Тошкент шаҳридаги 6 та автобус йўналиши ҳаракатига 24−25-октябрь кунларидан бошлаб ўзгартиришлар киритилади, дея хабар қилди «Тошшаҳартрансхизмат».

Йўналиши ўзгарадиган автобуслар:

56-сонли «Тарихтешар маҳалласи — Чорсу савдо маркази» автобус йўналишининг ҳаракати бир томонлама Фурқат ва А.Навоий кўчалари кесишмасида ташкил этилган янги чорраҳа орқали Чорсу савдо марказига чапга ҳаракатланган ҳолда ўзгартирилади;

автобус

60-сонли «Электрокабел заводи — Тошкент МУМ» автобус йўналишининг ҳаракати икки томонлама Шахрисабз кўчасидан А.Темур, И.Каримов кўчалари орқали ўзгартирилади;

автобус

95-сонли «Юнусобод 15-даҳаси — Авиасозлар АШБ» автобус йўналишининг ҳаракати икки томонлама Паркент, Кичик ҳалқа йўли, Катта Дархон, Оққўрғон, Осиё кўчалари орқали ўзгартирилади;

автобус

16-сонли «Наврўз бозори — Тошкент вокзали» автобус йўналишининг ҳаракати Наврўз бозоридан ТТЗ АШБгача узайтирилади;

автобус

103-сонли «Дўмбирабод мавзеси — Чорсу савдо маркази» автобус йўналишининг ҳаракати Дўмбирабод мавзесидан Чилонзор буюм бозори АШБгача узайтирилади;

автобус

148-сонли «Миришкор маҳалласи — Тошкент вокзали» автобус йўналишининг ҳаракати Миришкор маҳалласидан Олмос маҳалласи ҳудудигача узайтирилади.

автобус