Жамият

Қорақалпоғистонда эри билан жанжаллашгани сабаб фарзандини урган аёлга нисбатан жиноий иш очилди
28 июл 2023, 17:20

Қорақалпоғистонда эри билан жанжаллашгани сабаб фарзандини урган аёлга нисбатан жиноий иш очилди

Қораўзак туманида Қозоғистонда ишловчи турмуш ўртоғи билан жанжаллашиши оқибатида фарзандини уриб ҳақорат қилган аёлга нисбатан жиноят иши очилди. Болалар ота қарамоғига топширилди.

Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари ишдан олинди
28 июл 2023, 17:11

Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари ишдан олинди

Миллий гвардия қўмондонининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биринчи ўринбосари Инамжон Ибрагимов лавозимидан озод этилди. У 2021 йил ноябь ойида ушбу лавозимга тайинланганди.

«Вазият қанчалик оғирлигини кўрсатиб турибди». Шавкат Мирзиёев Фарғонада 11 ёшли қизча ўлдириб кетилгани ҳақида
28 июл 2023, 17:03

«Вазият қанчалик оғирлигини кўрсатиб турибди». Шавкат Мирзиёев Фарғонада 11 ёшли қизча ўлдириб кетилгани ҳақида

Ўзбекистон президенти яқинда Фарғонада 11 ёшли қизчанинг мурдаси зўрлаш ва қотиллик аломатлари билан топилганини тилга олди. «Бу ҳолат вазият қанчалик оғирлигини кўрсатиб турибди», дея таъкидлаган Мирзиёев айрим маҳаллаларда хотин-қизлар фаоллари институти кутилган натижани бермаётганини қайд этди.

«Ҳокимлар кластерларнинг машинасида юрибди». Сирдарё вилояти ҳокими нега 16 та Tracker сотиб олинаётгани ҳақида
28 июл 2023, 16:48

«Ҳокимлар кластерларнинг машинасида юрибди». Сирдарё вилояти ҳокими нега 16 та Tracker сотиб олинаётгани ҳақида

Сирдарё вилояти ҳокими Акмал Маҳмудалиев ўз ўринбосарлари, туман ва шаҳар ҳокимларига 4 млрд сўм эвазига 16 та Tracker харид қилинаётганига изоҳ берди. «Айрим туманларда ҳокимлар кластерларнинг машинасида юрибди. Улардан талаб қилишим учун, аввало, шарт-шароит яратиб бериш керак», — деди ҳоким.

Аҳолининг тезкор ва шошилинч мурожаатлари учун ягона 112 рақами ишга тушади
28 июл 2023, 16:27

Аҳолининг тезкор ва шошилинч мурожаатлари учун ягона 112 рақами ишга тушади

Ўзбекистонда 2024 йилдан босқичма-босқич аҳолининг барча тезкор ва шошилинч мурожаатларини ҳал қилиш мақсадида ягона 112 тезкор рақами (АҚШдаги 911 каби) ва диспетчерлик тизими ишга туширилади.

«Нима иш қилиш кераклигини билмайди». Президент боғча болаларига маъруза ўқиган ИИБ ходимларини танқид қилди
28 июл 2023, 15:54

«Нима иш қилиш кераклигини билмайди». Президент боғча болаларига маъруза ўқиган ИИБ ходимларини танқид қилди

Президент Фарғонадаги йиғилишда «Нима иш қилиш кераклигини билмаган айрим профилактика инспекторлари боғчаларга бориб, 3−4 ёшли болакайларга „оқ-қорани фарқлаш“ бўйича маъруза ўқиш билан банд», дея яқинда болалар боғчасида содир бўлган воқеани эслади. У кадрлар танлаш тизимини қониқарсиз деб атади.

«Айрим ички ишлар раҳбарлари шахсий манфаатларини касбий мажбуриятларидан устун қўймоқда» — Шавкат Мирзиёев
28 июл 2023, 15:50

«Айрим ички ишлар раҳбарлари шахсий манфаатларини касбий мажбуриятларидан устун қўймоқда» — Шавкат Мирзиёев

Президент Фарғонада ИИВнинг кенгайтирилган йиғилишида иштирок этмоқда. Унинг сўзларига кўра, ўтган 6 ой давомида олдини олиш мумкин бўлган 12 мингга яқин жиноят содир этилган. «Айрим ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари жиноятчиликни олдини олишда жиловни қўйиб юборган», — деди Шавкат Мирзиёев.

Тошкентдаги янги бино лифтидан йўқолган аёлнинг жасади топилди
28 июл 2023, 14:21

Тошкентдаги янги бино лифтидан йўқолган аёлнинг жасади топилди

Тошкентда почтачи бўлиб ишлаган 32 ёшли Ольга Леонтьева 24 июль куни хатларни ўз манзилига юборганидан сўнг уйига қайтмаган. Унинг жасади 28 июлга ўтар кечаси янги бинолардан бирининг лифтидан топилди. Бош прокуратура ҳолатни ўрганмоқда.

Тошкентнинг Бунёдкор шоҳкўчасидаги пиёдалар ўтиш жойи 250 метр узоққа кўчирилди
28 июл 2023, 14:13

Тошкентнинг Бунёдкор шоҳкўчасидаги пиёдалар ўтиш жойи 250 метр узоққа кўчирилди

Бунёдкор шоҳкўчасидаги 16 қатордан иборат йўлдан ўтказилган хавфли пиёдалар ўтиш жойи 250 метр узоқроққа кўчирилди. Мутасаддилар унинг ўрнида ерусти пиёдалар ўтиш жойини қуришни таклиф қилмоқда.

Тошкент вилоятида ОИВ инфекциясини қасддан юқтириш билан боғлиқ 20 та ҳолат аниқланди
28 июл 2023, 14:07

Тошкент вилоятида ОИВ инфекциясини қасддан юқтириш билан боғлиқ 20 та ҳолат аниқланди

Ярим йил давомида Тошкент вилоятида ОИВ инфекцияси билан касалланган шахслар инфекцияни қасддан ўзга шахсга юқтириш билан боғлиқ 20 та ҳолат аниқланди, дея хабар қилмоқда вилоят ИИББ.

Тошкентда ЙТҲда яна бир янги автобусга шикаст етди
28 июл 2023, 13:56

Тошкентда ЙТҲда яна бир янги автобусга шикаст етди

Тошкент шаҳрининг Истироҳат кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган 147-йўналишдаги Yutong автобусига «ЗИЛ» ҳайдовчиси уни ўнг томондан қувиб ўтмоқчи бўлганида шикаст етди.

Саноат ерлари тоифасини ўзгартириш учун энди Ҳукумат комиссияси розилиги талаб этилади
28 июл 2023, 12:04

Саноат ерлари тоифасини ўзгартириш учун энди Ҳукумат комиссияси розилиги талаб этилади

Президент Фарғонада ишлаб чиқариш бўлган давлат объектлари хусусийлаштирилиб, ўрнида якка тартибдаги уй-жойлар қурилаётганини танқид қилди. Шу сабабдан энди саноат мақсадлари учун мўлжалланган ерлар тоифаси фақат Ҳукумат комиссияси розилиги билан ўзгаради.

Ўзбекистонда 2,3 миллиондан зиёд ит, 46 мингдан ортиқ мушук бор
28 июл 2023, 11:51 1

Ўзбекистонда 2,3 миллиондан зиёд ит, 46 мингдан ортиқ мушук бор

Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси Ўзбекистонда 2,3 миллиондан зиёд ит ва 46 мингдан ортиқ мушук яшашини маълум қилди.

«Рад жавоби берилган». Экология вазирлиги Сурхондарё ва Бухорода ўн минглаб дарахт кесилиши ҳақида
28 июл 2023, 11:48 1

«Рад жавоби берилган». Экология вазирлиги Сурхондарё ва Бухорода ўн минглаб дарахт кесилиши ҳақида

Экология вазирлиги Сурхондарё ва Бухорода 50−70 минг атрофида дарахтни кесишга рухсат бериш бўйича мурожаат келиб тушгани, бироқ бунга рад жавоби берилганини маълум қилди. Ҳокимликларга юборилган жавоблардан сўнг Бухородаги қурилиш компанияси вакиллари лойиҳани ўзгартиришларини билдирди.

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат бироз пасаяди
28 июл 2023, 11:14

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат бироз пасаяди

Ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича кузатилган жуда иссиқ об-ҳаводан сўнг, пайшанба куни нисбатан салқин ҳаво кириб кела бошлади. Дам олиш кунларида Самарқанд, Жиззах, Тошкент вилоятлари ва Фарғона водийсининг баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Тошкент вилоятида электровоз юк машинаси билан тўқнашди
28 июл 2023, 10:33

Тошкент вилоятида электровоз юк машинаси билан тўқнашди

Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги темир йўл кесишмасида электровоз юк машинаси билан тўқнашди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар бўлмаган.

ОТМлар учун тест синовлари 1 августдан бошланади
28 июл 2023, 09:22

ОТМлар учун тест синовлари 1 августдан бошланади

2023−2024 ўқув йили учун давлат ОТМларига кириш тест синовлари 1 августдан бошланиб, 13 августда тўлиқ якунланади. Имтиҳонлар кунига 2 сменада ўтказилади.

Августдан алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги акциз маркалари жорий этилади
27 июл 2023, 23:03

Августдан алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги акциз маркалари жорий этилади

Августдан алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалари жорий этилади. Эски намунадаги акциз маркаларидаги маҳсулотларни 5 ой мобайнида сотишга рухсат берилади. 2024 йил 1 ноябрдан эски намунадаги акциз маркасидаги маҳсулотлар савдосига қарши курашиш бошланади.

Термизнинг собиқ ҳокими Исроил Худойбердиев 11 йилга қамалди
27 июл 2023, 22:57

Термизнинг собиқ ҳокими Исроил Худойбердиев 11 йилга қамалди

Термизнинг собиқ ҳокими Исроил Худойбердиев 11 йилга озодликдан маҳрум этилди. У Жиноят кодексининг 7 та моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Шунингдек, 17 нафар судланувчига ҳам турли даражада жазолар тайинланди.

27 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
27 июл 2023, 22:13

27 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Ўзбекистоннинг камбағаллик юқори нуқталари, светофор ўрнатмасликни маъқул кўраётган ҳукумат, Сурхондарё ва Бухорода 70 мингга яқин дарахт кесилиши эҳтимоли, реконструкцияси 2024 йил охирида тугайдиган Тошкент аэропорти яқинидаги кўприк ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг