Рамазон ҳайити нишонланиши муносабати билан, Тошкент шаҳрида 13 май куни жамоат транспортлари йўналишлар бўйича соат 4:00 дан иш бошлайди, дея хабар берди «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати.

Байрам кунлари жамоат транспортини қуйидагича ташкил этиш белгиланди:

  • 13 май. Шанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида. Йўналишларнинг иш бошлаш вақти соат 4:00 дан бошланади;
  • 14 май. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
  • 15 май. Шанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
  • 16 май. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Тошшаҳартрансхизмат» 11 май куни Христиан динининг «Ота-оналарни хотирлаш» тадбирлари ўтказилиши муносабати билан Тошкент шаҳрида бир кунлик автобус йўналишлари ташкил этилиши ҳақида хабар берган эди.