Жамият

ОТМ имтиҳонлари сабабли Тошкентда айрим автобуслар иши 5:00 дан бошланади
31 июл 2023, 17:49

ОТМ имтиҳонлари сабабли Тошкентда айрим автобуслар иши 5:00 дан бошланади

1 августдан 13 августга қадар ОТМларга кириш тестлари ўтказилиши муносабати билан пойтахтда айрим автобуслар соат 5:00 дан иш бошлайди.

«Вақтни янада самаралироқ сарфлаш мумкин эди». Психолог — болалар боғчасидаги «маъруза» ҳақида
31 июл 2023, 17:40

«Вақтни янада самаралироқ сарфлаш мумкин эди». Психолог — болалар боғчасидаги «маъруза» ҳақида

Боғчада ИИО ходимлари ўтказган «тарбиявий соат» кўплаб саволлар туғдирди. Ҳатто президент ҳам ушбу масалага тўхталди. «Газета.uz» психолог Зулайҳо Шерматовадан вазиятга изоҳ беришни сўради. У болаларнинг ёшини ҳисобга олиш ва болалар билан мулоқот қиладиган одамларни тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Январь-июнь ойларида 6 нафар мактаб ўқувчисида эрта туғуруқ аниқланди
31 июл 2023, 17:06

Январь-июнь ойларида 6 нафар мактаб ўқувчисида эрта туғуруқ аниқланди

2023 йилнинг илк 6 ойида 6 нафар мактаб ўқувчисида эрта туғуруқ аниқланди. Ҳолатларнинг 2 таси Қашқадарёда кузатилган, Қорақалпоғистон, Самарқанд, Сирдарё ва Сурхондарёда 1 тадан қайд этилган. «Буларнинг аксарияти ёзги таътил ёки ўқишдан ташқари пайтда содир бўлган», — дейди Мактаб вазирлиги вакили.

Август ойида Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?
31 июл 2023, 16:36

Август ойида Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Ўзбекистонда август ойининг дастлабки беш кунида ҳарорат +40 даража атрофида бўлади, сўнгра +33…+38 даражагача пасаяди. Ойнинг иккинчи ярмида ҳарорат қисқа муддатга янада пасайиши мумкин. Фақат тоғли ҳудудларда ёмғир кутилмоқда. Умуман олганда, ой давомида ўртача иссиқ кузатилади.

Сирдарёда бошқарувини йўқотган Cobalt зовурга тушиб кетди
31 июл 2023, 16:33

Сирдарёда бошқарувини йўқотган Cobalt зовурга тушиб кетди

Гулистон туманидан оқиб ўтган зовурга Cobalt тушиб кетди. Автомобиль ФВБ қутқарув отряди ёрдамида олиб чиқилди. Жароҳат олганлар йўқ.

Жиззахда балиқларни ноқонуний овлаган фуқаро табиатга салкам 58 млн сўм зарар етказди
31 июл 2023, 15:35

Жиззахда балиқларни ноқонуний овлаган фуқаро табиатга салкам 58 млн сўм зарар етказди

Айдар-Арнасой кўлларида 175 бош оқсила балиқларини ноқонуний овланган фуқаро табиатга салкам 58 млн сўм зарар етказгани аниқланди. Ҳолат бўйича ҳужжатлар Жиззах вилоят прокуратурасига юборилди.

Фарғонада 8 ойлик қизини 10 минг долларга сотмоқчи бўлган аёлнинг озодлиги 5 йилга чекланди
31 июл 2023, 15:21

Фарғонада 8 ойлик қизини 10 минг долларга сотмоқчи бўлган аёлнинг озодлиги 5 йилга чекланди

Фарғона вилоятида аёл квартира сотиб олиш учун 8 ойлик қизини 10 минг долларга сотмоқчи бўлганди. Суд унинг ҳомиладор экани ва оилада ягона боқувчи бўлганини ҳисобга олиб, аёлга нисбатан 5 йилга озодликни чеклаш жазосини тайинлади.

Самарқандда археологик объектларга 9 млрд сўм зарар етказилгани аниқланди
31 июл 2023, 13:42

Самарқандда археологик объектларга 9 млрд сўм зарар етказилгани аниқланди

Ургут туманидаги қатор археология ёдгорликлари бузилиши ва ковланиши оқибатида объектларга 9 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланди.

«Ўзбекистон — 2030» стратегияси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди
31 июл 2023, 12:37 1

«Ўзбекистон — 2030» стратегияси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди

«Ўзбекистон — 2030» стратегияси ва уни 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари лойиҳалари жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди. Стратегияда 5 та йўналиш бўйича 100 та мақсад назарда тутилган.

Тошкентда ноқонуний ҳужра ўқувчиси ўзини 5-қаватдан ташлади
31 июл 2023, 12:02

Тошкентда ноқонуний ҳужра ўқувчиси ўзини 5-қаватдан ташлади

Шайхонтоҳур туманида болаларни уриб, ислом динидан ноқонуний дарс берган шахс 15 суткага қамалди. Унинг калтаклаши оқибатида 4 бола жароҳат олган. Бир нафар бола 5-қаватдан ўзини ташлаган. Вояга етмаганларнинг ота-оналари ҳам жавобгарликка тортилди.

Навоий вилоятида 600 та йўрға тувалоқ табиатга қўйиб юборилди
31 июл 2023, 11:43

Навоий вилоятида 600 та йўрға тувалоқ табиатга қўйиб юборилди

Учқудуқ ва Конимех туманларининг чўл ҳудудларига 600 та йўрға тувалоқ қўйиб юборилди. Қушлар БАА молиялаштирувчи «Амирликларнинг Йўрға тувалоқни асраш маркази» томонидан етиштирилган. Қушлар Ўзбекистон қизил китобига киритилган.

Ҳафта давомида ўртача иссиқ ҳаво сақланиб туради
31 июл 2023, 11:04

Ҳафта давомида ўртача иссиқ ҳаво сақланиб туради

Бу ҳафта Ўзбекистонда ўртача иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундуз кунлари ҳарорат +35…+40, жанубда ва чўл ҳудудларда +42 даражагача исийди. Айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

Қорақалпоғистондаги ҳужжатсиз уй-жойларга мулк ҳуқуқи берилади
31 июл 2023, 11:03

Қорақалпоғистондаги ҳужжатсиз уй-жойларга мулк ҳуқуқи берилади

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фуқароларнинг ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатларсиз қурилган уй-жойлари жойлашган ер участкасига ижара ҳуқуқи, унда жойлашган бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқи эътироф этилади.

Сурхондарёда 2 кунлик чақалоғини 35 млн сўмга сотмоқчи бўлган эркак ушланди
31 июл 2023, 09:29

Сурхондарёда 2 кунлик чақалоғини 35 млн сўмга сотмоқчи бўлган эркак ушланди

Ангор туманида 2 кунлик қиз чақалоғини 35 млн сўмга сотмоқчи бўлган эркак аниқланди. У 1400 доллар ва 10 млн сўм олаётган пайтда қўлга олинди.

«Акамдан хавотирдамиз» — блогер Олимжон Ҳайдаровнинг укаси
30 июл 2023, 15:12

«Акамдан хавотирдамиз» — блогер Олимжон Ҳайдаровнинг укаси

Фарғоналик блогер Олимжон Ҳайдаров салбий мазмундаги мақолани тарқатмаслик эвазига 10 минг доллар талаб қилганликда айбланиб, ҳибсга олинганди. Унинг укаси Салимжон Ҳайдаров «Газета.uz»га айтишича, гумондорнинг уйида тинтув ҳам ўтказилди.

ДХХ фуқароларнинг пулларини ўзлаштиришда гумонланган ИИБ, Миллий гвардия ва солиқ ходимларини ушлади
30 июл 2023, 13:43

ДХХ фуқароларнинг пулларини ўзлаштиришда гумонланган ИИБ, Миллий гвардия ва солиқ ходимларини ушлади

Навоийда фуқарога $30 минг эвазига олтин қазиб олиш учун шароит яратиб берган ИИБ инспектори, Наманганда $3 минг эвазига фирманинг 383 млн сўмлик солиғини бартараф этмоқчи бўлган солиқ инспектори, Андижонда $5 минг эвазига фуқарони ишга киритиб қўйишни ваъда қилган Миллий гвардия ходими ушланди.

21 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистондан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
30 июл 2023, 09:50

21 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистондан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

2002 йилда қасддан одам ўлдиришда гумонланиб, қидирувга берилган 48 ёшли эркак Қозоғистондан, 2015 йилда босқинчиликда гумонланиб, қидирувга берилган шахс эса Россиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.

Туркий давлатларнинг икки ташкилоти иқлим ўзгариши оқибатларига қарши курашда ҳамкорлик қилади
29 июл 2023, 18:57

Туркий давлатларнинг икки ташкилоти иқлим ўзгариши оқибатларига қарши курашда ҳамкорлик қилади

Туркия давлатлар жўғрофия кенгаши ҳамда Туркий давлатлар ташкилоти бош котибларининг Истанбулда бўлиб ўтган учрашувида иқлим ўзгариши, экологик муаммолар, энергия ресурслари тақчиллиги каби глобал муаммоларга биргаликда ечим топишга келишиб олинди.

Блогер Олимжон Ҳайдаров жиноятда гумонланиб, ҳибсга олинди
29 июл 2023, 17:34

Блогер Олимжон Ҳайдаров жиноятда гумонланиб, ҳибсга олинди

Фарғоналик блогер Олимжон Ҳайдаров жиноятда гумонланиб, ҳибсга олинди, дея маълум қилди Фарғона вилояти ИИБ. У «Қўқон Истиқлол» савдо комплекси раҳбарларидан салбий мазмундаги мақолани интернетда тарқатмаслик эвазига 10 000 доллар талаб қилганликда айбланмоқда.

1 августдан иш стажига эга бўлмаганларга бериладиган нафақа миқдори ошади
29 июл 2023, 17:33

1 августдан иш стажига эга бўлмаганларга бериладиган нафақа миқдори ошади

Ўзбекистонда 1 августдан зарур иш стажига эга бўлмаган кексаларга бериладиган нафақа миқдори 535 минг сўмдан 568 минг сўмга оширилади. Бу ўзгариш боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун тўланадиган миқдорга ҳам тааллуқли.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг