24 октябрдан 27 октябргача рақамли технологиялар соҳасидаги йирик тадбирлардан бири ICTWeek 2023 доирасида UZTELECOM ўзининг уникал конвергент хизматларини тақдим этди. Ушбу хизмат уй интернети, мобил алоқа, телевидение ва уй телефонини бирлаштиради. Стенд тақдимотида бошқарув раиснинг тижорат масалалари бўйича ўринбосари Aнвар Расулов янги тариф ҳақида қисқача тўхталиб ўтди.

uztelecom, реклама

«Компаниямиз эндиликда соддалаштирилган ечим — конвергент хизматларни тақдим этмоқда. Эндиликда абонентларимиз бир нечта хизматларни — уй телефонияси, интерактив телевидение, симли интернет, мобил алоқани улаб, уларни ягона шахсий ҳисоб орқали бошқаришлари мумкин. Энди абонент тўловларининг ҳар хил кунларини эслаб қолиш ёки бир нечта шахсий ҳисобга эга бўлиш шарт эмас — буларнинг барчаси анча соддалаштирилди. Таклиф қилинаётган янги имкониятлар барча сегментлардаги фойдаланувчилар учун биз томондан тақдим этилаётган телекоммуникация хизматларига ажойиб қўшимча бўлишига умид қиламиз. Биз хизматларимизни такомиллаштириш ва уларни мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси учун қулай қилиш йўлида доимий иш олиб борамиз», — деб таъкидлади Aнвар Расулов.

uztelecom, реклама

UZTELECOM фаол татбиқ этаётган янги WTTx технологияси оптик толали уланишлар билан таққослана оладиган юқори тезликдаги симсиз интернетга уланишни таъминлайди.

Ҳужжатларни тақдим этмасдан туриб мобил тармоққа бир зумда уланиш имконини берувчи SIM Komat инновацион хизмати ташрифчиларнинг алоҳида эътиборини тортди. Face-ID орқали шахсни текшириш технологияси SIM-карта сотиб олишни сезиларли даражада осонлаштиради ва мижозларни кераксиз расмиятчиликлардан халос қилади.

UZTELECOM томонидан Ўзбнекистон аҳолисининг хавфсизлик ва қулайлик даражасини оширадиган «Видео кузатув ва домофон» янги интеграциялашган хизматининг жорий этилиши муҳим янгилик бўлди.

Компания, шунингдек, тадбиркорлар учун 5G асосидаги тармоқ ечимларини таклиф этади. UZTELECOM қишлоқ хўжалиги лойиҳаси мисолида фермерларга дала ва ўсимликлар намлиги, ҳаво ҳарорати ва тупроқ сифати каби муҳим маълумотларни масофавий датчиклар ёрдамида кузатиш имкониятини тақдим этади.

uztelecom, реклама

Компания абонентлар учун интерактив телевидениесининг янги имкониятларини очадиган Telecom TV хизматини намойиш этди. Тадбир доирасида Telecom TV уй кинотеатри орқали ташриф буюрувчилар ICTWeek 2023 чиптаси ҳамда Smart TV ҳам ютиб олишлари мумкин.

UZTELECOM стендида ўзига хос услубда яратилган UztelecomBot хизмати бор. Ушбу лойиҳада UZTELECOM хизматлари ҳақида кенг маълумот базасини кўра олиш, сунъий интеллектдан фойдаланиш туфайли жавобларнинг юқори тезлиги ва аниқлигига эга бўлиш мумкин.

Self Service, яъни ўз-ўзига хизмат кўрсатиш жараёнини соддалаштириш мақсадида, MyUZTELECOM мобил иловаси стенди ҳам тақдим этилмоқда. MyUZTELECOM мобил иловасига қуйидаги янгиланган функция ва хизматлар ҳам киритилди:

  • «Молия» менюси орқали банк карталарини улаш ва тўлов операцияларини осон амалга ошириш;
  • Jett инвестициялар функцияси орқали молия бозорини кузатиш;
  • давлат хизматлари;
  • Yandex Plus обунасини улаш;
  • Yandex Musiqa`да хит қўшиқларни тинглаш;
  • My-ID юзни аниқлаш технологияси орқали фойдаланувчини идентификация қилиш;
  • Cashback хизматлари.

UZTELECOM Tencent CDN-серверларини (PUBG машҳур ўйини учун серверлар) Ўзбекистон ҳудудида локализация қилиш лойиҳасини амалга оширишни бошлаганини эълон қилди. Ҳозирги вақтда «Ўзбектелеком» АК Марказий Осиёда Tencent CDN-серверларини локализация қилиш лойиҳасини амалга оширган илғор компаниялардан ҳисобланади. PUBG серверларини локализация қилиш ва ишга тушириш тугаллангандан сўнг, ушбу ўйинни севувчилар серверларга тўғридан-тўғри уланишлари мумкин, бу эса ўйин Ping`ини (маълумотларни компютердан серверга узатиш учун зарур бўлган вақт) ва сифатини сезиларли даражада яхшилайди ҳамда ўйин тажрибасини яхшилашда ёрдам беради.

Бундан ташқари, «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси IPO орқали жойлаштириш учун ўз устав фондидан жами 5 542 046 дона қўшимча акциялар чиқарилишини рўйхатдан ўтказганлигини маълум қилинди. Обуна кампанияси 2023 йил охиригача якунланиши кутилмоқда. Эмиссиянинг тахминий қиймати 33 млрд сўмдан 55 млрд cўмгача бўлган диапазонга тўғри келади. Portfolio Investments компанияси «Ўзмиллийбанк» ва СҚБ билан консорциумда «Ўзбектелеком» IPOнинг андеррайтери ҳисобланади. Жойлаштириш кампаниясининг расмий бошланиши 25 октябрь куни соат 11:00 да ICTWeek 2023 форуми доирасида бўлиб ўтди.

Реклама ҳуқулари асосида.