21 октябрь куни «Аэрофлот» авиакомпаниясининг SU-1870 рейси билан Москва-Тошкент йўналишида парвоз қилган Ўзбекистон фуқароси Тошкент халқаро аэропортида қўлга олинди, деб хабар берди ИИВ Транспорт ва туризм объектлари хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси матбуот хизмати «Газета.uz»га.

Сурхондарё вилоятида туғилган эркак жамоат тартибини бузиб, беҳаё сўзларни ишлатган, йўловчилар ва борт кузатувчиларга халал берган.

24 октябрь куни Сергели туман суди ишни кўриб чиқиб, унга нисбатан БҲМнинг 3 баравари (990 минг сўм) миқдорида жарима жазосини тайинлади.