27 июль куни соат 04:52 да Қозоғистонда зилзила содир бўлди, деб хабар бермоқда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази.

Зилзила координаталари: 41,43 градус шимолий кенглик; 68,98 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 27 км шимоли-ғарбда.

Ер силкиниши Зангиота, Тошкент (Тошкент вилояти), Олмазор, Учтепа, Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманларида 2−3 баллни ташкил қилди.

Янгийўл (Тошкент вилояти), Яккасарой, Миробод, Мирзо Улуғбек, Сергели, Янгиҳаёт ва Яшнобод туманларида унинг кучи 2 балл бўлди.