Чоршанба куни Тошкентнинг еттита туманида электр таъминотида узилишлар кузатилди. «Ҳудудий электр тармоқлари» корхонаси «Газета.uz»га электр энергияси етказиб беришда вақтинчалик чекловлар жорий этилганини маълум қилди.

Яшнобод, Олмазор, Миробод, Яккасарой, Шайхонтоҳур, Чилонзор ва Сергели туманларининг айрим кўчаларида чекловлар жорий этилди. Бу чора шаҳар энергетика тизимидаги юк ошишига олиб келган жазирама иссиқ туфайли амалга оширилди.

Чекловлар электр узатиш линиялари, нимстанциялар ва электр узатиш мосламаларида йирик аварияларнинг олдини олишга қаратилган, дейилади компания хабарида.

Маълум қилинишича, электр таъминоти тарқатиш пунктлари совиганидан сўнг қайта тикланади.

Тошкентнинг турли ҳудудларида 8 июнь куни электр энергияси узилиши бошланган эди. Ўша куни бирданига саккизта туман бирданига электр таъминотисиз қолган, бунинг оқибатида уларнинг айримларида совуқ ва иссиқ сув таъминоти ҳам узилган эли.

Аввалроқ «Газета.uz» жорий йилда электр энергияси таъминоти барқарорлигини ошириш мақсадида пойтахтда 903 км электр узатиш линиялари ва 228 та трансформаторни янгилаш режалаштирилгани ҳақида ёзган эди. Ҳокимлик бундай ҳажмдаги ишлар биринчи марта амалга оширилаётганини таъкидлади.