Жамият

Фото, видео: Тошкентдаги кучли шамол оқибатлари
21 май 2021, 13:44

Фото, видео: Тошкентдаги кучли шамол оқибатлари

Тошкентда кучли шамол натижасида Малибу русумли автомашинанинг устига дарахт қулади. Маълум қилинишича, машинани бошқарган қиз жароҳат олган. Ижтимоий тармоқларда об-ҳавонинг бошқа таъсирлари, жумладан, ер усти метроси станциясининг томига қисман зарар этказилгани ҳақидаги кадрлар жойлаштирилди.

Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида чегаравий ҳамкорлик идоралари очилди
21 май 2021, 12:47

Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида чегаравий ҳамкорлик идоралари очилди

Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш учун иккита чегаравий ҳамкорлик идораси очилди.

Самарқандда ўз опасини пичоқлаб ўлдирган аёл 10 йилга қамалди
21 май 2021, 12:17

Самарқандда ўз опасини пичоқлаб ўлдирган аёл 10 йилга қамалди

Каттақўрғонда ўзаро жанжал оқибатида сингил ўз опасини пичоқлаб, ўлимга олиб келган тан жароҳати етказган. Фуқарога «қасддан одам ўлдириш» ва «енгилроқ жазо тайинлаш» моддалари билан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

20 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
20 май 2021, 20:30

20 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Aёлларни реабилитация қилиш республика марказлари ташкил этилиши, қулупнай даласининг бузилиши, ОТМларда коррупцияга қарши курашиш бўлимлари очилиши, «Пахтакор»дан ташқари яна 12 та футбол клубининг улушлари ҳокимликлар ва давлат компанияларига ўтказилгани — «Газета.uz»нинг 20 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Янги парк қурилиши сабабли қулупнай даласи бузилган деҳқонларга товон пули тўланади
20 май 2021, 20:20 1

Янги парк қурилиши сабабли қулупнай даласи бузилган деҳқонларга товон пули тўланади

Қибрайда «Янги Ўзбекистон» боғи, «Истиқлол» мажмуаси ва бошқа объектлар қуриладиган майдондаги 8 га қулупнай даласи бульдозерда бузиб ташланди. Ер эгаси ва ижарачиларига товон пулини тўлашга ваъда берилди.

18 турдаги маълумотномалардан воз кечиш йилига 15 млн долларни тежаш имконини беради — адлия вазири
20 май 2021, 18:43

18 турдаги маълумотномалардан воз кечиш йилига 15 млн долларни тежаш имконини беради — адлия вазири

Рақамли ечимларни жорий этиш ҳисобига Адлия вазирлиги ўтган йили 100 тонна қоғозни иқтисод қилди. Лицензиялар ва рухсатномаларнинг махсус бланкаларда расмийлаштирилишидан воз кечилиши ва электрон ҳужжатлар беришга тўлиқ ўтилиши натижасида 1,5 млн доллардан зиёд маблағ иқтисод қилинди.

Сирдарёда иш ҳаққидан норози кластер ишчилари велосипедларда автомобиль йўлини тўсиб қўйди
20 май 2021, 18:10

Сирдарёда иш ҳаққидан норози кластер ишчилари велосипедларда автомобиль йўлини тўсиб қўйди

Сирдарёда «Индорама» кластерининг ишчилари велосипедларда автомобиль йўлини тўсиб қўйди. Фуқаролар ойликдан норози эканликлари сабабли иш ташлаётганликларини маълум қилишган. Ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ҳокимлиги «мазкур ҳолат компаниянинг ички ишлари эканликлари ва ҳокимликка ҳеч қандай алоқаси йўқ эканлигини» ни таъкидлади.

Мудофаа саноати қўмитаси Tarlon зирҳланган автомобилини синовдан ўтказмоқда (видео)
20 май 2021, 17:46

Мудофаа саноати қўмитаси Tarlon зирҳланган автомобилини синовдан ўтказмоқда (видео)

Ўзбекистонда Tarlon енгил зирҳланган йўлтанламасини синовдан ўтказиш бошланди. Машина сиғими 11 кишини ташкил этиб, ҳимоя синфи халқаро стандартларга жавоб беради.

Қибрайда 2 гектар ерни 1 млн долларга сотишга уринган шахслар қўлга олинди
20 май 2021, 17:30

Қибрайда 2 гектар ерни 1 млн долларга сотишга уринган шахслар қўлга олинди

Қибрай туманида яшовчи икки нафар фуқаро «Салар» шаҳарчаси ҳудудидаги 2 гектар ер майдонини 1 миллион 10 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди. Ҳозирда мазкур ер эгасини тергов ҳаракатларига жалб этиш чоралари кўрилмоқда.

«Пахтакор»дан ташқари яна 12 та футбол клубининг улушлари ҳокимликлар ва давлат компанияларига ўтказилди
20 май 2021, 17:28

«Пахтакор»дан ташқари яна 12 та футбол клубининг улушлари ҳокимликлар ва давлат компанияларига ўтказилди

«Пахтакор» дан ташқари яна 8 та Суперлига ва 4 та Про лига жамоаларининг акциялари ҳокимликлар ва давлат компаниялари маъмуриятига уларни кейинчалик сотиш шарти билан топширилди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги энди «Бунёдкор»нинг эгаси ва бош ҳомийсига айланди.

ОТМларда коррупцияга қарши курашиш бўлимлари очилади
20 май 2021, 16:15

ОТМларда коррупцияга қарши курашиш бўлимлари очилади

ОТМларда коррупцияга қарши курашиш «комплаенс-назорат» тизимини бошқариш бўлимлари очилади. Мазкур бўлим бошлиғи лавозими талабалар сони 1 500 кишигача бўлган ОТМларда жорий қилинмайди.

Қулупнай даласи бузилишига ички ишлар ходимлари алоқадор эмас — ИИБ
20 май 2021, 14:44

Қулупнай даласи бузилишига ички ишлар ходимлари алоқадор эмас — ИИБ

Ижтимоий тармоқларда Қибрайдаги қулупнай далаларидан бири бульдозер билан бузиб ташланаётгани акс этган видео тарқалди. Лавҳада воқеа жойида ички ишлар ходимлари ҳам бўлганлигини кўриш мумкин. Халқ кенгаши депутати Феруза Бабашева «қулупнайни экишдан олдин тўхтатилса бўлмасмиди?», — деб ёзди. Вилоят ИИБ ердаги ҳосилни териб олиш ёки буздириш ишларига ички ишлар ходимлари алоқадор эмаслигини таъкидлади.

Шаҳрисабзда ҳоким қабулига борган аёл «жиннихона»га жойлаштирилган
20 май 2021, 11:35

Шаҳрисабзда ҳоким қабулига борган аёл «жиннихона»га жойлаштирилган

Шаҳрисабз шаҳри ҳокимининг қабулига шикоят билан борган аёл маҳалла раиси, «участкавой» ва шаҳар маҳалла бўлими раҳбари томонидан «жиннихонага» тиқиб қўйилган. Ҳолатни ўрганиш учун Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлигида ишчи гуруҳи тузилди.

Аёлларни реабилитация қилиш республика марказлари ташкил этилди
20 май 2021, 10:41

Аёлларни реабилитация қилиш республика марказлари ташкил этилди

Президент қарори билан Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш республика маркази тугатилди. Унинг ўрнига Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказлари ташкил этилди. Бундан ташқари, руҳий, психотерапевтик, ҳуқуқий ёрдам бериш учун 24 соат узлуксиз ишловчи «ишонч телефони» рақами йўлга қўйилади.

$3 500 эвазига Жисмоний тарбия университетига киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди
20 май 2021, 09:52

$3 500 эвазига Жисмоний тарбия университетига киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди

Ангренда 3 500 АҚШ доллари эвазига Жисмоний тарбия университетига киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди. Шунингдек, пойтахтнинг Миробод туманида 1 500 АҚШ доллар эвазига Москва давлат университетининг филиалига киритмоқчи бўлган шахс аниқланди.

19 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар — Дайжест
19 май 2021, 21:15

19 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар — Дайжест

Паралимпия қўмитаси ташкил этилгани, ID картаси бор ҳайдовчиларнинг ЙПХ ходимларига айрим ҳужжатларни тақдим этмаслиги, Ўзбекистонга келтирилган 500 минг доза вакцина, янги тез ёрдам машиналари ва СамДУнинг Каттақўрғон филиали — «Газета.uz»нинг 19 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Тиббиёт ОТМлари трансформация қилинади
19 май 2021, 19:04

Тиббиёт ОТМлари трансформация қилинади

Шавкат Мирзиёев мамлакатдаги 11 та тиббиёт олийгоҳини трансформация қилишни топширди. Бу иш Тошкент тиббиёт академиясидан бошланиб, унга Европа ва бошқа ривожланган давлатлардан профессор-ўқитувчилар жалб қилинади.

Қўқондаги ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди
19 май 2021, 17:38

Қўқондаги ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

Қўқон шаҳридаги «UzGazOil» ёқилғи қуйиш шохобчасида бензовоз ёқилғи тўкиш вақтида ёнди. Жароҳат олганлар ва қурбонлар йўқ.

«Менинг бахтим — очиқлик сиёсати». Консерватория ректори коррупцияга қарши кураш ҳақида
19 май 2021, 17:10 1

«Менинг бахтим — очиқлик сиёсати». Консерватория ректори коррупцияга қарши кураш ҳақида

Ўзбекистоннинг энг ёш ректорларидан бири, Давлат консерваторияси раҳбари Камолиддин Уринбаев «Газета.uz»га берган интервьюсида коррупцияга қарши қандай курашаётганлиги, унга бўлган босимлар ва нега таълим соҳасида пухта ўйланмаган ислоҳотларнинг олдини олиш кераклиги тўғрисида гапириб берди.

Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали ташкил этилди
19 май 2021, 16:58

Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали ташкил этилди

Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали ташкил этилди. Филиалга талабалар мутахассисликлар бўйича давлат гранти ва тўлов-контракт асосида тенг улушда қабул қилинади. Ўқув жараёнлари 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг