Жамият

Термизнинг собиқ ҳокими Исроил Худойбердиев 11 йилга қамалди
27 июл 2023, 22:57

Термизнинг собиқ ҳокими Исроил Худойбердиев 11 йилга қамалди

Термизнинг собиқ ҳокими Исроил Худойбердиев 11 йилга озодликдан маҳрум этилди. У Жиноят кодексининг 7 та моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Шунингдек, 17 нафар судланувчига ҳам турли даражада жазолар тайинланди.

27 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
27 июл 2023, 22:13

27 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Ўзбекистоннинг камбағаллик юқори нуқталари, светофор ўрнатмасликни маъқул кўраётган ҳукумат, Сурхондарё ва Бухорода 70 мингга яқин дарахт кесилиши эҳтимоли, реконструкцияси 2024 йил охирида тугайдиган Тошкент аэропорти яқинидаги кўприк ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Пиёдалар ўтиш жойи йўқ — муаммо ҳам йўқми?
27 июл 2023, 19:03

Пиёдалар ўтиш жойи йўқ — муаммо ҳам йўқми?

Тошкент ҳокимияти энг хавфли пиёдалар ўтиш жойи муаммосини «ҳал қилди». У шунчаки йўқ қилинди. Одамлар эса ўз ҳаётларини янада каттароқ хавф остига қўйиб, кўп полосали магистрални кесиб ўтишда давом этмоқда. Ҳукумат светофор ўрнатмасликни маъқул кўрмоқда.

Сурхондарё ва Бухорода 70 мингга яқин дарахт кесилиши мумкин. Жамоатчилик норози
27 июл 2023, 18:20

Сурхондарё ва Бухорода 70 мингга яқин дарахт кесилиши мумкин. Жамоатчилик норози

Сурхондарё ва Бухоро вилоятларида қуриладиган автомобиль йўли сабаб 70 мингга яқин дарахт кесилиши мумкин. Лойиҳа ҳужжатлари ҳукуматга топширилгани айтилмоқда. Жамоатчилик бундан норози бўлса, Экология вазирлиги ҳар икки вилоятда одамлар фикри эшитилишини билдирмоқда.

Тошкент аэропорти яқинидаги кўприк реконструкцияси 2024 йил охирида тугайди
27 июл 2023, 17:59

Тошкент аэропорти яқинидаги кўприк реконструкцияси 2024 йил охирида тугайди

Тошкент аэропорти олдидаги йўл ўтказгични реконструкция қилиш ишлари 2024 йил охиригача якунланиши режалаштирилган. У кенгайтирилади, Кичик ҳалқа йўлига кириш ва чиқиш йўллари, велосипед йўлаклари ташкил этилади. Лойиҳанинг умумий қиймати бўйича маълумот берилмаган.

Андижонда ИИБ ва МИБнинг 4 нафар ходими 5,6 млрд сўмни талон-торож қилганликда айбланмоқда
27 июл 2023, 17:36

Андижонда ИИБ ва МИБнинг 4 нафар ходими 5,6 млрд сўмни талон-торож қилганликда айбланмоқда

Андижон вилояти ИИБнинг 3 нафар ва МИБ Андижон шаҳри бўлимининг 1 нафар ходими талон-торожликлар ва мансаб сохтакорлиги бўйича судланмоқда. Дастлабки айблов хулосасига кўра, жиноят оқибатида 5,6 млрд сўмдан зиёд маблағ ўзлаштирилган.

Uzbekistan Airports Олий судга кассация шикояти бермоқчи
27 июл 2023, 15:11

Uzbekistan Airports Олий судга кассация шикояти бермоқчи

Рақобат қўмитаси Uzbekistan Airports`га барча такси компанияларининг Тошкент аэропортига киришини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берганди. Компания қўмита қарори бекор бўлиши учун ҳаракат қилишини ва шу пайтга қадар ҳолат юзасидан бирорта шикоят келиб тушмаганини билдирди.

Тошкентдаги Британия менежмент университети талабаларни иш ва ҳаётга қандай тайёрлайди
27 июл 2023, 13:00

Тошкентдаги Британия менежмент университети талабаларни иш ва ҳаётга қандай тайёрлайди

Британия менежмент университетидаги Касб ва саноат маркази талабаларни карьерасида ва шахсий ривожланишида қўллаб-қувватлаш ҳақида гапириб берди.

Янги Тошкентда 50 гектарлик аквапарк қурилади. Ажратиладиган маблағ — $200 млн
27 июл 2023, 12:37

Янги Тошкентда 50 гектарлик аквапарк қурилади. Ажратиладиган маблағ — $200 млн

Президент фармонига кўра, пойтахтдаги яшил ҳудуд 5 минг гектарга етказилади (ҳозир 900 гектар). Ҳужжатда Янги Тошкентдаги 50 гектар майдонда аквапарк ва 35 гектарда сунъий кўл ташкил қилиниши белгиланган. Аквапарк қурилиши учун 200 млн доллар ажратилади.

Коронавирус бўйича вазият барқарор — Санэпидқўмита
27 июл 2023, 11:44

Коронавирус бўйича вазият барқарор — Санэпидқўмита

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият барқарорлигини маълум қилди. Таъкидланишича, ҳозирда COVID-19 ва ўткир респиратор инфекцияларнинг микс-инфекция касаллиги кузатилиб турибди.

Тошкент шаҳри ва вилоятида зилзила сезилди
27 июл 2023, 05:33

Тошкент шаҳри ва вилоятида зилзила сезилди

Пайшанба тонгида Қозоғистонда содир бўлган зилзила кучи пойтахт ва Тошкент вилояти туманларида сезилди ҳамда 2−3 баллни ташкил этди.

26 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
26 июл 2023, 22:00

26 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Абдуқодир Мўминов суди: жабрланувчиларнинг кўрсатмалари, Фарғонада кесиб ташланган 1213 туп дарахт, Янги Тошкент қурилиши бўйича дирекция, электромобил импорти ошгани, тестда қатнашадиган 948 мингдан ортиқ абитуриент, 7 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Тошкентнинг еттита туманида электр энергияси таъминотида вақтинчалик чеклов жорий этилди
26 июл 2023, 19:12

Тошкентнинг еттита туманида электр энергияси таъминотида вақтинчалик чеклов жорий этилди

Энергетика тизимидаги юк ортиши муносабати билан Тошкентнинг еттита туманида электр энергиясини етказиб беришда вақтинчалик чекловлар жорий этилди. Тарқатиш пунктлари совиганидан сўнг электр таъминотини тиклаш режалаштирилган.

Хоразмда сув ифлосланиши оқибатида 2600 дан ортиқ балиқ нобуд бўлди
26 июл 2023, 18:22

Хоразмда сув ифлосланиши оқибатида 2600 дан ортиқ балиқ нобуд бўлди

Хонқа туманида корхонадан ифлослантирувчи моддалари бўлган оқова сувлар чиқиши оқибатида 2600 дан ортиқ балиқ нобуд бўлди. Ҳайвонот дунёсига 223,3 млн сўм зарар етказилган. Жиноят ишининг тергови Хоразм вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Янгийўлда Zara ва Columbia брендлари остида кийим-кечак ишлаб чиқарилиши мумкин
26 июл 2023, 17:40

Янгийўлда Zara ва Columbia брендлари остида кийим-кечак ишлаб чиқарилиши мумкин

Туркиянинг Medex Textile компанияси Тошкент вилояти Янгийўл туманида Zara ва Columbia брендлари остида кийим-кечак ишлаб чиқариш лойиҳасини йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

2023 йилда рўйхатдан ўтган 1 миллиондан зиёд абитуриентнинг 948 мингдан ортиғи тестда қатнашади
26 июл 2023, 17:06

2023 йилда рўйхатдан ўтган 1 миллиондан зиёд абитуриентнинг 948 мингдан ортиғи тестда қатнашади

Бу йил олийгоҳларга ўқишга кириш учун ҳужжат топширган 1 млн 18 минг 7 нафар абитуриентнинг 948 486 нафари тест синовида қатнашади. Уларнинг ярмидан кўпи кундузги таълимни танлаган. Қолаверса, энг кўп — 33 721 нафар абитуриент ҳар йилгидек Ўзбекистон миллий университетига ўқишга кириш ниятида.

Самарқандда фуқароларни АҚШ ва Исроилга ноқонуний жўнатмоқчи бўлганлар ушланди
26 июл 2023, 16:38

Самарқандда фуқароларни АҚШ ва Исроилга ноқонуний жўнатмоқчи бўлганлар ушланди

Пахтачи туманида фуқарони 18 500 доллар эвазига Исроилга, Пайариқда эса 16 000 долларга АҚШга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди.

Фарғонада 1213 туп дарахт кесиб ташлангани аниқланди
26 июл 2023, 16:35

Фарғонада 1213 туп дарахт кесиб ташлангани аниқланди

Бош прокуратура томонидан Фарғона вилоятида Катта Андижон канали қирғоғида ўсиб турган 1213 туп дарахт январь-февраль ойларида кесиб ташлангани, бунинг оқибатида табиатга 4,6 млрд сўм зарар етказилгани аниқланди.

Абдуқодир Мўминов суди: жабрланувчиларнинг кўрсатмалари эшитилди
26 июл 2023, 14:23

Абдуқодир Мўминов суди: жабрланувчиларнинг кўрсатмалари эшитилди

Журналист Абдуқодир Мўминовнинг суд иши бошланди. Дастлабки кунда жабрланувчиларнинг кўрсатмалари эшитилди. Эшитув мобайнида судланувчи ва унинг адвокати ўз эътироз ва фикрларини билдирди.

Ўзбекистоннинг 7 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
26 июл 2023, 14:18

Ўзбекистоннинг 7 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

27−30 июль кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг 7 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг