Жамият

Тошкентда пиёда Lacetti автомобили уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
7 июн 2021, 16:57

Тошкентда пиёда Lacetti автомобили уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 35 ёшли пиёдани Lacetti автомобили уриб юбориши оқибатида, пиёда тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.

Самарқанд ЕТТБнинг «Яшил шаҳарлар» дастурига киритилди
7 июн 2021, 16:30

Самарқанд ЕТТБнинг «Яшил шаҳарлар» дастурига киритилди

Самарқанд Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг шаҳарлар барқарорлигини таъминлаш бўйича 3 млрд евролик дастурига кирган Ўзбекистоннинг биринчи шаҳри бўлди. Шаҳарга электробуслар сотиб олиниб, экологияни яхшилаш бўйича ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилади.

1 июлдан жисмоний шахсларга СТИР бериш амалиёти бекор қилинади
7 июн 2021, 16:08

1 июлдан жисмоний шахсларга СТИР бериш амалиёти бекор қилинади

1 июлдан жисмоний шахсларга СТИР бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш амалиёти бекор қилинади. Давлат орган ва ташкилотлари СТИРни солиқ органидан мустақил равишда сўраб олади.

Чекишни ташлаш учун 100 дан ортиқ сабаблар
7 июн 2021, 16:03 1

Чекишни ташлаш учун 100 дан ортиқ сабаблар

Чекишдан воз кечиш қийин бўлиши мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти чекишни ташлашнинг 100 дан ортиқ сабабларини келтирди.

Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати бироз пасаяди
7 июн 2021, 14:46

Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати бироз пасаяди

Ҳафта давомида Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. 8−9 июнь кунларида шамолли об-ҳаво сақланиб туради, республика бўйича шамол 17−22 м/с гача, баъзи жойларда чангли бўрон билан кучайиши мумкин.

«Муаммо автомобиль қимматлигида эмас, балки одамлар кам пул ишлаб топишида» — Алишер Қодиров
7 июн 2021, 14:38

«Муаммо автомобиль қимматлигида эмас, балки одамлар кам пул ишлаб топишида» — Алишер Қодиров

«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров UzAuto Motors масаласида: «Муаммо автомобиль қимматлигида эмас, балки одамлар кам пул ишлаб топишида», — дея таъкидлади. Унинг фикрича, «одамлар ҳалол ишлаб топган пулларига сифатли автомобиль сотиб олишга ҳақли». Бироқ, депутат ҳозирча божхона божи бекор қилиниши тарафдори эмас. «Биз ўзимизни одамларни автомобиль саноатини қўллаб-қувватлашга мажбур қилаяпмиз», — деди у.

ХАЭА Ўзбекистоннинг АЭС лойиҳаси бўйича ютуқларини юқори баҳолади
7 июн 2021, 13:14

ХАЭА Ўзбекистоннинг АЭС лойиҳаси бўйича ютуқларини юқори баҳолади

Ядро инфратузилмасини назорат қилиш бўйича ХАЭА миссиясининг хулосасига кўра, Ўзбекистон атом электр станцияси қурилиш лойиҳасини ишлаб чиқишда муваффақиятларга эришган, аммо шундай бўлса-да, ядро хавфсизлиги бўйича яна бир қатор халқаро ҳужжатларга қўшилиши керак.

Coca-cola ichimligi Uzbekiston давлат улуши сотилишининг учинчи босқичи якунланди
7 июн 2021, 10:38

Coca-cola ichimligi Uzbekiston давлат улуши сотилишининг учинчи босқичи якунланди

Coca-cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd МЧЖ устав капиталидаги давлат улушини сотиш тўғрисидаги эълонга мувофиқ, сотиш жараёнининг учинчи босқичи якунланди. Бугунги кунда, талабгорлардан Компанияни сотиб олиш бўйича қатъий нарх таклифлари ва олди-сотди шартномаси лойиҳасига қўшимча таклиф ҳамда изоҳлари олинди.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида автобус қатнови тикланиши кўриб чиқилмоқда
7 июн 2021, 09:48

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида автобус қатнови тикланиши кўриб чиқилмоқда

Ўзбекистон ва Тожикистон ҳуқумат вакиллари Тошкент, Самарқанд, Термиз, Душанбе, Хўжанд, Пенжикент ва бошқа шаҳарлар ўртасида автобус қатновини тиклаш истиқболларини кўриб чиқдилар.

Самарқанд ва вилоятнинг бир қатор туманлари сув таъминотида узилишлар кузатилмоқда
7 июн 2021, 09:30

Самарқанд ва вилоятнинг бир қатор туманлари сув таъминотида узилишлар кузатилмоқда

Ёғингарчиликларнинг йўқлиги ва Зарафшон дарёси ўзанида сув оқимининг камлиги сабабли Самарқанд ва вилоятнинг бир қатор туманлари сув таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

«Ҳали қишда бизни нима кутяпти экан?» — Twitter фойдаланувчилари Тошкентда электр ва сув ўчаётгани ҳақида
6 июн 2021, 13:47

«Ҳали қишда бизни нима кутяпти экан?» — Twitter фойдаланувчилари Тошкентда электр ва сув ўчаётгани ҳақида

Тошкентнинг айрим ҳудудларида бир неча кундан буён электр энергияси ва сув йўқлиги ҳақида ижтимоий тармоқларда турли фикрлар билдирилмоқда. Улардан энг қизиқарлиларини «Газета.uz» йиғиб чиқди.

Қаршида ҳавонинг иссиқлиги сабабли самолётда носозлик чиқиб, парвоз кечиктирилди
6 июн 2021, 11:54

Қаршида ҳавонинг иссиқлиги сабабли самолётда носозлик чиқиб, парвоз кечиктирилди

Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳри аэропортидада видео лавҳалар тарқалди. Маълум бўлишича, парвоз Россиянинг «Royal Flight» авиакомпанияси томонидан амалга оширилган. Йўловчилар бортга чиқарилгандан сўнг, самолёт двигателлари ишламай қолган. Бунга ҳаво ҳароратининг 44°дан юқори бўлиши сабаб бўлган.

Электр таъминотидаги узилишлар кучли шамол ва электр истеъмоли ҳажмининг ўсиши билан боғлиқ — вазирлик
5 июн 2021, 23:39 1

Электр таъминотидаги узилишлар кучли шамол ва электр истеъмоли ҳажмининг ўсиши билан боғлиқ — вазирлик

Электр таъминотидаги узилишларга 1−3 июнь кунлари қатор ҳудудларда кузатилган кучли шамол ҳамда ҳавонинг сезиларли исиши натижасида электр энергиясига талаб ошгани сабаб бўлди, дея маълум қилди Энергетика вазирлиги.

5 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
5 июн 2021, 21:19

5 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

«Ўзбекнефтгаз» корхоналари фаолияти вақтинча тўхтаб қолиши, цемент импортининг ҳажми ошиши, Мактабгача таълим вазирлигидаги тайинловлар, Aндижондаги ер сотиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар — «Газета.uz»нинг 5 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Андижонда 100 гектар ерни ноқонуний равишда сотмоқчи бўлган мансабдорларга суд ҳукми ўқилди
5 июн 2021, 17:02

Андижонда 100 гектар ерни ноқонуний равишда сотмоқчи бўлган мансабдорларга суд ҳукми ўқилди

Андижонда 100 гектар ер майдонини 135 минг долларга сотмоқчи бўлган Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги дирекция бош мутахассиси, вилоят ҳокимлиги бош бошқармаси ғазначиси ҳамда компания раҳбарига нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Ferkensco «Газпромбанк» билан шартнома имзолади
5 июн 2021, 16:00

Ferkensco «Газпромбанк» билан шартнома имзолади

Ferkensco ва «Газпромбанк» ўртасида янги кимё мажмуасини молиялаштириш тўғрисида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Республикадаги 61 та постда ҳар куни атмосфера ҳавоси сифати текширилади
5 июн 2021, 14:05

Республикадаги 61 та постда ҳар куни атмосфера ҳавоси сифати текширилади

Ҳукумат қарори билан республикадаги 61 та постда ҳар куни атмосфера ҳавоси сифати, майда дисперсли заррачалар бўйича эса ойлик кузатишлар амалга оширилиши белгиланмоқда. Ҳужжатда шунингдек, 1 декабргача атроф табиий муҳит давлат мониторинги тизимининг Ягона геоахборот базаси шакллантирилиши белгиланган.

Jizzakh Petroleum «Газпромбанк» билан ўзаро англашув тўғрисида меморандум имзолади
5 июн 2021, 14:00

Jizzakh Petroleum «Газпромбанк» билан ўзаро англашув тўғрисида меморандум имзолади

Бухоро вилоятида янги газ-кимё мажмуаси қурилишини молиялаштиришга қаратилган тўрт томонлама ўзаро англашув меморандуми Jizzakh Petroleum ва «Газпромбанк» томонидан имзоланди.

Мактабгача таълим вазирига икки нафар ўринбосар тайинланди
5 июн 2021, 11:55

Мактабгача таълим вазирига икки нафар ўринбосар тайинланди

Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари этиб Баходиржон Онорбоев тайинланди. Мазкур лавозимда ишлаган Каҳрамон Олимов эса бошқа ишга ўтгани айтилмоқда. Вазирнинг яна бир ўринбосари ҳам ўзгарган.

Тошкентда 60 фоиз респондентлар мактабга олиб борувчи йўлларни хавфли деб ҳисоблайди
5 июн 2021, 11:00

Тошкентда 60 фоиз респондентлар мактабга олиб борувчи йўлларни хавфли деб ҳисоблайди

ЮНИСЕФ ва ИИВ ЙҲХББ Ю-Репорт лойиҳаси доирасида мактаблар яқинидаги йўллар хавфсизлиги бўйича сўров ўтказди. Аксарият респондентларнинг (Тошкентда — 60 фоиз) мактабга олиб борувчи йўлларни хавфсиз эмас деб ҳисоблаши маълум бўлди. Ўқувчиларнинг катта қисми мактабга пиёда боради.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг