини таъкидлади.

Собиқ бош прокурор қамоқхонада тикув цехида ишлаяпти, собиқ ДХХ раиси чинни идишларга нақш солмоқда — инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси
6 май 2021, 16:45

Собиқ бош прокурор қамоқхонада тикув цехида ишлаяпти, собиқ ДХХ раиси чинни идишларга нақш солмоқда — инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси

Чоршанба куни Омбудсман ҳузуридаги эксперт гуруҳи Тошкент вилоятидаги 22-сонли жазони жазони ижро этиш колониясига ташриф буюрди. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдураҳмон Ташанов собиқ бош прокурор Рашиджон Қодиров қамоқхонада тикув цехида ишлаётгани, ДХХ собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев эса чинни идишларга нақш солаётганини маълум қилди. Ташанов шунингдек собиқ МХХ полковниги Жавдат Шарифхўжаев ҳам билан кўришган.

ИИВ Самарқандлик «Алишер» исмли фуқарога қамаш билан таҳдид қилинмаганлигини айтмоқда
6 май 2021, 16:14

ИИВ Самарқандлик «Алишер» исмли фуқарога қамаш билан таҳдид қилинмаганлигини айтмоқда

YouTube`даги «Планетка» канали ижодкорлари Самарқанддаги саёҳатида уларга ҳамроҳ бўлган Aлишер исмли фуқарони туризм полицияси 15 кунга қамаш билан таҳдид қилгани ҳақида маълум қилди. Ички ишлар вазирлиги ушбу ҳолат ҳақиқатга мос келмаслигини таъкидлади. Вазирлик унга фақат лицензия олиб, кейин туристларга хизмат кўрсатиш кераклиги тавсия қилинганини айтмоқда.

Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ташкил этилади
6 май 2021, 16:05

Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ташкил этилади

2021−2022 ўқув йилидан Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали негизида Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ташкил этилади.

«„Спутник V“ вакцинаси амалдорлар учун олиб келинган деган қараш жуда нотўғри» — СЭС бошлиғи ўринбосари
6 май 2021, 15:25 1

«„Спутник V“ вакцинаси амалдорлар учун олиб келинган деган қараш жуда нотўғри» — СЭС бошлиғи ўринбосари

СЭС бошлиғи ўринбосари COVID-19`га қарши «Спутник V» вакцинаси билан «фақат амалдорлар эмланаётгани ҳақидаги қараш жуда нотўғри» эканлигини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, мазкур вакцина билан фақатгина 65 ёшдан катталар эмланиши кўзда тутилган, шу сабабли ушбу ёшдан кичикларга рад жавоби берилмоқда. 1 май куни қуйи палата спикери ўринбосари 37 ёшли Одилжон Тожиев «Спутник V» вакцинаси билан эмланган.

«Олтин дафтар»га хорижда яшаб келаётган 484 нафар ватандошлар киритилди
6 май 2021, 15:02

«Олтин дафтар»га хорижда яшаб келаётган 484 нафар ватандошлар киритилди

Хорижда яшаб келаётган Ўзбекистон тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиш имкониятига эга 484 нафар муваффақиятли ватандошлар «Олтин дафтар»га киритилди.

Бир инсон фақат бир турдаги вакцинани олиши керак — СЭС бошлиғининг ўринбосари
6 май 2021, 14:17

Бир инсон фақат бир турдаги вакцинани олиши керак — СЭС бошлиғининг ўринбосари

Бир одам икки ҳил вакцина билан эмланиши мумкин эмас, иккинчи бошқа вакцина қилиш салбий оқибатларга олиб келиши мумкин, дея маълум қилди СЭС бошлиғининг ўринбосари. Унинг таъкидлашига кўра, бундай ҳолда организмда иммун-жавоб реакциясини ўзига хос кечиши ва у одам касалликка чалиниб қолиш эҳтимоли бор.

Жиззахда 12 ёшли қиз ЙТҲ оқибатида вафот этди
6 май 2021, 14:13

Жиззахда 12 ёшли қиз ЙТҲ оқибатида вафот этди

Жиззах вилоятида Nexia-2 русумли автомашина мол боқиб юрган 12 ёшли қизни уриб юборган. Бунинг оқибатда, қиз олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.

2021/2022-ўқув йилидан клиник ординатурага қабул квотаси икки бараварга оширилади
6 май 2021, 14:05

2021/2022-ўқув йилидан клиник ординатурага қабул квотаси икки бараварга оширилади

2021/2022-ўқув йилидан клиник ординатурада ўқитишнинг янги тизими жорий қилиниб, қабул квоталари икки бараварга оширилади. Уч йил ишлаб бериш мажбурияти асосида ҳудудларга зарур тор мутахассисликлар бўйича шифокорларни тайёрлашга грант ажратилади. Уларнинг яшаш харажатлари эса маҳаллий бюджетдан қопланади.

Навоийда ЙТҲ оқибатида 3 киши вафот этди
6 май 2021, 14:02

Навоийда ЙТҲ оқибатида 3 киши вафот этди

Навоий вилоятида Tracker-2 русумли автомашина ЙТҲ содир этиши натижасида, 2 нафар фуқаро воқеа жойида, 1 нафар фуқаро шифохонада вафот этди.

Фирдавс Абдухолиқов Кинематография агентлигининг бош директори бўлди
6 май 2021, 13:10

Фирдавс Абдухолиқов Кинематография агентлигининг бош директори бўлди

«Ўзбеккино» Миллий агентлигининг бош директори лавозимида ишлаб келган Фирдавс Абдухолиқов Кинематография агентлигининг бош директори этиб тайинланди.

Сурхондарёда AЁҚШдаги ёнғин натижасида пайвандчи вафот этди
6 май 2021, 11:41

Сурхондарёда AЁҚШдаги ёнғин натижасида пайвандчи вафот этди

Сурхондарёда AЁҚШда ёнғин келиб чиқиши натижасида пайвандчи шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этди.

Хусусий секторга ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқи берилди
6 май 2021, 11:24

Хусусий секторга ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқи берилди

1 июндан бошлаб хусусий сектор барча тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказа олади. Президент қарори билан хусусий секторга имтиҳонларни ташкил этиш ҳуқуқи 1 апрелдан берилиши қайд этилган эди.

Aнтирекорд янгиланди: кун давомида 452 кишида коронавирус қайд этилди
6 май 2021, 10:59

Aнтирекорд янгиланди: кун давомида 452 кишида коронавирус қайд этилди

5 май куни Ўзбекистонда 452 кишида коронавирус аниқланиб, йил бошидан энг кўп касалланиш ҳолатлари аниқланди. Умумий касалланиш ҳолатлари сони 93 минг нафардан ошди. Мамлакатда 1 миллиондан ортиқ коронавирусга қарши вакцина дозалари ишлатилиб, 32,5 мингдан ортиқ киши иккинчи босқичда эмланган.

Ўқувчиларни мактабда бўлиш вақти Face ID тизими орқали назорат қилинади
6 май 2021, 10:16

Ўқувчиларни мактабда бўлиш вақти Face ID тизими орқали назорат қилинади

Республика бўйлаб барча мактабларда ўқувчиларнинг муассасада бўлиш вақти Face ID тизими орқали назорат қилиниши режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, синф хоналарига овозли камералар ўрнатиш ва уларни ички ишлар органлари томонидан назорат қилинишини йўлга қўйиш кўзда тутилган. Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг фикрига кўра, ўқувчилар камералар остида фикрлашга мажбурланса, бу мамлакатни тўлақонли тоталитар давлатга айланиши учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади.

Ҳайдовчилардан ишончномани талаб этиш тартиби бекор қилинади
5 май 2021, 20:03

Ҳайдовчилардан ишончномани талаб этиш тартиби бекор қилинади

1 сентябрдан ҳайдовчилардан автомототранспортни бошқариш учун ишончнома, техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот ва «тонировка» рухсатномасини талаб этиш тартиби бекор қилинади.

Тошкентда йилига 5 мингта қудуқ қопқоқлари ўғирлаб кетилмоқда
5 май 2021, 18:31

Тошкентда йилига 5 мингта қудуқ қопқоқлари ўғирлаб кетилмоқда

Тошкентда сув тармоқлари ва оқова сув тармоқларининг қудуқларига ўрнатилган «люк"ларнинг ўғирланиш ҳолати кўпаймоқда. Сўнгги пайтларда жами 5 мингта ана шундай қопқоқлар ўғирлаб кетилган. «Тошкент шаҳар сув таъминоти» маълум қилишича, темир қопқоқларнинг донаси 575 минг сўмдан 2 млн сўмгача нархда харид қилинади.

Сурхондарёда собиқ ИИБ ходими ўз жонига қасд қилди
5 май 2021, 17:57

Сурхондарёда собиқ ИИБ ходими ўз жонига қасд қилди

Сурхондарёда ИИБ бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган, пенсиядаги подполковник Рустам Сирожиддонов ўз жонига қасд қилди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг