Жамият

Президент ички ишлар ходимларини орден ва медаллар билан тақдирлади
26 октябр 2023, 09:45

Президент ички ишлар ходимларини орден ва медаллар билан тақдирлади

Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан соҳанинг бир қанча ходимлари «Мардлик», «Дўстлик» орденлари ва «Жасорат», «Содиқ хизматлари учун» ва «Шуҳрат» медаллари билан мукофотланди.

Тошкентдаги янги уйлардан бирида ичида одамлари бўлган лифт тушиб кетди. Тафсилотлар
25 октябр 2023, 18:37

Тошкентдаги янги уйлардан бирида ичида одамлари бўлган лифт тушиб кетди. Тафсилотлар

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйда ичида одамлари бўлган лифт тушиб кетди ва 4-қаватга етгандагина тормоз тизими ишга тушди. Ҳокимлик уй давлат қабулидан ўтмаса ҳам уч йил олдин топширилганини маълум қилди. Қурувчи эса қабулдан ўтганини айтиб, бошқарув компаниясини айблади.

Тошкент ортиқ одамлар ё машиналар шаҳри эмас. У — ўлим шаҳри
25 октябр 2023, 16:46

Тошкент ортиқ одамлар ё машиналар шаҳри эмас. У — ўлим шаҳри

Тошкент энди одамлар ё машиналар шаҳри эмас, балки ўлим шаҳри. Кўчада йўл ҳаракатининг барча иштирокчиларини хавф кутади. Аҳоли ҳаётини сақлайдиган пойтахтни қуриш вақти келди, деб ёзади сўнгги икки кунда турли транспорт воситаларида бир неча ЙТҲлар гувоҳи ва иштирокчисига айланган Сабина Бакаева.

Қашқадарёдаги Тахтақорача довонида туннель қурилади
25 октябр 2023, 15:30

Қашқадарёдаги Тахтақорача довонида туннель қурилади

Президент Қаршида ўтказаётган йиғилишида Тахтақорача довонидан ўтиш талабларини енгиллаштиришни топширди. Келгуси йилда мазкур довонда узунлиги 7 км бўлган туннель қурилиши бошланади. Қолаверса, Самарқанд билан Шаҳрисабзни боғловчи 30 км йўл хитойлик инвесторлар билан бирга таъмирланади.

UZTELECOM ICTWeek 2023 ҳафталигида янги тариф ва инновацияларни тақдим этди
25 октябр 2023, 15:00

UZTELECOM ICTWeek 2023 ҳафталигида янги тариф ва инновацияларни тақдим этди

ICTWeek 2023 ҳафталиги доирасида UZTELECOM инновацион ечимлар, интернет, мобил алоқа, телевизор ва уй телефонини ўз ичига олган янги ноёб тарифни тақдим этди.

Тошкент метросида Handpay тизими ишга туширилиши мумкин
25 октябр 2023, 14:46

Тошкент метросида Handpay тизими ишга туширилиши мумкин

Тошкент метрополитени бекатларида йўлкирани қўлни сканерлаш орқали тўласа бўладиган тизим — Handpay ишга туширилиши мумкин. У Face ID тизими барча бекатларни қамраб олганидан сўнг йўлга қўйилиши айтилмоқда.

Тошкентдаги 6 та автобуснинг ҳаракат йўналиши ўзгарди
25 октябр 2023, 12:56

Тошкентдаги 6 та автобуснинг ҳаракат йўналиши ўзгарди

Пойтахтдаги 56, 60, 95, 16, 103 ва 148-сонли автобус йўналишлари ҳаракатига ўзгаришлар киритилади.

Самарқандда 3 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди
25 октябр 2023, 11:37

Самарқандда 3 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида ис газидан заҳарланиш оқибатида бир оиланинг 3 нафар аъзоси вафот этди.

Яккасарой, Миробод, Бектемир туманларининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди
25 октябр 2023, 10:25

Яккасарой, Миробод, Бектемир туманларининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди

25 октябрь куни соат 10:00 дан 18:00 гача Яккасарой, Миробод, Бектемир туманларининг айрим маҳаллаларида газ ўчирилади.

Президент Қарши туманидаги мактабга борди — бу ҳам режалаштирилмаган
25 октябр 2023, 10:07

Президент Қарши туманидаги мактабга борди — бу ҳам режалаштирилмаган

Қарши туманига ташриф буюрган президент нафақат шифохона, балки мактабга ҳам режадан ташқари бориб кўрди. У ўқитувчи ва ўқувчилар билан суҳбатлашди, мактаб шароитлари, дарсликлар сифати билан қизиқди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев Қарши туманида янги шифохона қуриш бўйича топшириқ берди
25 октябр 2023, 09:58

Шавкат Мирзиёев Қарши туманида янги шифохона қуриш бўйича топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга сафари давомида режадан ташқари Қарши тумани тиббиёт бирлашмасига ҳам ташриф буюрди. Ҳозир муассаса аҳолини бутунлай қамраб ололмайди. «Кўрганларимдан хулоса қилиб, бу ерда янги шифохона қурамиз», — деди президент.

Ички ишлар тизимидаги ислоҳотларимизни халқимиз сезиши шарт — президент
25 октябр 2023, 09:05

Ички ишлар тизимидаги ислоҳотларимизни халқимиз сезиши шарт — президент

Шавкат Мирзиёев Ички ишлар органлари ходимлари куни билан соҳа вакилларини табриклаб, тизимни «чинакам халқчил тузилма»га айлантириш зарурлигини таъкидлади. Президент тизимдаги давлат хизматларининг 80 фоизи электрон шаклга ўтказилиб, бюрократия ва сарсонгарчилик бартараф этилишини билдирди.

Самолёт бортида тартибни бузган шахс Тошкент аэропортида жаримага тортилди
24 октябр 2023, 19:34

Самолёт бортида тартибни бузган шахс Тошкент аэропортида жаримага тортилди

Тошкент аэропортида Москвадан учиб келаётган самолётда маст ҳолда йўловчиларга ва борт кузатувчиларига халал берган шахс қўлга олинди. У 990 минг сўм миқдорида жарима тортилди.

Жарималарни оширишдан тортиб, «ГАИ» аралашувидан воз кечишгача. Президент танқидидан сўнг депутатлар бирданига «ёна» бошлади
24 октябр 2023, 19:26 1

Жарималарни оширишдан тортиб, «ГАИ» аралашувидан воз кечишгача. Президент танқидидан сўнг депутатлар бирданига «ёна» бошлади

Президент йўлларда одамлар ўлиб кетаётганига депутатлар бефарқ қолаётганини танқид қилганидан сўнг, халқ вакиллари «ёнишни» бошлади. Улар ЙТҲларни камайтириш учун «ГАИ» аралашувидан воз кечиш, магистралларда тезликни 80−90 км/соатга пасайтириш ва фоторадарларни кўпайтириш кабиларни таклиф қилмоқда.

Тошкентдаги пиёдалар ўтиш жойида ҳомиладор аёлни уриб кетиб, унинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи шартли жазо олди
24 октябр 2023, 18:12

Тошкентдаги пиёдалар ўтиш жойида ҳомиладор аёлни уриб кетиб, унинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи шартли жазо олди

Яшнобод туманида Nexia ҳайдовчиси тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойида 37 ҳафталик ҳомиладор аёлни уриб юборди. У олган жароҳатлари туфайли касалхонада вафот этди, ўлимидан аввал туққан ўғли ҳам ҳалок бўлди. Суд ҳайдовчига нисбатан уч йил синов муддати билан шартли қамоқ жазосини тайинлади.

Президент боғ ва ток қаторлари орасига экин экиш масаласига тўхталди
24 октябр 2023, 16:02

Президент боғ ва ток қаторлари орасига экин экиш масаласига тўхталди

Шавкат Мирзиёев йиғилишда боғлар ва узумзорларнинг қаторлари орасига экин экиш масаласига тўхталиб ўтди. Илмий-тадқиқот институтлари иқлимга мос экин турлари, агротехника бўйича илмий тавсиялар бериб боради.

«Док-1 Макс»ни беморларга тавсия қилиш учун шифокор ва дорихоначиларга пул тўлаб келинган
24 октябр 2023, 15:00

«Док-1 Макс»ни беморларга тавсия қилиш учун шифокор ва дорихоначиларга пул тўлаб келинган

«Док-1 Макс» иши бўйича суд мажлисида Солиқ қўмитаси вакили сиропни беморларга тавсия қилган ва унинг кўпроқ сотилишига ҳисса қўшган шифокорлар, ҳамширалар, шунингдек, дорихона сотувчилари ва раҳбарларини мукофотлаш учун миллиардлаб пул тўлаб келинганини маълум қилди.

Хоразмда боғча болаларини калтаклаган тарбиячи ишдан олинди
24 октябр 2023, 12:59

Хоразмда боғча болаларини калтаклаган тарбиячи ишдан олинди

Тармоқларда Хонқа туманидаги хусусий боғчаларнинг бирида тарбиячи болаларни калтаклаётгани акс этган видео тарқалди. Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси унинг ишдан бўшатилганини билдирди.

Президент ичимлик суви таннархини пасайтиришни буюрди
24 октябр 2023, 11:15

Президент ичимлик суви таннархини пасайтиришни буюрди

Президент вилоят ҳокимларига ичимлик суви таннархини пасайтиришни буюрди. Эндиликда сув таъминоти бўйича янги лойиҳалар шароитлар ўрганилиб, аҳоли розили олинганидан сўнг маҳаллий кенгашларга кўриб чиқиш учун киритилади. Маблағ, пудратчи ва ишга тушириш саналари маълумотлари эълон қилиб борилади.

Транспорт вазирлиги Тошкентда тирбандликни қайд этди
24 октябр 2023, 09:22

Транспорт вазирлиги Тошкентда тирбандликни қайд этди

Тошкентнинг бир қанча асосий кўчаларида кетаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари «бошқа кўчалардаги мавжуд оқимга қўшимча юкламалар ҳосил қилди», — дейилади Транспорт вазирлиги хабарида. Бу, ўз навбатида, «барча кўчаларда транспорт воситалари, жумладан, автобуслар тезлигининг пасайишига олиб келди».


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг