Жамият

Адлия вазирлиги: Ўзбекистон шубҳасиз фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасида олға қадам ташламоқда
19 май 2021, 16:49

Адлия вазирлиги: Ўзбекистон шубҳасиз фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасида олға қадам ташламоқда

Адлия вазирлиги «Бир қадам олдингами? Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ривожланишини қандай баҳолаш мумкин» мақоласига ўз изоҳларини эълон қилди.

Humans чексиз трафикли иловаларни тақдим этади
19 май 2021, 15:00 1

Humans чексиз трафикли иловаларни тақдим этади

Humans мижозлари кўп фойдаланадиган хизматлар ва дастурларни танлаб, тўловни амалга оширишлари мумкин.

1 октябрга қадар ҳудудларга 1000 та Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам машиналари етказилади
19 май 2021, 12:18

1 октябрга қадар ҳудудларга 1000 та Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам машиналари етказилади

Президент топшириғига биноан 1 октябрга қадар ҳудудларга 1000 та Volkswagen Caddy русумли тез тиббий ёрдам машиналари етказилади. Ҳозир ҳудудларда 850 та хизмат муддатини ўтаган Damas тез тиббий ёрдам машиналари мавжуд.

Қозоғистон ва Ўзбекистон ягона сайёҳлик визасини ишга туширишга тайёр
19 май 2021, 12:03

Қозоғистон ва Ўзбекистон ягона сайёҳлик визасини ишга туширишга тайёр

Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳукумати ягона сайёҳлик визасини ишга туширишга тайёр, деди туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов. Лойиҳани амалга ошириш учун чет элликлар ариза юбориши мумкин бўлган портал ишга туширилади. Ҳозирда «Осиё Шенгенига» Қирғизистон, Мўғулистон ва бир қатор Кавказорти мамлакатлари қўшилиши мумкинлиги маълум қилинди.

Яна 500 минг доза хитой-ўзбек вакцинаси Ўзбекистонга келтирилди
19 май 2021, 11:19 1

Яна 500 минг доза хитой-ўзбек вакцинаси Ўзбекистонга келтирилди

Ўзбек-хитой олимлари ҳаммуаллифлигидаги ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 500 минг дозаси Ўзбекистонга олиб келинди.

ID картаси бор ҳайдовчилар ЙПХ ходимларига айрим ҳужжатларни тақдим этмаслиги мумкин
19 май 2021, 10:57

ID картаси бор ҳайдовчилар ЙПХ ходимларига айрим ҳужжатларни тақдим этмаслиги мумкин

1 сентябрдан бошлаб ID карталари бор ҳайдовчилар йўл патруль хизмати инспекторига нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома, техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот ҳамда «тонировка» учун рухсатномани шахсан тақдим этиши шарт бўлмайди. 19 майдан бошлаб ID карта ёрдамида текшириш амалиёти Тошкент шаҳрида синов тариқасида жорий этилди.

18 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар — Дайжест
18 май 2021, 23:35

18 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар — Дайжест

Тиббий суғуртани жорий қилиш муҳимлигини таъкидлаган президент, Жаҳон банки ва Ўзбекистон ўртасидаги янги битимлар, метрода иш соатларининг ўзгариши, ҳокимнинг маҳфий қарори сабабли товон пули ололмаган тадбиркор ҳамда пойтахт ҳокимининг ўринбосари маҳалла раисига нисбатан куч ишлатгани — «Газета.uz»нинг 18 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Фуқарога $13 минг эвазига ер олиб бермоқчи бўлган солиқ инспектори ва фермер қўлга олинди
18 май 2021, 16:39

Фуқарога $13 минг эвазига ер олиб бермоқчи бўлган солиқ инспектори ва фермер қўлга олинди

Самарқанд вилоятида фуқарога 13 минг АҚШ доллари эвазига 15 гектар ер майдонини олиб бермоқчи бўлган туман солиқ инспектори ва фермер қўлга олинди.

Рўмол билан сайловнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ — Чиноздаги 45-мактаб директори узр сўради
18 май 2021, 16:27 3

Рўмол билан сайловнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ — Чиноздаги 45-мактаб директори узр сўради

Рўмол ўраган қизларга сайлов сабабли уларга индашмаётгани, сайловдан кейин «қанақадир ташкилотлар» ота-оналарини суриштиришини айтган Чиноздаги 45-мактаб директори бу ҳақда ҳеч қандай органлардан топшириқ бўлмаганини билдирди. У жамоатчилик ва ота-оналардан узр сўради.

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари маҳалла раисини ҳақоратлаб, куч ишлатди — Маҳалла вазирлиги
18 май 2021, 14:34 1

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари маҳалла раисини ҳақоратлаб, куч ишлатди — Маҳалла вазирлиги

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги маҳаллалардан бирининг раисини ҳақорат қилди ва жисмоний куч ишлатди, деб хабар берди Маҳалла вазирлиги.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги 300 га яқин бино фасадларини янгиламоқда
18 май 2021, 13:36

Тошкент шаҳар ҳокимлиги 300 га яқин бино фасадларини янгиламоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтдаги Навоий, Нукус ва Шота Руставели кўчаларида 300 га яқин бино фасадларини таъмирламоқда. «Газета.uz» лойиҳа тафсилотларини ва кўп қаватли уйларда истиқомат қилаётган аҳоли фикрини ўрганди.

Сирдарёда пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган болани юк машинаси уриб юборди. Бола вафот этди
18 май 2021, 13:01

Сирдарёда пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган болани юк машинаси уриб юборди. Бола вафот этди

Сирдарё вилоятида юк машинаси йўлнинг пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган мактабнинг 2 синф ўқувчисини уриб юборди. Бола олган тан жароҳатларидан шифохонада вафот этган.

Самарқандда пиёда юк автомобили уриб юбориши оқибатида вафот этди
18 май 2021, 12:50

Самарқандда пиёда юк автомобили уриб юбориши оқибатида вафот этди

Самарқанд вилоятида 42 ёшли Туркия фуқароси ўз бошқарувидаги юк автомашинасида пиёдани уриб юборди. 39 ёшли пиёда воқеа жойида вафот этган.

Чилонзор ва Ўзбекистон метро линиялари ишлаш вақтини ўзгартиради
18 май 2021, 11:33

Чилонзор ва Ўзбекистон метро линиялари ишлаш вақтини ўзгартиради

Пойтахт метросининг Чилонзор ва Ўзбекистон линиялари 21 майдан бошлаб янги жадвал асосида ишлайди.

Ижтимоий сўров: ҳар ўнинчи респондент оилада аёлларга куч ишлатиш мумкин деб ҳисоблайди
18 май 2021, 11:31

Ижтимоий сўров: ҳар ўнинчи респондент оилада аёлларга куч ишлатиш мумкин деб ҳисоблайди

«Ижтимоий фикр» сўровномасида иштирок этганларнинг кўпчилиги оилада куч ишлатиш мумкин эмас деб ҳисоблайди. Лекин 10,3 фоиз респондентлар «аёл ўз хатти-ҳаракати билан эрини куч ишлатишга мажбур қилган ҳолларда» куч ишлатиш мумкин, деб ҳисоблайдилар.

Яна бир миллион дозада хитой-ўзбек вакцинаси олиб келинди
18 май 2021, 10:58 1

Яна бир миллион дозада хитой-ўзбек вакцинаси олиб келинди

Ўзбекистонга хитой-ўзбек вакцинасининг навбатдаги партияси 1 миллион дозада олиб келинди. Эртага ушбу вакцинадан яна 500 минг доза вакцина олиб келиниши айтилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев ҳисобидан талаба бўлган Розия
18 май 2021, 10:34

Президент Шавкат Мирзиёев ҳисобидан талаба бўлган Розия

Шавкат Мирзиёев 14 май куни Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказига ташрифида Андижон вилоятидан ноябрь ойида даволаниш учун келган 11-синф ўқувчиси Розия Бозорбоева билан учрашди. Президент Розиянинг Андижон тиббиёт институтига кириш орзусига жавобан «Андижон тиббиёт институтига бугун кирди!» дея таъкидлади.

Самарқандда 17 ёшли қизнинг мурдаси топилди
18 май 2021, 10:06

Самарқандда 17 ёшли қизнинг мурдаси топилди

Пастдарғом туманидаги каналда 17 ёшли қизнинг мурдаси топилди. Қизнинг яқинлари унинг номусига тегиб, кейин ўлдирганини гумон қилишаётганини билдирган. Суд тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотларига кўра, марҳуманинг ўлими, сувга чўкишдаги механик асфиксиядан келиб чиққанини ва жинсий аъзоларида тан жароҳатлари аниқланмаганлиги айтилмоқда.

Самарқандда сигнал чалган ҳайдовчининг автомобилини жарима майдончасига қўйдирган ИИБ раҳбарларига чора кўрилди
18 май 2021, 09:50 2

Самарқандда сигнал чалган ҳайдовчининг автомобилини жарима майдончасига қўйдирган ИИБ раҳбарларига чора кўрилди

Самарқанд вилоятида туман ИИБ бошлиғига сигнал чалган ҳайдовчининг машинаси жарима майдончасига жойланиши юзасидан хизмат текшируви ўтказилди. Унга кўра, Пахтачи тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи катта инспектори М.Тоғаевга ҳайфсан, ЙПХ инспектори сафдор Ф.Ҳаитовга танбеҳ интизомий жазоси берилди. Туман ИИБ бошлиғининг ҳаракатлари эса «Интизомий кенгаш»да кўриб чиқилади.

Мактаб директори рўмол ўраган қизларга: «Сайловдан кейин кўрасизлар»
17 май 2021, 21:12 2

Мактаб директори рўмол ўраган қизларга: «Сайловдан кейин кўрасизлар»

«Сизларга тепадан ваҳий тушдими? Ҳозир индашмаётганининг сабаби — сайлов ўтишини кутишаяпти, сайлов ўтиб олсин, кўрасизлар. Қанақадир ташкилотлар келиб суриштириши керакми ота-оналарингни?» — Ижтимоий тармоқларда Чиноз туманидаги 45-мактаб директори экани айтилаётган аёлнинг рўмол ўраган ўқувчи қизлар билан суҳбати акс этган аудиоёзув тарқалди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг