Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Хонқа туманидаги хусусий боғчаларнинг бирида тарбиячи болаларни калтаклаётгани акс этган видео тарқалди.

Видеода хонага кирган тарбиячи болаларнинг бошига уриб, уларни ўрнига ётқизаётганини кўриш мумкин.

Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдираркан, воқеа «Адолат Динора орзулари» нодавлат таълим муассасасида содир бўлганини маълум қилди.

«Табиячи Қ.З. тарбияланувчиларга қўпол муносабатда бўлгани ва ички меҳнат тартиб-қоидаларини қўпол равишда бузгани учун у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди», — дейилади хабарда.