Абдуқодир Мўминов суди: жабрланувчиларнинг кўрсатмалари эшитилди

Журналист Абдуқодир Мўминовнинг суд иши бошланди. Дастлабки кунда жабрланувчиларнинг кўрсатмалари эшитилди. Эшитув мобайнида судланувчи ва унинг адвокати ўз эътироз ва фикрларини билдирди.

2023 йилда рўйхатдан ўтган 1 миллиондан зиёд абитуриентнинг 948 мингдан ортиғи тестда қатнашади

Бу йил олийгоҳларга ўқишга кириш учун ҳужжат топширган 1 млн 18 минг 7 нафар абитуриентнинг 948 486 нафари тест синовида қатнашади. Уларнинг ярмидан кўпи кундузги таълимни танлаган. Қолаверса, энг кўп — 33 721 нафар абитуриент ҳар йилгидек Ўзбекистон миллий университетига ўқишга кириш ниятида.

Фарғонада 1213 туп дарахт кесиб ташлангани аниқланди

Бош прокуратура томонидан Фарғона вилоятида Катта Андижон канали қирғоғида ўсиб турган 1213 туп дарахт январь-февраль ойларида кесиб ташлангани, бунинг оқибатида табиатга 4,6 млрд сўм зарар етказилгани аниқланди.

Рухсат олиш қийинлиги сабаб Ўзбекистонда агродронлардан фойдаланиш кенг тарқалмаган — МҲТИ

МҲТИ мутахассислари Ўзбекистонда агродронларни олиб кириш ва фойдаланиш учун рухсат олиш тартиби анча мураккаблиги туфайли улардан фойдаланиш кенг тарқалмаганини маълум қилди. Улар хориж тажрибасини инобатга олиб, бу бўйича меъёрий-ҳуқуқий базани қайта кўриб чиқиш зарурлигини айтган.

Ўзбекистоннинг 7 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

27−30 июль кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг 7 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.

Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро кимё олимпиадасида 4 та медаль олди

Швейцарияда ўтган Халқаро кимё олимпиадасида ўзбекистонликлар 2 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди. Совриндорлар умумтаълим, ихтисослаштирилган ва Президент мактаби ўқувчилари ҳисобланади.

Янги Тошкент қурилиши бўйича дирекция ва кенгаш тузилди

Президент Янги Тошкент қурилиши бўйича дирекция ва мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилишини маъқуллади. Биринчисига қурилиш вазири ўринбосари, иккинчисига бош вазир раҳбарлик қилади. Дирекция шаҳарни ривожлантириш режаларини ишлаб чиқади, инвесторлар билан шартнома тузади ва бошқа ишларни бажаради.

Польша Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги шифохоналар учун махсус аппаратлар тақдим этди

Польша Ўзбекистонга жами 4,5 млн долларлик ўпкани сунъий вентиляция қилувчи аппаратларни беғараз ёрдам сифатида тақдим этди. Улар Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги тиббиёт муассасаларида фойдаланилади.

Янгийўлда Zara ва Columbia брендлари остида кийим-кечак ишлаб чиқарилиши мумкин

Туркиянинг Medex Textile компанияси Тошкент вилояти Янгийўл туманида Zara ва Columbia брендлари остида кийим-кечак ишлаб чиқариш лойиҳасини йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистонга электромобиллар импорти ярим йил ичида қарийб 5 баробар ошди

Йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга электромобиллар импорти қарийб 5 бараварга — 5403 тагача ошди. Уларнинг умумий қиймати 167 млн долларни ташкил этди. Ҳар тўққизинчи электромобиль Хитойдан олиб келинмоқда, Гонконгдан етказиб бериш ҳам ошган.

Фотожурналист Юрий Корсунцев вафот этди

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Таниқли фотожурналист Юрий Корсунцев оғир хасталикдан сўнг оламдан ўтди. У кўплаб нашрлар, жумладан, бир неча йил давомида «Газета.uz» ва Afisha.uz билан ҳамкорлик қилган.