Жамият

Президент «Тошкент-Шарқий» аэропорти лойиҳасини «жуда жиддий ва танқидий» қайта кўриб чиқишни буюрди
21 июл 2023, 11:33

Президент «Тошкент-Шарқий» аэропорти лойиҳасини «жуда жиддий ва танқидий» қайта кўриб чиқишни буюрди

Шавкат Мирзиёев қарийб 6 йилдан бери қурилиши кетаётган «Тошкент-Шарқий» бизнес авиацияси аэропортига ташриф буюрди. Ҳозир унинг учиш-қўниш йўлаги ва VIP-терминал биноси қуриб бўлинган. Президент ҳудудда яна бир терминал қуришни ва аэровокзал лойиҳасини қайта кўриб чиқишни буюрди.

Дам олиш кунлари ҳарорат бироз кўтарилади
21 июл 2023, 11:19

Дам олиш кунлари ҳарорат бироз кўтарилади

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат бироз кўтарилиб, жанубда ва чўл ҳудудларда +41…+43 даражагача етади. Кейинги ҳафта эса иссиқ ҳаво кириб келиши кучайиб, ҳарорат яна 1−2 даражага кўтарилади.

Янги Тошкент шаҳридаги ер участкалари «E-auksion» орқали сотилади
21 июл 2023, 11:16

Янги Тошкент шаҳридаги ер участкалари «E-auksion» орқали сотилади

Президент қарори билан Янги Тошкент шаҳридаги ер участкалари «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали сотилади ёки ижарага берилади.

1 млн 18 минг: 2023 йилда шунча абитуриент ўқишга ҳужжат топширди
21 июл 2023, 10:39

1 млн 18 минг: 2023 йилда шунча абитуриент ўқишга ҳужжат топширди

2023−2024 ўқув йили учун давлат ОТМларига ўқишга ҳужжат топширган абитуриентлар сони 1 млн 18 минг нафарни ташкил этди. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан қарийб 200 мингтага кам. Талабгорларнинг энг кўпи Миллий университетни танлаган — 36 782 нафар.

Экстремистик материалларни тарқатишда гумонланган эркак Кореядан Ўзбекистонга депортация қилинди
21 июл 2023, 09:43

Экстремистик материалларни тарқатишда гумонланган эркак Кореядан Ўзбекистонга депортация қилинди

Интерпол қидирувига берилган, тақиқланган экстремистик материалларни тарқатишда айбланган эркак Кореядан Ўзбекистонга депортация қилинди.

Тошкент марказида йўл ўтказгич қуришмоқчи. Бу баҳсли қарор
21 июл 2023, 02:02 3

Тошкент марказида йўл ўтказгич қуришмоқчи. Бу баҳсли қарор

Ўзбекистон президенти «Ботир Зокиров ва Навоий кўчалари кесишмасида йўл ўтказгич қуриш зарурлигини» қайд этди (унинг матбуот хизмати келтирган иқтибос). Бу шаҳарда пиёдалар устуворлигини таъминлаш ҳақидаги тамойилга зид бўлган баҳсли қарордир. «Газета.uz» лойиҳани очиқ муҳокама қилишга чақиради.

20 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
20 июл 2023, 22:00

20 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Кутилаётган +44 даража иссиқ ҳарорат, блогер Asad Algo ўлими юзасидан очилган жиноят иши, АҚШда отишмада вафот этган 15 ёшли ўзбекистонлик йигит, Тошкентнинг айрим кўчаларида кечаси йўл чироқлари ўчирилиши, йўл объектларида 400 га яқин қоидабузарлик ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Йил бошидан буён дарахтларни кесишдан кўрилган зарар 3,6 млрд сўмни ташкил этди
20 июл 2023, 19:51

Йил бошидан буён дарахтларни кесишдан кўрилган зарар 3,6 млрд сўмни ташкил этди

Ўзбекистонда йилнинг биринчи ярмида 2 мингдан ортиқ дарахт ва буталарни ноқонуний кесиш ҳолатлари аниқланди. Табиатга етказилган зарар 3,6 млрд сўмни ташкил этмоқда.

Фикр: Тошкентда пулли тўхташ жойлари қачон пайдо бўлади?
20 июл 2023, 19:37

Фикр: Тошкентда пулли тўхташ жойлари қачон пайдо бўлади?

Тошкентда автомобиллар пиёдаларни сиқиб чиқармоқда: тротуар, бекатлар, йўл четларига машина қўйиш одатий ҳолга айланди. ЙҲХББ бунга жиддий эътибор қаратмаяпти. 8 ой аввал пулли тўхташ жойларини жорий этиш режалаштирилган эди, бироқ расмийлар ислоҳотларни кечиктирмоқда. «Газета.uz» муносабати.

Сирдарёда ит тишлаган 64 ёшли эркак вафот этди
20 июл 2023, 17:48

Сирдарёда ит тишлаган 64 ёшли эркак вафот этди

Боёвут туманида февраль ойида ит тишлаган 64 ёшли эркак қутуриш касаллигига гумонланиб, шифохонага ётқизилди. Бироқ фуқаро муолажаларга қарамай вафот этди. Марҳум яшаган манзилда штаб тузилиб, эпидемиологик суриштирув ишлари бошланди.

Сурхондарёдаги археологик ёдгорликка 13 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланди
20 июл 2023, 17:27

Сурхондарёдаги археологик ёдгорликка 13 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланди

Денов туманидаги I-ХII асрларга оид археологик ёдгорликка 13 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланди. Туман фермер хўжаликларига ер участкаларини бериш комиссияси объектни фуқарога боғдорчилик учун бериб юборган.

Ўзбекистонда чет тилидан ижодий имтиҳоннинг ёзма қисми 21 июлда бошланади
20 июл 2023, 17:21

Ўзбекистонда чет тилидан ижодий имтиҳоннинг ёзма қисми 21 июлда бошланади

21−23 июль кунлари республиканинг барча ҳудудларида чет тилидан ижодий имтиҳоннинг ёзма қисми (тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзма иш) бўлиб ўтади. Абитуриентлар бинога имтиҳон бошланишидан 1 соат аввал паспорт ва рухсатнома билан келиши керак.

Тошкентнинг айрим кўчаларида тунги вақтда йўл чироқлари ўчирилади
20 июл 2023, 17:05

Тошкентнинг айрим кўчаларида тунги вақтда йўл чироқлари ўчирилади

Ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши сабабли 20 июлдан бошлаб Тошкент шаҳрининг айрим кўчалари ёритиш тизимида чеклов киритилади.

Webster университети кузги семестрига қабул тугашига оз қолди
20 июл 2023, 17:00

Webster университети кузги семестрига қабул тугашига оз қолди

31 июлгача Тошкентдаги Webster университетининг кузги семестрига ҳужжатлар қабули давом этади. Аризалар онлайн қабул қилиниб, 14 кун ичида кўриб чиқилади. Дарслар тўлиқ инглиз тилида олиб борилади.

Блогер Asad Algo ўлими юзасидан жиноят иши очилди
20 июл 2023, 15:53

Блогер Asad Algo ўлими юзасидан жиноят иши очилди

Блогер Asad Algo (Асадбек Арзикулов) ўлими юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Маълум бўлишича, ўлимидан 3 кун олдин у таниши билан жанжаллашиб қолган, оқибатда блогер оғир жароҳат олган, аммо тиббий муассасага мурожаат қилмаган.

Ўзбекистонда йўл объектларида 400 га яқин қоидабузарлик аниқланди
20 июл 2023, 15:46

Ўзбекистонда йўл объектларида 400 га яқин қоидабузарлик аниқланди

Беш ой давомида «Ўзйўлинспекция» Ўзбекистондаги йўл объектларида 400 га яқин қоидабузарликни аниқлади. 20 та ҳолатда мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар тузилиб, 52 та ҳолатда сифатсиз иш учун тўловни бекор қилиш тўғрисида талабномалар киритилган.

Жиззахда фуқаро 113,5 кг балиқни ноқонуний овлаб, табиатга 178,5 млн сўм зарар етказди
20 июл 2023, 14:58

Жиззахда фуқаро 113,5 кг балиқни ноқонуний овлаб, табиатга 178,5 млн сўм зарар етказди

Айдар-Арнасой кўллар тизимида фуқаро 113,5 кг балиқни ноқонуний овлади. Табиатга 178,5 млн сўм зарар етган. Ҳужжатлар прокуратура органларига тақдим этиш учун тайёрланмоқда.

Ўзбекистонда келаси ҳафта ҳарорат +44 даражагача кўтарилади
20 июл 2023, 14:27

Ўзбекистонда келаси ҳафта ҳарорат +44 даражагача кўтарилади

24−27 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига иссиқ ҳаво кириб келади. Ҳудудларда ҳарорат +41…+44 даражагача исийди. Баъзи жойларда шамол кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Тошкент вилоятида болаларни пойабзал билан урган боғча тарбиячиси ишдан олинди
20 июл 2023, 14:17

Тошкент вилоятида болаларни пойабзал билан урган боғча тарбиячиси ишдан олинди

Тармоқларда Янгийўл туманидаги боғчада тарбиячи болаларни уришиб, оёқ кийими билан ураётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат бўйича тергов ва суд тиббий экспертизаси ўтказилмоқда, ходим эса ишдан олинди.

Зарафшон экология инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчи ҳибсга олинди
20 июл 2023, 14:14

Зарафшон экология инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчи ҳибсга олинди

Зарафшон табиий ресурслар инспекцияси бошлиғи икки кишини ишга жойлаштириш эвазига 2500 АҚШ доллари олаётган вақтида қўлга олинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг