Андижон вилояти ИИБнинг бир қанча мансабдор шахслари ва МИБнинг Андижон шаҳри бўлими ходими Жиноят кодексининг 2 моддаси бўйича судланмоқда. Бу ҳақда олий суд матбуот котиби Азиз Абидов маълум қилди.

Таъкидланишича, Жиноят ишлари бўйича Балиқчи тумани судида

  • 40 ёшли М.М. (вилоят ИИБ Молия ва моддий техника таъминоти бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари — молия таъминот хизмати бошлиғи лавозимида ишлаган);
  • 40 ёшли Д.А. (вилоят ИИБ Молия таъминот хизмати бошлиғи ўринбосари — бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган);
  • 36 ёшли Ш. М. (вилоят ИИБ Молия ва моддий техника таъминоти бошқармаси молиявий таъминот хизмати бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот бўлими ҳисобчиси лавозимида ишлаган);
  • 39 ёшли Ш. А. (МИБ Андижон шаҳри бўлимида давлат ижрочиси лавозимида ишлаган)га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бўлиб ўтмоқда.

Судланувчилар Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми «а», «г» бандлари ва 209-моддаси (Мансаб сохтакорлиги) 2-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Дастлабки айблов хулосасига кўра, жиноят оқибатида жами 5,6 млрд сўмдан зиёд миқдорида маблағ талон-торож қилинган.